Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Картошка халқа чиришини Clavibacter michiganensis ssp. sepedonicus (syn. 
Corynebacterium sepedonicum) бактерияси қўзғатади. Касаллик муътадил иқлимли минтақаларда 
тарқалган. Бу минтақалардан картошка олиб келинганда, халқа чириш бошқа мамлакатларда ҳам 
тарқалганлиги аниқланган. 
Қўзғатувчининг белгилари. Аэроб. Облигат паразит. Тўғри ёки сал эгилган, нотўғри 
шаклли, эни тор таёқча, кўпинча V-шаклида жуфт бўлиб, баъзан якка-якка жойлашган 
бактериялар, ўлчамлари 0,8-2,5-0,4-0,75 мкм. Граммусбат. Эски культураларда баъзилари кокк 
шаклига киради. Ҳаракатсиз, споралари йўқ. Ўсиши учун бой озуқа муҳитини талаб қилади, секин 
ўсади. Хемоорганотроф. Каталазамусбат, оксидазаманфий. Ўсиши учун оптимал ҳарорат 20-29°С, 
кам ҳолларда 35°С дан юқори. Колониялари қизил ёки апельсин тусли. Маннитни, баъзан манноза
крахмал, сорбит, ацетат, цитрат ва сукцинатни ўзлаштиради. Желатинани суюлтирмайди. Сутни 
чиритади. Қандда кислота ва газ ҳосил қилмайди. Коринебактериялардан фарқли ўлароқ 
клавибактерияларнинг ҳужайра деворчасида 2,4-диаминомой кислотаси мавжуд. 
Касаллик экин гуллаш - мева тугиш фазаларида юзага чиқади ва барглар сарғайиши, 
сўлғинлиги, четлари тепага букилиши, айрим шохларининг аста-секин сўлиши билан 
таърифланади. Зарарланган туганак кесилганида ўтказувчи тўқималар халқасида оч-сариқ доғлар 
кўринади; туганак қўл билан сиқилса, ундан бактериялар сариқ, елимсимон лойқа шаклида оқиб 
чиқади. Кейинчалик доғлар ривожланиб, кулранг, сарғиш ёки қизғиш-қўнғир тус олади, туганак 
ўша жойлардан чатнаши мумкин. Иккиламчи микроорганизмлар зарарлаб, туганакларни 
юмшатади ва чиритади. Бундай белгилар ривожланганида касалликни фузариоз қуруқ чириш 
билан адаштириб қўйиш мумкин. Касаллик асосан зарарланган туганаклар билан тарқалади. 
Бактерия тупроқда сақланмайди, аммо тупроққа ишлов бериш асбоб-ускуналари, машиналар 
ҳамда қоп ва яшиклар орқали ҳам ўсимликларга ўтади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling