Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Кураш чоралари. Сифатли, кислота ёрдамида туксизлантирилган, бир ёки бир нечта 
самарали фунгицид қоришмаси билан дориланган уруғлик ишлатиш, барча ниҳол касалликлари, 
жумладан антракноз билан курашда ҳам энг асосий тадбир ҳисобланади. Бу тадбир билан кўмакчи 
чораларни (алмашлаб экиш, ғўзапояни даладан чиқариб ташлаш, ўсимлик қолдиқларини чуқур 
кузги шудгор ёрдамида зарарсизлантириш) қўллаш АҚШда антракнозни аҳамиятсиз касалликка 
айлантирди (Davis ва б.қ., 1981). Ўзбекистонда қуйидаги кураш чораларини қўллаш лозим: 
уруғлик чигит ва ўсимлик материаллари билан карантин касалликлари, жумладан антракноз 
қўзғатувчисини киритмаслик учун карантин чора-тадбирларига қатъий амал қилиш; карантин 
лабораторияларида чет элдан олиб келинган уруғлик чигит ва ўсимлик материалларини синчиклаб 
таҳлил қилиш; карантин касалликлари тарқалган мамлакатларидан олиб келинган уруғлик чигит 
зарарланмаган далалардан йиғиб олинганлиги ҳамда қўзғатувчига қарши тегишли, юқори 
самарали фунгицид билан пухта дориланган бўлишини таъминлаш лозим (Пересыпкин ва б.қ., 
1990). 
Техас илдиз чириш 
Касалликнинг географик тарқалиши. Техас илдиз чириши Шимолий Американинг 
ишқорли, таркибида органик модда кам бўлган минтақаларида тарқалган эндемик касаллик 
ҳисобланади. АҚШ Техас штатининг қора тупроқли марказий қисмида ғўза ҳосилига жуда катта, 
Оклахома, Нью-Мексико, Аризона штатлари ҳамда Шимолий Мексикада катта зарар етказади. 


44 
Касаллик кам тарқалган минтақалар ўз ичига Калифорния, Невада, Юта, Арканзас ва Луизиана 
штатларини олади (Дунин, Понер, 1936; Блэнк, 1956; Davis ва б.қ., 1996). Техас илдиз чириши шу 
пайтгача дунёнинг бошқа биронта мамлакат ёки минтақасига тарқалмаган. Касаллик баъзи МДҲ 
мамлакатларида, жумладан Озарбайжон, Грузия, Доғистон, Туркманистон ҳамда Ўзбекистонда 
Тошкент, Бухоро, Фарғона вилоятларида топилгани ҳақидаги кўп хабарлар кузатувларда 
тасдиқланмади (Дунин, Понер, 1936). 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling