110
ЎН БИРИНЧИ БЎЛИМ
ОФИСДА АЁЛ ВА ЭРКАК МУНОСАБАТЛАРИ
Кейинги ўн йилликда уддабуролик, ишбилар-
монлик дунёсида катта ўзгаришлар юз берди.
Фақатгина технология жиҳатидаи
ривожланиш-
ни назарда тутмаяпмиз. Балки аёлларнинг ишда,
жамиятда тутиб келаётган, эгаллаб келаётган ўр-
нини назарда тутаяпмиз. Шунинг учун эркак ва
аёлларнинг бир жамоада фаолият кўрсатишлари
туфайли бу ердаги ўзаро муносабатларда янгича
этикет қоидаларига риоя қилинади.
Саломлашиш. Кўпчилик эркаклар аёлларга қўл
узатмасликни маъқул кўради. Аммо шундай ва-
зиятлар бўладики, эркак киши уч та эркак киши
ва битта аёл билан учрашиб қолди. Албатга, ўчта
эркак киши билан қўл бериб кўришиб, улар билан
учрашганлигингиздан
мамнун эканлигингизни
айтинг. Навбат аёл кишига келганда нима қила-
сиз? Бундай вазиятда баъзи эркаклар қўл узати-
шади, баъзилари эса оддийгина бош қимирлатиб
қўйиш билан чекланиб қўйишади. Нима учун?
Чунки улар биринчи бўлиб аёл киши қўл узатиш-
ларини
кутиб туриш керак, деб тарбия олишган.
Кўпгина эркаклар ҳам бу этикет қоидасини қўл-
лаб-қувватлайди. Аёллар камдан-кам эркак ларга
биринчи бўлиб қўл узатади. Аммо аёллар биринчи
бўлиб қўл узатмаса, эркак киши қўл узатиши керак.
Замонавий аёллар одатда бунга амал қилишади.
Қишда кўчада пальтода, қўлқоп
кийиб кела-
япсиз. Шунда сиз таниш эркакка дуч келиб қол-
111
дингиз. Албатта, кўришиш учун қўл узатаётга-
нингизда ўнг қўлқопингизни ечишни унутманг.
Do'stlaringiz bilan baham: