Ишлаб чикариш ва сифат тизимларлни сертификатлаштириш буйича идоралар сертификатлаштиришни утказадилар, унинг
Маҳсулотларни сертификатлаштиришга аккредитация қилинган органлар
Download 44.9 Kb.
|
мавзу 13а
Маҳсулотларни сертификатлаштиришга аккредитация қилинган органлар:
маҳсулотларни сертификатлаштириш тизимларини тузадилар ва уларнинг амал қилишини таъминлайдилар; сертификатлаштиришни ташкил этадилар ва ўтказадилар; миллий мувофиқлик сертификатларини расмийлаштирадилар, берадилар ёки чет эл мувофиқлик сертификатларини эътироф этадилар; сертификатланган маҳсулотлар устидан назоратни амалга оширадилар. Тегишли сертификатлаштириш тизими белгилаган тартибда аккредитация қилинган синов лабораториялари (марказлари) муайян маҳсулотларнинг синовини ёки муайян синов турини амалга оширадилар ҳамда сертификатлаштириш мақсадлари учун баённомалар берадилар. Амалдаги аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органлари рўйхати билан Ўзбекистон аккредитация марказининг расмий веб-сайтида (akkred.uz) танишиш мумкин. Фуқаролар ва тадбиркорлик субектлари учун маҳсулотларни сертификатлаштириш бўйича барча хизматлар Божхона ахборот тизими – “Ягона дарча” ТИС (http://singlewindow.uz/?lang=uz_UZ) орқали амалга оширилади. Сертификатлаш лозим бўлган маҳсулотлар рўйхати қисқарди Вазирлар Маҳкамасининг 683-сон қарори қабул қилинди, у билан президентнинг “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони, шунингдек президентнинг “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ айрим НҲҲларга ўзгартиришлар киритилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда мувофиқлиги тасдиқланиши лозим бўлган мувофиқликни баҳолаш объектлари рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида 3-илованинг номига ўзгартириш киритилмоқда - “Санитария-эпидемиологик хулоса мажбурий тартибда олиниши лозим бўлган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхати”. Мазкур рўйхат энди фақат 22 та банддан иборат озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўз ичига олади. 4-илова “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши мажбурий бўлган маҳсулотлар” маҳсулотларнинг 82 та туридан иборат рўйхатни (илгари маҳсулотларнинг 102 та тури) ўз ичига олади. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши мажбурийлиги қуйидаги маҳсулотларга нисбатан татбиқ этилмайди: маҳсулотнинг мувофиқлигини тасдиқлаш учун ариза олинган пайтда Ўзбекистонда ушбу маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш учун фаолият юритаётган аккредитация қилинган сертификатлаш органи бўлмаган тақдирда; ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда - хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар сифатида ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган Ўзбекистон ҳудудида сотиш учун мўлжалланмаган импорт қилинадиган маҳсулотлар; божхона ҳудудида қайта ишлаш мақсадида олиб кириладиган маҳсулотлар. Бунда, давлат божхона органларига (шу жумладан, учинчи шахслар томонидан) тадбиркорлик субъекти томонидан товарлар ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарурлиги тўғрисида кафолат хати тақдим этилиши шарти билан мувофиқликни тасдиқлаш талаб этилмайди; илгари фойдаланишда (истеъмолда) бўлган маҳсулотлар, ов ва спорт қуролидан ташқари; кўргазмалар, ярмаркалар учун намуналар, экспонатлар ва реклама материаллари сифатида импорт қилинган маҳсулотлар; мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида синов ва тақдимот учун, шунингдек, лабораториялараро солиштирув синовларини ўтказиш учун намуна сифатида олиб кириладиган маҳсулотлар ва бошқалар. Download 44.9 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling