Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб- ахлоқ китоби./ Нашрга тайёрловчи Дилрабо Мингбоева


Аёллар тушликка қандай таклиф қилади


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/63
Sana20.07.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1661357
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   63
Bog'liq
Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб ахлоқ китоби

Аёллар тушликка қандай таклиф қилади
Баъзан замонавий аёллар эркаклар-
ни тушликка таклиф қилишади. Офици-
антга ҳаммаси учун сиз тўлашингизни 
қандай йўл билан билдириб қўясиз?
Бунинг учун официант келганида: «Мен меҳ-
монларимнинг ўзи биринчи бўлиб буюртма бе-
ришини истардим», дейсиз. Бундай жавоб билан 
официантга тушлик учун ким пул тўлашини ва 
бошқаларни ўзингизнинг ҳисобингиздан меҳмон 
қилмоқчи эканлигингизни билдирасиз.
Стол атрофида лаб бўяш тўғрими
Албатта, яхши эмас. Бу эркак кишининг стол 
атрофида соч тараганига ўхшаб хунук кўринади.
Ким биринчи чиқади
Лифтда. Лифтда ким биринчи бўлиб чиқиши 
керак? Аёлми ёки эркак? Жавоб эса оддий. Лифт-
нинг чиқиш эшигида ким энг яқин турган бўлса, 
ўша биринчи чиқиши керак. Агар ўша одам эр-
как киши бўлса, лифтда биринчи бўлиб чиқиб, 
аёлларни эшик қисиб қолмаслиги учун эшикни 
тутиб, аёллар чиққунча кутиб туриши керак.
Эскалатор. Эскалаторга чиқаётганда ҳам эр-
как киши аёлни олдинга ўтказиши керак.


112
Эшик ёнида. Эркаклар ва аёллар эшикдан бир-
галикда эмас, балки эркаклар эшикдан биринчи 
бўлиб чиқишлари ва, албатта, аёл кишига эшик-
ни очиб туриши керак.
Эркаклар хато қилганда
Кўпгина эркаклар ишхонада аёлларга 
қандай муносабатда бўлиш ва баъзи му-
омала қоидаларини билмайди. Қуйида 
эса эркаклар томонидан йўл қўйилиб 
келинадиган хатолар кўрсатилади.
– Аёл ходимларга «Азизам», «Гўзалим» каби 
сўзлар билан мурожаат қилиш.
– Аёлларга қўл тегизишга ҳаракат қилиш 
ёки уларнинг елкасига уриб-уриб қўйиш, аёллар 
хоҳламаган ҳолда улар билан қўл бериб кўриши-
шишга ҳаракат қилиш.
Аёллар этикетни бузганда

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling