Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб- ахлоқ китоби./ Нашрга тайёрловчи Дилрабо Мингбоева


Қўлқоп Қўлқоп фақат эҳтиёж эмас, балки


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/63
Sana20.07.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1661357
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   63
Bog'liq
Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб ахлоқ китоби

Қўлқоп
Қўлқоп фақат эҳтиёж эмас, балки 
сиполик ва сирлилик белгиси ҳамдир.
Эркаклар аёллардан фарқли ўлароқ, қўлқоп-
дан кўчадагина фойдаланишади. Аёллар эса тур-


24
ли базм ва тадбирларга ҳам байрамона руҳ бе-
риш мақсадида ҳам фойдаланишлари мумкин.
Кийинишдаги етти асосий қоида
Уйдан чиқиб кетаётганингизда текшириб 
кўринг-чи, кийинишингизда бирор камчилик 
йўқмикин? Бунинг учун энг майда деталларгача 
аҳамият қилинг.
1. Костюм тагидан ҳамиша енги узун кўйлак 
кийинг.
2. Кўйлагингиз сизга қандай кўриниш бе-
раётганлигига эътибор беринг.
3. Галстугингизнинг охири шимингизнинг 
камаригача етиб борганлигига аҳамият беринг. 
4. Пайпоғингизни узунроқ қилиб кийганмисиз, 
мабодо ундан оёқларингиз кўриниб қолмайдими?
5. Агар сиз бир ёқлама тугмали костюм 
кийган бўлсангиз, барча тугмаларингизни қадаб 
олинг. Агар сиз икки ёқлама тугмали костюмда 
бўлсангиз унинг икки ёки учта тугмасини қадаб 
олинг.
6. Товони ёйилиб кетган туфлидан воз кечинг.
7. Соф теридан ёки металлдан ишланган 
браслетли соат тақинг.


25
ТЎРТИНЧИ БЎЛИМ
ИШБИЛАРМОН ЗИЙРАК АЁЛ ИМИЖИ
Аёлларнинг атрофдагиларда яхши 
таассурот қолдиришлари шарт. Хуш-
муомалалик ва озодалик барча аёллар 
учун энг асосий жиҳат бўлиши лозим.
Шунингдек, аёлларнинг кўринишидаги тўрт 
жиҳат аҳамиятли ҳисобланади:
Хушбичим либос;
Жозибадор соч турмаги;
Ярашиқли пардоз-андоз;
Нозик дид билан танланган аксессуарлар.
Агар сизни жиддий қабул қилишларини хоҳла-
сангиз, йирик осилиб турадиган сирға тақманг, 
йирик билагузуклар ва узун ҳурпайтирилган соч-
лар билан юрманг. Бироз қимматроқ бўлса-да, 
сифатли либосларни кийинг. Юбка анча эркин 
туриши керак, ўтириб-турганингизда ўзингизга 
қулай бўлсин. Ишхонада бироз атир сепиб юри-
шингиз мумкин. Энг муҳими, сиздан озодалик ва 
тозаликнинг ажиб ҳиди уфуриб турсин.
Сиз ўзингизга ярашган рангли танлашингиз 
мумкин. Аммо классик услубдаги костюм ва ўта 
башанг бўлмаган либослар сизга кўпроқ ярашади. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling