Қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз


ИССИҚХОНАЛАРДА ҲАВО-ГАЗ ТАРТИБОТИ


Download 0.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/15
Sana31.07.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1663957
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
33 Иссиқхоналрда микроиқлим шароити

 ИССИҚХОНАЛАРДА ҲАВО-ГАЗ ТАРТИБОТИ
Иссиқхонада кислород, карбонат ангидрид ва сув буғла-
ри ҳавонинг энг муҳим компонентлари ҳисобланади. Ўсим-
лик кислород билан нафас олади, карбонат ангидрид эса 
органик моддани синтез қилиш учун зарур. Атмосферадаги 
ҳаво таркибида 78% га яқин азот, 21% кислород, 0,03% кар-


45
Иссиқхоналарда микроиқлим шароити
33–китоб
бонат ангидрид гази ва жуда кам миқдорда (0,93%) аргон, 
гелий, ксенон, криптон ва бошқа газлар бор. Кўпчилик ўсим-
ликлар бундай ҳаво-газ муҳитига мослашган.
Очиқ ердаги ўсимликлар О
2
ва СО
2
етишмовчилигини сез-
майди, ваҳоланки улар 1 га майдонда кунига 500-600 кг кар-
бонат ангидрид газини сингдирадилар, уни улар 100000 м

ҳаводан чиқариб оладилар. Катта ҳаво массаларининг айла-
ниб юриши туфайли ҳаракатсиз ўсимликлар зарур миқдор-
даги СО
2
билан таъминланади. Аммо, иссиқхоналарда ёпиқ 
майдон юзага келиши туфайли бунда ҳаво таркиби жиддий 
ўзгаради.
Атмосферада CO
2
захираси тирик организмларнинг на-
фас олиши, органик моддаларнинг парчаланиши, ёнилғи-
ларни ёқиш ҳисобига кўпайиб (тўлиб) боради. Иссиқхоналар-
да, биологик усулда иситиладиганларидан ташқари, қуёшли 
кунларда ҳаво таркибидаги CO
2
газининг миқдори табиий 
миқдордан пасайиб кетиши мумкин (0,01 % гача). Бу хусусан 
гидропонли иссиқхоналарда содир бўлади, чунки унда фой-
даланиладиган субстратлар CO
2
ни ўзидан ажратмайди.
Ўсимликлар учун ҳаво таркибидаги карбонат ангидрид 
гази миқдори 0,15-0,20 % бўлганда фотосинтез жараёни жа-
даллашади. Кейинчалик газ миқдорининг кўпайиши фото-
синтез жадаллиги ва нафас олишни секинлаштиради. CO
2
гази миқдори ва ҳарорат кўтарилса-ю, унга мос келадиган 
даражада ёруғлик етарли бўлмаса, самара бермайди. CO
2
газнинг мақбул концентрацияси минерал ўғитлар билан 
озиқлантириш даражаси ва ҳавонинг нисбий намлигига 
кўра ўзгариб туради. Минерал озиқлантириш меъёри оши-
рилганда CO
2
газига ҳам талаб ортади. Ҳавонинг нисбий 
намлиги 90 % бўлганда, фотосинтез ХНН 50 % дагига қара-
ганда жадалроқ ўтади. 


46
100 китоб тўплами
Иссиқхоналарда ҳавонинг зарарли газлар билан 
ифлосланишига йўл қўймаслик керак. Этилен ва ацетилен 
оз концентрацияда (0,05 мг/м
3
) бўлса ҳам инсон учун 
зарарлидир. Зарарли газларнинг ҳаво таркибида йўл 
қўйилиши мумкин бўлган концентрацияси (м
3
ҳавода мг): 
олтингугурт икки оксиди инсон учун – 5, ўсимлик учун – 0,2; 
азот диоксиди – 5 ва 20; аммиак – 50 ва 10; азот – 0,1 ва 0,2; 
формальдегид – 5 ва 0,7; углерод диоксиди – 5 ва 500.
Иссиқхоналарда 
ўсимликларни 
зарарли 
газлар 
таъсиридан асраш мақсадида иссиқхоналарни қуриш учун 
ҳавони зарарлайдиган манбалардан узоқроқ майдонлар 
танланади ва бўлғуси қурилиш ҳудуди ҳавосидаги зарарли 
газлар таркиби аниқланади. Йўл қўйиладиган концентрация 
чегаралар (ПДК): СО
2
– 0,6% дан бир оз кўпроқ, СО – 0,01% дан 
бир оз кўпроқ, аммиак – 0,01% дан бир оз кўпроқ, олтингугурт 
гази – 0,25%, ацетилен – 0,009%, пропилен – 0,005% ни ташкил 
қилади.
Иссиқхоналардан ортиқча карбонат ангидрид ва 
зарарли газларни чиқариб юборишнинг асосий усули 
шамоллатишдир. Иссиқхоналарнинг ҳарорати мақбулдан 
2 °С га ошса, уни шамоллатиш бошланади. Совуқ кунларда 
юқоридаги дарчалар, офтобли иссиқ кунларда эса эшиклари 
ҳамда ён томондаги дарчалари очилиб шамоллатилади. Ҳаво 
таркибида бегона газлар қозонхонада ёнилғининг тўлиқ 
ёнмаслиги, яқин жойлашган корхоналарнинг ифлосланган 
ҳавоси ва бошқалар ҳисобига кўпайиши кузатилади. 
Иссиқхоналарда CO
2
етишмовчилиги сунъий равишда 
тўлдирилади. Бунинг учун биологик ва техник манбалардан 
фойдаланилади. Техник усуллардан энг эскилари – бу қуруқ 
муздан (иссиқхонанинг 1 м
3
ҳажмига 10-20 г) ва баллонлардаги 
суюлтирилган газлардан (иссиқхонанинг 1000 м
2
юзасига


47
Иссиқхоналарда микроиқлим шароити
33–китоб
60-80 кг, бир баллонда 25 кг CO
2
бўлади) фойдаланилади. 
Аммо бу усуллар кўп меҳнат талаб этади.
Замонавий иссиқхоналарида СО
2
билан озиқлантиришни 
автоматлаштирилган бошқарув тизимлари ҳам мавжуд.
Иссиқхоналарда карбонат ангдрид гази билан таъминловчи 
QG 95 ва QG 125 маркали генераторлар
Гидропон иссиқхоналарда карбонат ангидрид газини 
асосий таъминловчи ҳисобланган органик моддалар 
бўлмайди. Шу боис қиш ва эрта баҳор даврларида, 
шамоллатиш чекланганда ва ташқаридан СО
2
кириш 
йўлининг йўқлиги уларда карбонат ангидрид газининг 
етишмовчилиги кучли сезилади. Иссиқхоналарда CO
2
билан 
озиқлантириш мавжуд графикка асосан ўтказилади. CO
2
бир 
соат мобайнида гектарига 60-80 кг сарфланади. 
QG 95 ва QG 125 маркали 
генераторлар


48
100 китоб тўплами
Иссиқхона тупроғига гектарига 300 т гўнг солиш 
иссиқхона ҳавосидаги CO
2
миқдорини 0,2% даражада сақлаб 
туришни таъминлайди. Янги гўнг билан тупроқни мульчалаш 
(ғўлалаш) унинг юзида CO
2
миқдорини 0,42% гача, барглар 
атрофида эса – 0,15% гача оширади.


49
Иссиқхоналарда микроиқлим шароити
33–китоб

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling