Қишлоқ хўжалик экинлари етиштиришда инновацион технологиялар


Ерни экишга тайёрлаш ва чигит экиш


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/45
Sana12.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1265147
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
Монография - module innovation

Ерни экишга тайёрлаш ва чигит экиш
Кузда шудгор қилинган ерларда тупроқ оби-тобига етилишига қараб, барча майдонлар эрта 
баҳорда бороналанади. Бу тадбирни бажаришда икки қатор борона тиркалган занжирли тракторлардан 
фойдаланилади. Биринчи, эрта баҳорги бороналаш муддати тупроқнинг механик таркибига, об-ҳаво 
шароитига ва тупроқни етилишига қараб белгиланади: ёғингарчилик кам бўладиган ҳудудларда эрта 
баҳорги бороналашни февраль ойининг ўрталари ва мартнинг бошларида, бошқа ҳудудларда март 
ойининг ўртаси ва учинчи ўн кунлигида ўтказилади. 
Эрта баҳорги бороналаш шудгорланган майдоннинг юза қисмини майда донадор бўлиши, намни узоқ 
сақлаб туриши, тупроқдан зарарли тузларни юқори қатламларга кўтарилишини олдини олишда ҳамда 
бегона ўтларга қарши курашда самарали чора ҳисобланади. Эрта баҳорги бороналаш бир марта, фақат айрим 
ҳоллардагина – ер бети қаттиқ қатқалоқ бўлиб қолганда – иккинчи марта бороналашга рухсат берилади. 


4
Бороналаш Т-4А, ВТ-150 каби занжирли тракторлар ёрдамида амалга оширилганда тупроқ 
ортиқча зичланмайди, иш унумдорлиги юқори бўлади.
Яхоб суви берилган, айниқса, шўри ювилган майдонларда ҳайдов қатлами анча зичлашган 
бўлса, уларни эрта баҳорги бороналаш самарасиз бўлиши мумкин. Бундай тупроқлар борона 
тиркалган ҳолда чизелланади ёки дискаланади. Тупроққа эрта баҳорги ишлов беришда тишли ва 
дискли бороналар ҳамда чизель-культиваторлардан танлаб ва тўғри фойдаланиш тупроқнинг ҳайдов 
қатламини зичлаштирмасдан чигитни экишга сифатли тайёрлашни таъминлайди. 
Экиш олдидан тупроққа ишлов бериш бевосита чигит экиш олдидан ёки ундан 5-10 кун олдин 
ўтказилади. Тупроқнинг ҳолатига қараб қуйидаги тадбирлар амалга оширилади: шўрланмаган, бегона 
ўтлардан нисбатан тоза майдонлар бир вақтнинг ўзида мола тиркаб бороналанади. Бегона ўтлардан 
тоза майдонларни экиш олдидан текислагич агрегатлар ёки мола ёрдамида текислаш кифоя қилади.
Юқори даражада бегона ўт босган майдонларда чизель-культваторларга тиркалган бороналар 
воситасида кўп йиллик бегона ўтлар илдизлари даладан тозалаб чиқарилади. Юзада қолган 
илдизлар эса қўлда терилиб, даладан олиб чиқилади ва ёқиб юборилади. Бегона ўтлар билан ўртача 
ва кам зарарланган ерларда бороналаш билан ҳам уларни йўқотиш мумкин. Кейин, экиш олдидан 
мола босилади. Айрим майдонлардаги нотекисликларни бартараф этиш учун пардозлаш моласи 
ўтказилади.
Экиш олди ишлари ва чигит экиш мавсумини туман ва вилоятлар шароитида қисқа (7-10 кун) 
муддатда, сифатли ўтказиш чораларини кўриш лозим. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling