Қишлоқ ХЎжалигида етиштириладиган донларни замонавий кўринишдаги қуритиш қурилмаларининг синфланиши


Download 38.44 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi38.44 Kb.
#1599186
Bog'liq
Жиззах ПИ га тезис


ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ЕТИШТИРИЛАДИГАН ДОНЛАРНИ ЗАМОНАВИЙ КЎРИНИШДАГИ ҚУРИТИШ ҚУРИЛМАЛАРИНИНГ СИНФЛАНИШИ

Сафаров Элёрбек Хасанович


1-босқич PhD докторанти
Тошкент давлат техника университети

Маълумки, юртимизда барча соҳалар каби қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳам жадал билан ривожланиб бормоқда, қатор қарор ва фамонларнинг чиқарилиши ҳам бу йўналишнинг юртимиз иқтисодиётида нақадар муҳим ўрин эгаллашини кўрсатиб турибди. Қишлоқ хўжалигини тубдан ислоҳ қилиш асосий мақсад бўлиб, бунинг учун аввало қишлоқ хўжалиги техникаларини янгилаш, уларни модернизация қилиш, бугунги кун талабидан келиб чиқиб улар устида инновацион тадқиқотлар олиб бориш муҳим саналади.


Бугунги кунда юртимизда кўплаб майдонларга донли экинлар экилади, улардан сифатли дон маҳсулотларини олиш ва сақлаш учун албатта, замонавий дон қуритиш қурилмаларига эҳтиёж туғилади. Қурилмалар кўплаб турларга бўлинган бўлиб, ҳар бири ўзининг қўлланилиш жойлари, қўлланилишдаги авфзалликларига эга. Лекин кўпчилигимиз дон қуритиш қурилмалари ҳақида етарлича маълумотга эга эмасмиз. Шунинг учун биз ушбу мақоламизда ҳозирда бутун дунёда қўлланилаётган замонавий дон қуритиш қурилмалари ҳақида қисқача бўлса ҳам маълумот бермоқчимиз. Дон қуритиш қурилмаларини ўрганиш аввало уларни синфларга ажратиб олиш билан амалга оширилади.
Қуритиш деганда қуритилаётган доннинг намлигини маълум миқдорга камайтириш орқали узоқ муддатга сақлаш имкониятига эга бўлиш тушинилади. Донни қуритиш учун эса унга иссиқликни бирор йўл орқали узатиш зарур бўлади. Дон қуритиш қурилмалари иссиқ узатиш услубига кўра қуйидаги турларга бўлинади:

  • конвектив;

  • контактли;

  • радиацион(нур ёрдамида);

  • электрик;

  • комбинациялашган.

Ҳозирда дон қуритиш қурилмаларида турли энергия турларидан самарали фойдаланиш, муқобил энергия турларидан кўпроқ фойдаланган холда энергия тежамкорликни ошириш мақсадида комбинациялашган дон қуритиш қурилмаларига ўтилмоқда. Бундай қурилмаларининг авфзаллиги шундан иборатки, қурилмада юқорида санаб ўтилган услубларнинг айрим камчиликлари қўлланилган бошқа услублар орқали бир қадар бартараф этилган. Бу эса қуритиш жараёнининг тезлашишига, сифатли қуритишни амалга оширишга ҳамда энергиянинг тежалишига сабаб бўлади [1].
Дон қуритиш қурилмаларини ўрганишда уларнинг конструкцион тузилиши ҳамда фарқлари муҳим аҳамиятга эга. Қуритиш қурилмаларининг ишчи камерасининг тузилишига қараб асосан қуйидаги турларга бўлинади:

  • шахтали;

  • барабанли;

  • камерали;

  • стеллажли;

  • конвейерли;

  • колонкали;

  • вибрацион;

  • мавҳум қайнашли;

  • аэрофонтанли;

  • платформали;

  • труба-қуритгич;

  • пневмогазли рециркуляцияли;

  • спирал винтли;

  • инфрақизил нурли;

  • ультратовушли;

  • акустик.

Ҳозирги кунда жуда кенг ишлатилаётган ва ривожланаётган дон қуритгич қурилмаларига шахтали, барабанли, конвейерли, инфрақизил нурли, ультратовушли ва ҳамда акустик турлари киради [1-4].
Бундан ташқари дон қуритиш қурилмалари стационар ва мобиль турларга ҳам бўлинади [1,4]. Қуритиш қурилмаларидан мобиль ҳолатда фойдаланиш ҳозирда жуда катта самара бермоқда ҳамда юртимизда мобиль дон қуритиш қурилмаларини ихтиро қилиш, такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда ва сармоялар ажратилмоқда.
Биз олиб бораётган илмий тадқиқотнинг ассоий мақсади, комбинациялашган қуритиш услубига эга бўлган мобиль дон қуритиш қурилмасини лойиҳалашдан иборат. Ўзбекистон иқлим шароитини ҳисобга олган холда қуёш энергиясидан қўшимча энергия сифатида фойдаланиш дон қуритиш қурилмамизнинг аҳамиятини янада оширади.
Дон қуритиш қурилмаларини ўрганаётган ёки уларни қишлоқ хўжалигида қўлламоқчи бўлганлар албатта дастлаб қурилмаларнинг синфланиши билан яхшилаб танишиб чиқишлари зарур бўлади. Мақоламизда келтирилган дон қуритиш қурилмаларининг айрим синфланишлари қурилмалар билан яқиндан танишишга ёрдам беради деб умид қиламиз.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


1. Курдюмов. В.И. Тепловая обработка зерна в установках контактного типа:
монография / В.И. Курдюмов, А.А. Павлушин, Г.В. Карпенко, С.А. Сутягин. -Ульяновск: УГСХА имени П.А. Столыпина, 2013. – 290 с.
2. Касаткин А.Г. Основные процессы и аппараты химической технологии. - М.: Химия, 2004. – 752 с.
3. Vladimir N. Khmelev, Senior Member, IEEE, Andrey N. Lebedev, Student Member, IEEE ,
Maxim V. Khmelev, Student Member, IEEE. Ultrasonic DryingAnd Presowing Treatment Of Seeds. Biysk Technological Institute (branch) of Altay State Technical University named after I.I. Polzunov Biysk, Russia. Conference Paper · August 2006 DOI: 10.1109/SIBEDM.2006.231294 · Source: IEEE Xplore
4. https://zernosushka.ru/vidy-zernosushilok/
Download 38.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling