“ишлаб чиқилган”


  Банк ходимлари томонидан ўтказиладиган текширувлар


Download 437.31 Kb.
Pdf ko'rish
bet18/33
Sana19.01.2023
Hajmi437.31 Kb.
#1102818
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   33
Bog'liq
OrientFinans Bankining Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosati

5.5. 
Банк ходимлари томонидан ўтказиладиган текширувлар. 
5.5.1. 
Турли текширувлар, ўрганишлар, мониторинглар ўтказаётган Банк 
ходимлари: 

манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари юзага келишига йўл қўймаслиги керак; 

текширув, ўрганиш, мониторингни ходимнинг якка ўзи амалга оширмаслиги 
керак; 

текширув, ўрганиш, мониторингни амалга ошираётган Банк ходимлари 
Банкнинг таркибий бўлинмаларига шахсан ташриф буюрганда уларнинг 
раҳбариятиходимлари билан ёлғиз қолмаслиги лозим; 

йўл қўйилиши мумкин бўлган қоидабузарликларни сохталаштириш 
мақсадида текширув, ўрганиш, мониторинг ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси 
қонунчилик нормаларини ва Банкнинг ички меъёрий хужжатларини нотўғри 
талқин қилмаслиги, текширилаётган объект ходимларини аниқланган фактларни 
ҳуқуқни муҳофаза қилиш ёки бошқа давлат органларига топшириш билан 
қўрқитмаслиги лозим; 

текширув, ўрганиш, мониторинг объекти ходимларига таҳдид қилмаслиги; 

ҳужжатларни сўраб олиш ва текширув, ўрганиш, мониторинг предметига 
кирмайдиган масалалар билан қизиқмаслиги лозим;

текширув, ўрганиш, мониторинг давомида аниқланган ҳар бир камчилик ва 
қоидабузарликнинг қонуний ва профессионал баҳоланишини таъминлаши зарур; 

қоидабузарликларнинг видео ёки фотоқайдини амалга ошириши (ўрни 
келганда), лозим бўлганда Банк томонидан фойдаланиладиган ахборот 
тизимларига қоидабузарликларга оид маълумотларни киритиши

агар текширув, ўрганиш, мониторинг объекти вакиллари Банк ходимига 
аниқланган қоидабузарликларни яшириш мақсадида пора ёки ҳар қандай 
моддий/номоддий бойликлар ёки хизматларни таклиф этаётган бўлса, бу ҳақида 
текширув бўйича ишчи гуруҳ раҳбарига ва Банкнинг Комплаенс-назорат 
бошқармасига зудлик билан хабар беришлари лозим

текширув, ўрганиш, мониторинг объекти вакилларига одоб-аҳлоқ 
тамойилларига мувофиқ холис муносабатда бўлиши шарт. 
5.5.2. 
Банк ходимлари томонидан ўтказилган текширувлар, ўрганишлар ва 
мониторинг натижалари юзасидан келиб тушган эътирозларни кўриб чиқиш учун 
Банк раҳбариятининг фармойиши билан алоҳида комиссия ташкил этилади. 

Download 437.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling