ишлаб чиқариш


Бизнес самарадорлигини бошқариш (BPM)


Download 277.45 Kb.
bet3/4
Sana10.01.2023
Hajmi277.45 Kb.
#1086105
1   2   3   4
Bog'liq
1-маъруза

Бизнес самарадорлигини бошқариш (BPM)
Business Performance Management (BPM) (бизнес самарадорлигини бошқариш) — эгалик қилувчиларни, менеджерларни, персоналларни ва ташқи контрагентларни умумий интеграциялашган бошқарув мухити чегараларида бирлаштириш йўли билан барча даражада ўз фаолиятининг самарадорлигини бошқариш ва компаниянинг ўз холатини бахолашни яхшилаш қобилиятига йўналтирилган, бошқарув қарорларини қабул қилишнинг жараёнга йўналтирилган, яхлит ёндошув.
BPM – тизими иштирокчилар орасида ишлар оқимини тақсимлайди, шу орқали бизнес жараёнларни бошқаришни таъминлайди. Ўз-ўзидан бизнес жараёнларни автоматлаштириш, тизимни тадбиқ қилишнинг устувор мақсади деб қаралмайди ва хисоб-китоблар бу ерда BPM тизими тадбиқидан сўнг компаниянинг бизнес-жараёнларни бошқаришда инструмент пайдо бўлиши учун қилинади.

1.7-расм. BPM тизимлари хусусиятлари.

BPM асосида узлуксиз циклни бошқариш ғояси ётади. У ўз ичига қуйидагиларни олади:
ривожланиш мақсадларни аниқлаш;
бу мақсадларга эрииш учун чекловларни аниқлаш факторларини моделлаштириш;
қўйилган мақсадга эришиш учун олиб борувчи харакатларни режалаштириш;
самарадорликнинг асосий кўрсаткичлари холати ва уларнинг режадан оғишини кузатиш имконини берувчи доимий мониторинг;
самарадорликнинг табиатини яхшироқ хис этиш имконини берувчи эришилган натижалар тахлили;
бошқарувчиларга келгуси қарорларни қабул қилиш учун ёрдам берувчи хисоботларни тузиш.
Аналитика воситалари ва архитектураси BPM- тизими таркибида учта қаватни ажратиб кўрсатилади.

Download 277.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling