Қишлоқ хўжалигида моддий-техника ресурслари ва улардан фойдаланиш самарадорлиги. Режа кириш
Қишлоқ хўжалигини моддий техника ресурслари билан таъминлаш ва улардан самарали фойдаланиш
Download 0.86 Mb.
|
Мустакил таълим КХБ 2
2. Қишлоқ хўжалигини моддий техника ресурслари билан таъминлаш ва улардан самарали фойдаланиш.
Қишлоқ хўжалик корхоналарини моддий-техник ресурслари билан талаб даражасида таъминланса, меҳнат ва маблағ харажатлари камайиши, мехнат унумдорлиги ошиши фойдани кўпайтириш имконияти бўлади. Қишлоқ хўжалик корхоналарини моддий-техника воситалари билан таъминланиш ва улардан фойдаланиш жараёнини бир қанча кўрсаткичлар орқали билиш мумкин. Асосий кўрсаткич ресурслар билан таъминланганлик даражаси бўлиб, у қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: Бунда: МТРТД-моддий-техника ресурслари билан таъминланганлик даражаси, сўм. Ек-қишлоқ хўжалик ерларининг қиймати (сўмда); Афк-асосий воситаларнинг ўртача йиллик қиймати (сўмда); Ас-асосий воситаларнинг ўртача йиллик эскириш суммаси (сўмда); Афк-айланма воситаларнинг ўртача йиллик суммаси (сўмда); Бгк-боғлар, токзорларнинг ўртача йиллик суммаси (сўмда); Эм-экин майдони, га. Бу кўрсаткич ёрдамида хўжаликдаги мавжуд экин майдонига тўғри келадиган моддий-техника ресурслари аниқланади. Қишлоқ хўжалигини энергетик ресурслар билан таъминланганлик даражаси: Бунда: эрк-жами энергетик ресурслар қуввати (от кучида); Эм-жами экин майдони . Меҳнатни энергетик ресурслар билан қуролланганлик даражаси. У энергетик ресурсларни (от кучида) ишловчиларнинг ўртача йиллик миқдорига (кишилар) нисбати билан аниқланади. Бунда: Мр – меҳнат ресурсларининг ўртача йиллик сони (киши). Бу кўрсаткичлар корхонада бажариладиган барча ишларнинг қай даражада механизациялашаётганлигини ёки автоматлашаётганлик ҳолатини ўрганишга ёрдам беради. Ишлаб чиқариш жараёнларининг механизациялашганлик даражасини - трактор механизмлар, машиналар ёрдамида бажарилган жами иш (эталон гектарда) миқдорини корхона бўйича бажарилган жами ишлар ҳажмига (эталон га) нисбатидир. Бунда: Мд-ишлаб чиқаришни механизациялашганлик даражаси, фоизда; Ми-машина, тракторлар механизмлар ёрдамида бажарилган иш (эталон га); Жи-хўжалик бўйича жами бажарилган иш миқдори (эталон га); Янги техникалардан, технологиялардан фойдаланиш даражасида янги техника, технология жорий этилмасдан аввалги харажатлардан, жорий этилганидан кейинги харажатлар айирилиб, уни дастлабки харажатларга бўлинади ва 100 га кўпайтирилади. Бунда: Х1-янги техника, технология жорий этилмасдан олдинги харажатлар (сўм); Х2-янги техника технология жорий этилгандан кейинги харажатлар (сўм); Юқоридаги кўрсаткичлар ёрдамида хўжаликлардаги мавжуд моддий-техника ресурсларидан фойдаланиш даражаси ва самарадорлиги ҳам аниқланади. Машина-трактор паркидан фойдаланиш коэффициенти хўжаликда фойдаланилган машина-таркторлар сонини, хўжаликда мавжуд бўлган машина-тракторлар сонига нисбати билан аниқланади: Бунда: мтпфк – машина-трактор паркидан фойдаланиш коэффициенти. Фс – фойдаланилган машина-тракторларнинг сони (дона); Мс-мавжуд бўлган машина-тракторларнинг сони (дона); Машина-трактор ҳамда комбайнларнинг ишлаб чиқариш жараёнида қатнашганлик даражаси – жами ишлаган машина кунлари сонини ишлаган машиналар сонига тақсимлаш натижасида аниқланади. Бунда: Мк-битта машинанинг (ойда, мавсумда, йилда) ишлаган (қатнашган) ўртача куни; ∑Мк -жами ишлаган машина кунлари; ∑Тк-жами ишлаган трактор кунлари; ∑Кк -комбайнларнинг ишлаган жами кунлари; Мс-ишлаган машиналар сони; Тс-тракторлар сони; Кс-комбайнлар сони. Бу кўрсаткич ёрдамида хўжаликда битта трактор, комбайн ёки машинанинг йил давомида неча машина-кун ишлаганлиги аниқланади. Техникалардан фойдаланиш даражаси - техникалар (машиналар (т/км), тракторлар (эт.га), комбайнлар (гектар, тонна)) ёрдамида бажарилган иш ҳажмини техникаларнинг ўртача сонига бўлиш йўли билан аниқланади: Бунда: ТМКи-трактор, машина, комбайнларнинг ўртача бажарган иши (1 сменада, 1 кунда, мавсумда, 1 йилда эталон гектарда, тонна/км, тоннада, гектарда). ∑Ти, Ми, Ки – тракторлар, машиналар, комбайнлар ёрдамида бажарилган жами иш ҳажми (эталон гектарда, тонна/км, тоннада); ∑Тс, Мс, Кс -шу ишларни бажаришда қатнашган тракторлар, машиналар, комбайнларнинг ўртача сони (дона). Бу кўрсаткичлар ёрдамида, битта тракторнинг маълум муддатда бажарган иш миқдори аниқланади. Моддий-техника ресурсларидан фойдаланишни самарадорлиги – хўжаликда бажарилган ишларнинг (1 эт.гектарнинг, 1 тонна км, 1 квт соатнинг) таннархини жами бажарилган иш ҳажмига нисбатидир. Бунда: ЭГТ–1 эталон га, таннархи (сўмда); ∑Мх –механизация ёрдамида бажарилган ишларга қилинган жами харажат (минг сўм); ∑этга–жами бажарилган иш ҳажми (эталон га). Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 майдаги ПҚ-1758- сонли қарорида 2012-2016 йиллар даврида қишлоқ хўжалигига умумий сони 64 245 та бўлган, жумладан, қуввати 100 от кучига тенг бўлган 13 870 дона, қуввати 150 от кучига тенг бўлган 3 700 дона тракторлар, қуввати 70-80 от кучига эга бўлган боғдорчиликда ишлатиладиган махсус ғилдиракли тракторлар, 20 300 дона трактор тиркамалари (прицеплари), 300 дона экскаваторлар, 450 дона бульдозерлар, 1350 дона ер текислагичлар, 100 дона органик ўғит сочувчилар, 3650 дона плуглар, 610 дона ротацион бороналар, 6000 дона тракторга тиркаладиган культиваторлар, 1220 дона пахта териш машиналари, 1080 дона ўрим-йиғим комбайнлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги машиналарини етказиб бериш кўзда тутилган (3-жадвал). Қишлоқ хўжалигини модернизациялаш ва техник-технологик янгилаш дастурлари марказлашган давлат инвестициялари, тижорат банкларининг кредитлари, лизинг ва машинасозлик корхоналарининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши кўзда тутилган. Бу инвестициялар истиқболда қишлоқ хўжалигининг машина-трактор паркини тубдан янгилашга, ишлаб чиқариш самарадорлиги ва унумдорлигини оширишга ҳамда техник қуролланиш даражасини ошишига олиб келади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 майдаги “2012- 2016 йилларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида”ги ПҚ-1758-сонли қарорига мувофиқ 2013-2016 йилларда мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари томонидан қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича амалга оширилиши кўзда тутилган инвестицион лойиҳалар рўйхати тасдиқланган. Унга мувофиқ 2012-2016 йиллар давомида трактор ва тиркама (прицеп) ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш дастури доирасида йилига 4000 дона қуввати 100 от кучига тенг бўлган универсал ҳайдов тракторларини модернизация қилинган моделларини саноат усулида ишлаб чиқариш, йилига 1000 дона қуввати 150 от кучига тенг бўлган умумий фойдаланишдаги ғилдиракли тракторларни саноат усулида йиғиш, йилига 600 дона қуввати 70-80 от кучига тенг бўлган боғдорчиликка мўлжалланган махсус ғилдиракли тракторларни саноат усулида йиғиш, йилига 1500 дона юк кўтариш қуввати 6-8 тоннага тенг бўлган пахта хомашёси, дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташишга мўлжалланган тиркамаларни (прицеп) серияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш, ер юмшатгичлар, культиваторлар, ўғит сочгичлар, уруғ экиш мосламалари, юк ташигичлар, чорвачилик учун махсус техникалар каби 14 йўналишда бир қатор инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва уларда хорижнинг етакчи ишлаб чиқарувчиларини жалб этиш масалаларининг ечими ўз аксини топган. 3-жадвал Мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш ва янгилашнинг 2012-2016 йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари
Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling