Қишлоқ ХЎжалик экинлари ҳосилдорлигини оширишни прогноз қилишда эконометрик тадқИҚотлар
Download 54.71 Kb.
|
А Л И М А Р Д О Н
- Bu sahifa navigatsiya:
- Y=f (х
ИЗЛАНИШ НАТИЖАЛАРИ: Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳосилдорлигини ошириш муаммо ва масалаларини ечишда натижа ва омилларни боғлаб турадиган прогнозлашни эконометрик моделлари тузилади, эконометрик усуллар ёрдамида ахборот технологияларидан фойдаланиб ечилади ва олинган оптимал ечимлар иқтисодий таҳлил қилиниб, келажакга прогноз қилинади.
Ҳар қандай режалаштириш ва прогнозлаш жорий холатни чуқур ўрганишни тақозо этади, шу туфайли тадқиқодчилар фермер хўжаликларининг тараққиѐтини, жумладан кейинги ўн йилликдаги ҳақиқий ривожланиш кўрсаткичлари, бу кўрсаткичларни намоён этган тенденциялар, ижтимоий-иқтисодий муҳит, тизимдаги тузилмаларнинг тубдан ўзгариши, иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар, мулкчилик шаклларининг ўзгариши, молия-банк тизими, инфратузилма ва тақсимот шакллари ҳамда бошқа омилларнинг ҳақиқий ҳолати ўрганилиб ҳар тамонлама таҳлил қилиб чиқилди ва улар ўртасидаги боғлиқликлар баҳоланди. Маълумки, фермер хўжаликларининг келажакдаги ишлаб чиқариш ва иқтисодий жараёнларнинг ривожланишини таҳлил этиш ва режалаштириш прогнозлаш жараёни функциясининг заминини ташкил этади. Илмий прогнозлашнинг вазифаси эса ҳудуд фермер хўжаликларида муаммо ва зиддиятларнинг юзага келиш сабаблари, кечиши, ижтимоий-иқтисодий оқибатлари ва уларни ҳал қилиш имкониятларини олдиндан кўра билишдан иборат қилиб белгиланади. Иқтисодчи олимларнинг охирги ўн йиллик маълумотлари бўйича қилган таҳлиллари шуни кўрсатиб берадики, яқин йилларгача Тошкент вилоятида фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларининг фойдалилик даражаси паст, сарфланган харажатлар қопланмай келинаётган эди. Масалан, вилоятдаги 63 фоиз фермер хўжаликларида пахта ҳосилдор-лиги ўртача 31 центнер атрофида бўлса, 29 фоиз фермер хўжаликларида 22,2 центнер ҳосил етиштирилиб, шунингдек, 57 фоиз фермер хўжаликларида ғалладан 56 центнер дон етиштириб келаётган бўлса, 17 фоиз фермер хўжаликлари 31,4 центнер дон ҳосили олиниб, самарадорлик анча паст кўрсаткичга эга эди.3 Ҳозирга келиб, охирги йиллардаги статистик маълумотларнинг таҳлили шундан далолат берадики, давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва амалий ёрдам туфайли мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш салмоғи жуда тез ўсиб бормоқда. Шунингдек, қишлоқ хўжалик тармоқларида ишлаб чиқариш жараёнларининг самарали ривожланиши, экинларнинг ҳосилдорлиги кўплаб омилларга боғлиқ бўлади.Масалан, қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги - уруғни сифати, йиллик ёғингарчилик миқдори, ўғит ва унинг турлари, ўғитлаш меъёрлари, агротехника тадбирлари, ҳосилни йиғиштириб олиш муддатлари ва х.к. омилларга боғлиқ бўлади. Экин майдонларига солинадиган, аниқ миқдордаги минерал ўғитлар, турли майдонларда ҳосилдорликни ўсишига ҳар ҳил таъсир кўрсатади. Бинобарин, экин майдонларига солинадиган ўғит миқдори билан ҳосилдорлик кўрсаткичлари ўртасида боғланиш мавжуд. Аниқ олинадиган майдонларда, у ёки бу экин турига солинадиган ўғит миқдорини ҳосилдорликга таъсирни белгиловчи кўрсаткичларини аниқлаш учун кўплаб тажрибалар ва кузатувлар ўтказишга туғри келади. Масалан, пахтага у ёки бу турдаги таъсир кўрсатди. Солинган ўғит миқдори, ҳосилдорликни ошириш билан бирга, тупроқнинг таркибига салбий таъсир ҳам кўрсатиши мумкин. Шу сабабли, аниқ олинадиган майдонларда, у ёки бу экин турига солинадиган ўғит миқдорини ҳосилдорликга таъсирни белгиловчи кўрсаткичларини аниқлаш учун кўплаб тажрибалар ўтказишга тўғри келади.Бундай ҳолларда статистик боғланишлар мавжуд деб қаралади. Маълумки, статистик боғланишларда қаралаётган омиллардан бирининг ўзгариши бошқа натижавий миқдорнинг ўзгаришига олиб келади. Кўп сонли кузатишлар асосида номоён бўладиган ва аниқланадиган бир омилнинг ўзгариши иккинчи омилнинг ўртача қийматини ўзгартиришга олиб келадиган боғланишлар, статистик ёки корреляцион боғланишлар дейилади. Қишлоқ хўжалигининг кўплаб иқтисодий жараёнлари ва ҳодисаларида ўзаро корреляцион боғланиш мавжуд бўлади, улар одатда, ишлаб чиқариш функциялари кўринишида ифодаланилади. Бундай ҳолларда қаралаётган функция, кўп омилли иқтисодий жараёнларнинг математик моделини ифодалайди. Ўз ўрнида бу модел номоён бўладиган ходисаларнинг ўзаро боғлиқлик томонларини ва ишлаб чиқариш жараёнларига таъсир қиладиган омиллар натижасида, қандай кўрсаткичларга эга бўлиш мумкинлигини аниқлайди. Демак, қишлоқ хўжалик тармоқларида, ҳосилдорлик, маҳсулдорлик, таннарх ва уларга таъсир қиладиган кўп сонли омилларнинг узаро боғлиқлигини математик функциялар кўринишда ифодалаш мумкин. Ўрганилаётган объектнинг иқтисодий ва технологик боғлиқлигини математик ифодаланишига ишлаб чиқариш функциялари дейилади.Ишлаб чиқариш функцияларининг умумий кўринишини қуйидагича ифодалаш мумкин: Y=f (х1, х2 , . . . , хn) . бу ерда, Y-натижавий кўрсаткич; х1, х2 , . . . , хn-ишлаб чиқариш омиллари. Улар боғлиқ ўзгарувчилар ҳам деб номланади. Кўп сонли омилларнинг ишлаб чиқариш натижаларига таъсирини корреляцион таҳлилга асосланиб ўрганилади. Корреляцион таҳлил - бу математик статистиканинг услублар тўпламидан иборат бўлиб, у тадқиқ қилинаётган ҳодисаларнинг белгилари ўртасидаги сонли боғлиқликларни ўзаро алоқасини кўрсатиб беради. ХУЛОСА: Агросаноат мажмуасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш, экинлар ҳосилдорлигини оширишнн таҳлил қилиш ва прогнозлаш эконометриканинг услубларидан бўлмиш математик статистиканинг корреляцион таҳлил ва ишлаб чиқариш функциялари асосида амалга оширилади. Эконометрик тадқиқотлар асосида прогнозлаш илмий асосланган режавий қарорлар қабул қилишнинг асоси ҳисобланиб, режалаштиришнинг илмий даражасини ошириш ва илмий маълумот базасини асослаш услубларидан бири сифатида ўрта ва узоқ мудатли режа концепцияси, тизимли таҳлил ва оптимал режали қарорлар қабул қилишни қўллаб-қувватлашнинг воситаси бўлиб хизмат қилади. Амалда режалаштиришда илмий асосланган прогнозларни қўллаш корхоналарнинг мақсадли ривожланиш истиқболларини энг самарали йўлларини аниқлашни амалга оширади ҳамда иқтисодий ўсишнинг нохуш тенденцияларини аниқлашга ва уларни ўз вақтида олдини олишга, ресурслардан фойдаланишнинг энг оптимал усулларини, ер ресурслари миқдори ва сифатини илмий асослашга, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини оширишга ва маҳсулот сифатини яхшилашга ёрдам беради. Download 54.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling