Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари
Касаллик қўзғатувчисининг тур ичида табақаланиши
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish
Касаллик қўзғатувчисининг тур ичида табақаланиши. Гоммоз қўзғатувчи бактерия тор
ихтисослашган ва фақат Gossypium турларини ҳамда тропикларда ўсадиган ипак дарахти – Eriodendron antfractiosum ни зарарлайди. Ғўзанинг 5 та маданий ва 6 та ёввойи турлари ҳар хил даражада касалликка чалинишга мойил. Маданий турлардан ингичка толали ғўза (Gossypium barbadense) энг кучли даражада, дарахтсимон ва ўтсимон (Gossypium arboreum, Gossypium herbaseum) турлар эса жуда кам зарарланади. Ўрта толали ғўза (Gossypium hirsutum) касалланиш даражаси бўйича юқоридаги 2 гуруҳ орасидаги ўринда жойлашган (Вердеревский, 1955; Каримов, 1976; Расулев, 1981). Дифференциатор навлар ёрдамида бактериянинг 18 та физиологик ирқи аниқланган. Гоммоз кучли ривожланадиган минтақаларда фақат 1 та чидамлилик гени бўлган ғўза навлари экилганда тез орада патогеннинг ўша навларда зарарлайдиган ирқлари пайдо бўлади. Баъзи минтақаларда тарқалган бактерия штаммлари вирулентлиги бўйича жуда ўзгарувчан ва шу сабабдан уларнинг ирқини аниқлаш жуда қийин (Bird ва б.қ., 1981). Ҳиндистонда ҳам бактериянинг 14 та ирқи борлиги аниқланган (Singh ва б.қ., 1977). Ҳали тугалланмаган тадқиқотлар натижаларига кўра, ғўзада (асосан Gossypium hirsutum турида) юқори самарали 16 чидамлилик гени аниқланган. Илгари АҚШда экилган ғўзаларнинг деярли барчаси гоммозга ўта мойил ёки чидамсиз бўлган. Селекционерлар дунёнинг бошқа минтақалари, асосан Африкадан олиб келинган Gossypium barbadense ва Gossypium hirsutum навларидан фойдаланиб, гоммознинг барча маълум ирқларига ўта чидамли ёки иммун бўлган 14 нав яратишган ва уларни Шимолий ва Жанубий Америка ва Африка мамлакатларида катта самара билан қўллашмоқда (Bird ва б.қ., 1981). 30 Ғўзанинг В 3 , В 4 , В 5 , В 7 , ва В n каби алоҳида генлари ўсимликларга вертикал (махсус) чидамлилик беради, аммо бактериянинг янги ирқлари пайдо бўлади ва ушбу чидамлилик генларини тезда енгади. В 2 ва В 6 генлари ўсимликни камроқ чидамлилик билан таъминлайди, аммо бактерия уларни мағлуб қилиши учун кўпроқ вақт талаб қилади. Ўсимлик генотипига В 2 ва В 3 генларининг В 5 , В 7 ёки бошқа вертикал чидамлилик генлари ҳамда полиген модификатор генлари билан комбинацияларини киритиш гоммознинг барча маълум ирқларига барқарор иммун ёки ўта чидамли навларни яратишни таъминлади (Bird ва б.қ., 1981). Яна шуниси муҳимки, гоммозга чидамли нав ва линиялар орасида вертицилёз ва фузариоз сўлиш касалликларига чидамли ёки толерант бўлганлари ҳам мавжудлиги, алоҳида минтақаларда тарқалган барча асосий касалликларга комплекс чидамли навлар яратиш мумкинлигини кўрсатади ва шу мақсадда тузилган дастурлар амалга оширилмоқда (Bird, 1981). Гоммоз қўзғатувчисининг барча ирқларига иммунлиги асосида ўрта толали ғўзанинг Упланд навларида горизонтал (номахсус) чидамлилик генлари мавжудлиги эҳтимол қилинган. Бактерия суспензияси билан сунъий зарарлантирилган иммун ғўза баргларини электрон микроскоп ёрдамида ўрганиш натижалари кўрсатишича, гоммоз бактериялари барг тўқималарида ҳужайра деворчаларининг қобиғи ёрилиши ва унинг ичидан фибрилляр (сертола) модда бўртиб чиқишига олиб келган. Бу модда бактерияларни ўраб олган ва ҳаракатсиз қилиб кўйган. Ғўза органларида некроз ривожланишини бактерия чиқарадиган пектин моддасини парчаловчи полигалактуроназа ферменти таъминлаши аниқланган. Ғўзада В 7 гени таъминловчи гоммозга чидамлилик хусусияти эрувчан нитратлар билан бирикиб карбонсув орасидаги нисбатга боғлиқ эканлиги исботланган. Лабораторияда озиқа муҳитида ўтказилган тадқиқот ва даладан олиб келинган чидамли нав баргининг тўқималарини таҳлил қилиш натижалари кўрсатишича, карбонсувларнинг нитратларга нисбати қайси томонга бўлмасин, кучли оғиши (нисбат жуда баланд ёки жуда паст бўлиши) бактериялар ўсишини тўхтатиши аниқланган. Ушбу нисбатни агротехник чоралар (мисол учун, вегетация даврида нитратли ўғит билан қўшимча озиқлантириш) ёрдамида ўзгартириш ғўза чидамлилигини оширишга кўмак беради. In vitro ва in vivo тажрибаларидан маълум бўлишича, нингидрин билан реакцияга кирадиган бирикмалар ғўзанинг В 2 В 3 генлари комбинацияси таъминлайдиган гоммозга чидамлилик хусусиятига таъсир қилар экан. Уларнинг баланд миқдорлари патоген ўсиши ва барглар чидамсиз бўлишига олиб келган. Ушбу бирикмаларнинг концентрацияси гоммозга мойил навларда чидамлиларга нисбатан баландроқ эканлиги аниқланган. Аминокислоталар мувозанатини норлейциннинг баланд концентрацияси ёрдамида бузиш гоммоз қўзғатувчиснинг 1- ва 2-ирқларига ғўза чидамлилиги ошишига, глутамин кислотасининг баланд концентрацияси билан бузилишига эса 1-ирққа чидамлилиги, 2-ирқка эса мойиллиги ошишига олиб келган (Bird, 1981). Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling