Қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас
Класслар бўйича сенажга қўйилган талаблар
Download 0.56 Mb. Pdf ko'rish
|
Cифатли озуқалар тайёрлаш
Класслар бўйича сенажга қўйилган талаблар
Кўрсаткичлар Класслар бўйича баҳолаш I II III Ҳиди Хушбўй ҳидли Мева ҳидига ўхшаш Пиво ва қора нон ҳидига ўхшаш Ранги Яшил-кулранг, сарғиш-яшил Оч-яшил, сарғиш-яшил рангда Кулранг-яшил, яшил рангда Намлиги, % 45-60 45-60 45-60 Қуруқ модда 40-55 40-55 40-55 1 мет куб даги сенаж массаси, кг 550 450 400 кг дан кам Озуқа бирлиги (1 кг) 0,35-0,42 0,30-0,33 0,30 дан кам Сенаж намлиги 50-55% сўлитилган ўтларни ҳаво кир- майдиган шароитда сақлашдир. Сенаж пичан ва силосга нисбатан ўзининг физик ва кимёвий хусусиятлари билан кўк ўтларга яқин туради. Унда силосга нисбатан кислоталар камроқ ва пичанга нисбатан намлиги кўпроқ бўлади. Чорва моллари учун зарур бўлган углеводлар, ёғлар, оқсил моддалар, минерал тузлар ва витаминлар сенажда яхши сақла- нади. Масалан, бедадан тайёрланган сенажда протеин (6,9%), ундан тайёрланган силосда (2,8%) дан 2,4 марта ортиқ бўлади ва бундан сенажда протеиннинг сақланиши кўриниб турибди. Шунингдек, 1 кг сенаждаги аминокислоталар йиғиндиси 31,2 г бўлса, силосда 14,06 г ни ташкил этади. Сенажнинг сифат кўрсаткичларига ундаги қуруқ мод- да миқдори катта таъсир кўрсатади. Қуруқ модда миқдори 26 100 китоб тўплами озуқанинг тўйимлилигига, ҳайвон организмига тушгандан кейин эса ошқозон ва ичак йўлида кечадиган микробиоло- гик жараёнларга ҳам таъсир этади. Сенаж тайёрлашда ундаги сувнинг кўплаб парчаланиши натижасида тўйимли моддаларнинг бир жойга йиғилиши ортиб боради. 1 кг силосда 19-21 г ҳазмланадиган протеин ва 0,15-0,20 озуқа бирлиги бўлса, 1 кг сенажда эса 35-60 г ҳазмланадиган протеин ва 0,35-0,42 озуқа бирлигини ташкил этади. Сенажда қуруқ модданинг ошиб бориши билан озиқ бирлиги, ҳазмланадиган протеин ва бошқа тўйимли модда- лар силосга нисбатан 1,5-2,0 ҳисса кўпроқ бўлади. Ўзбекистон шароитида озуқалардаги тўйимли модда- ларнинг ва озуқа бирлигининг кўпроқ бўлиши тупроқ- иқ- лим шароитига, ерга ишлов беришга, озуқабоп экинларнинг турига ҳамда ўғитлар берилиб парваришлашга боғлиқ. Сенаж тайёрлашнинг моҳияти тайёрланаётган маҳсу- лот намлигини 50-55% камайтириб, ундаги микробиологик ва биохимик жараёнларнинг кечишини чеклаш ва уни ҳаво кирмайдиган шароитда сақлашдир. Намлиги 50-55% бўлган дуккаклиларда сув ушлаш кучи 55 ва чиритувчи бактерияларни сўриш кучи 50-52 атмосфе- рага тенг. Микроорганизмлар ўсимликдаги сувни яхши ол- майди, натижада, микробиолигик жараёнлар секинлашади, озуқалар яхши сақланади. Фақат сўриш кучи кучли (220-290 атмосфера) бўлган моғорлатувчи замбуруғларгина бундай шароитда ривожланиши мумкин. Сўлитилган ўтларда моғор замбуруғларинининг ривож- ланишини олдини олиш учун, сенаж босиш жараёнларида массани яхшилаб шиббалаб, ҳаво кирмайдиган қилиб бер- китиб, сенаж бостириш ишларини тез муддатларда тугал- лаш зарур. Бунда ачиш жараёнлари секин боради, натижада 27 Сифатли озуқалар тайёрлаш 99–китоб қанд моддалари сақланади. Бу эса ўз навбатида озуқадаги қанд-протеинга нисбатини яхшилашга олиб келади. Оралиқ экинлардан (третикли, жавдар, сули, арпа, ха- шаки нўхат) ва бир йиллик ва кўп йиллик (судан ўти, беда, экспарцет) ўсимликлардан жуда сифатли сенаж тайёрлаш мумкин. Бу ўсимликларда соф ҳолда ёки аралашма ҳолида ҳам сенаж тайёрлаш мумкин. Сенаж тайёрлаш учун дуккаклиларни (беда, соя) ғун- чалаш ва гуллаш, бошоқлиларни (третикали, сули, арпа, жавдар) бошоқ олиш, табиий ўтларни эса гуллай бошлаш даврида ўриш тавсия этилади. Ғунчалаш даврида ўрилган беданинг 1 кг да 40-45 мг, гуллай бошлаганда 30-33 мг ва тўлиқ гуллаганда 20-23 мг каротин бўлади. Сенаж тайёрлаш технологиясининг кетма-кет ўтказила- диган тадбирлари: дуккаклилар, дуккакли-бошоқлилар ва турли хил бошоқлиларни ўриш, намлик (масалан, эрталаб ўрилган ўтлар далада қолдирилади, эртасигача намлик 25% гача камаяди ) 50-55% қолгунча сўлитиш, майдалаб транс- портга ортиш, хандақларга олиб келиб яхшилаб шиббалаш, тўлдирилган хандақларни устидан ҳаво ўтказмайдиган по- лиэтелен плёнкалар билан ёпиш ва устидан сомон шувоқ қилиб ёки тупроқ тортиб қўйишдир. 9-расм. Оралиқ экинлардан сенаж тайёрлаш жараёнлари |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling