Қишлоқ хўжалик экинлари етиштиришда инновацион технологиялар


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/45
Sana12.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1265147
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   45
Bog'liq
Монография - module innovation

Ғўзани чилпиш
Ғўзани ўсув нуқтасини чилпиш (чеканка) ўта муҳим агротехник тадбир ҳисобланади. Мазкур 
тадбир ўз муддатида ва сифатли амалга оширилганда ҳосил элементларини тўкилишининг олди 
олиниши, тўлиқ кўсакларнинг кўпроқ шаклланиши ва эрта пишиб етилиши, пахта ҳосилининг гектарига 
3-4 центнерга ортиши ва тола сифатининг юқори бўлиши республикамизнинг турли шароитларида 
ўтказилган илмий тадқиқотларда ва илғор пахтакорларнинг амалий тажрибаларида исботланган.
Маълумки, ғўзанинг вегетатив массаси қанча катта бўлса, ўсимликка тупроқдан оқиб келаётган 
озиқа моддалари кўпроқ ўсув шохлари ва баргларда тўпланади, шоналар, гуллар ва кўсакларга камроқ 
етиб келади. Бу эса ҳосил элементларининг тўкилишига, кўсакларнинг тўлиқ етилмаслигига, уларнинг 
очилишини кечикишига, ҳосилнинг камайишига ва тола сифатининг пасайишига олиб келади.
Ғўзанинг ғовлаб кетишига йўл қўймаслик, озиқа моддаларни ўсимликнинг генератив 
органларига оқиб келинишини жадаллаштириш, ҳосил элементларининг тўкилишини олдини олиш, 
кўсаклар пайдо бўлиши ва уларнинг етилиш жараёнларини тезлаштириш, эртаки мўл ва сифатли пахта 
ҳосили етиштириш учун албатта барча пайкалларда чилпиш тадбири ўтказилиши шарт.
Ғўзани чилпишда бош поянинг ва ён шохларнинг ўсиш нуқталари чимдиб олиниб этакларга 
солинади ва даладан ташқарига чиқариб кўмиб ташланади. Шундай қилинганда ғўзанинг 
зараркунанда ҳашаротлари ҳам камаяди. Қўлда чилпиш икки марта ўтказилади, бунда дастлаб асосий 
ўсиш нуқтаси чилпилади, орадан 5-6 кун ўтгандан кейин қолган ғўзаларнинг ва ён шохларнинг ўсув 
нуқталари чилпиб олинади.
Дефолиация учун далани танлаш ва тайёрлаш
Етиштирилган пахта ҳосилини кузнинг совуқ ва ёғин-сочинли кунларига қолдирмай, тез ва 
сифатли йиғиб-териб олишда ғўза дефолиацияси муҳим аҳамиятга эгадир.
Ғўза дефолиацияси ўз вақтида ва сифатли ўтказилса, ғўза баргларини тўлиқ тўкилишини 
таъминлайди, қатор ораларида ҳаво аэрацияси яхшиланиб, ўсимлик қуёш иссиқлиги ва нуридан 
самарали фойдаланади ҳамда дефолиантлар таъсирида ўсимлик танасида физиологик жараёнларнинг 
бузилиб, моддалар қайта тақсимланиши натижасида кўсаклар пишиб етилиши тезлашади. Натижада 
етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олишда пахта териш машиналаридан самарали 
фойдаланиш ва қўл терими суръатини 20-30% га ошириш имконияти яратилади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling