ишлаб чиқариш


Маълумотларни бошқариш ва маълумотлар омбори қавати


Download 277.45 Kb.
bet4/4
Sana10.01.2023
Hajmi277.45 Kb.
#1086105
1   2   3   4
Bog'liq
1-маъруза

Маълумотларни бошқариш ва маълумотлар омбори қавати. Булар ташкилотнинг қайд этиш тизимларидан интеграциялашган инструментлар ёрдамида ахборот билан тўлдирилади; 
ВРМ- иловалар қавати. Бошқарув ва хисоботларни тайёрлашнинг интеграциялашган қўллаб- қувватлаш учун амалий модуллардан ташкил топган
Хисоботлар ва тахлил қавати.
Тайёр ВРМ-инструментал ечим (BI) ва амалий (ВРМ) компонентлардан ташкил топган.
BI-инструментлар маълумотлар омборини яратиш ва тўлдириш, тахлил ва хисоботларни чоп этиш учун қўлланилади. 
ВРМ-иловалар — бошқарув функцияларини ва хисобот кўрсаткичлаларини қўллаб-қувватлаш учун қўлланилади.
Исталган BPM - тизими модулли ташкил этишини назарда тутади ва ўз ичига қуйидагиларни олади:
жараёнларни кўриш, тавсифлаш, тахлил қилиш учун мўлжалланган график функциялари.
ВРМ жараёнларининг назоратларини амалга ошириш топшириқларини бажарувчи сервер.
жараённи бажариш давомида ўзгартириш функцияларини бажарувчи тезкор ишлаш воситалари.
мониторинг ва бошқарув инструментлари
ВРМ-тизими икки поғонали бизнес аналитикага эга:
Биринчи поғонада бизнес-фаоллиги мониторинги- Business Activity Monitoring (ВАМ) инструментарийси мавжуд. Бунда реал вақтда жараён натижавийлиги асосий кўрсаткичларининг тахлили орқали бизнес жараёнларини бошқариш содир бўлади.
Иккинчи поғонада автоматлаштирилган бизнес-жараёнларни BI (Busines Intelligent) тахлили содир бўлади. Бизнес- жараён тахлили, уни доимо мукаммаллаштириш учун амалга оширилади.
ВРМ тизимларини тадбиқининг афзалликлари:
Маълумотларни кўриш ва тахлил қилиш учун турли иловалар ва маълумотлар омборидан битта тизимда ахборотларни консолидациялаш.
Молиялаштириш, режалаштириш, моделлаштириш ва тахлилнинг самарали функционаллари учун молиявий иловалар.
Барча мутахассисларнинг режалаштириш ва башорат қилишдаги уринишларини ягона баошқарув тизимига бирлаштириш.
Қўшма корхоналар ва филиаллардан зарур бўлган маълумотларни йиғиш вақтини қисқартириш.
 Кўп сонли турли кўрсаткичлардан фойдаланиш хисобидан компания фаолияти хақида тўлқ тасаввурга эга бўлиш.
Download 277.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling