Иситиш асбобларининг турлари


Download 24.24 Kb.
Sana02.06.2024
Hajmi24.24 Kb.
#1833468
Bog'liq
16mavzu (1)

Иситиш асбобларининг турлари


Барча иситиш асбоблари иссиқлик бериш услуби жиҳатидан уч гуруҳга булинади:


1. Радиацион асбоблар, улар умумий берилган иссиқликдан 50% ни иссиқлик нурланиши орқали беради (шифтга урнатилган иситиш панеллари ва иссиқлик нурлантирувчи асбоблар).
2. Конвектив-радиацион асбоблар, улар умумий иссиқлик миқдоридан 50% дан, 75% гачасини конвекция орқали беради (секцияли чуян, панелл ва текис қувурлардан ясалган асбоблар).
3. Конвектив асбоблар, булар умумий иссиқлик миқдоридан 75% ни конвекция ёрдамида беради (конвекторлар ва чуян қо­вурғали қувурдан иборат асбоблар).
Иситиш асбобларининг иссиқлик бериши услуби жиҳатидан уч тури мавжуд булса, уларнинг ташқи қуриниши жиҳатидан беш гуруҳга ажратиш мумкин: секцияли радиатор, панелли ва силлиқ қувурли асбоблар, (бу уч хил асбоблар сирти силлиқ юзадан иборат), конвекторлар ва қовурғали қувурлардан ясалган асбоблар (ташқи сирт юзаси қовурғали). Ташқи сирт юзаси қо­вурғали булган асбобларга калориферларни ҳам қушса булади.
Шунингдек, иситиш асбобларига бериладиган иссиқлик ташувчиларининг турларига қараб катта зичликка эга булган ташувчилар таъсирида (сув), кичик зичликка эга булган иссиқлик ташувчилар (буғ, иссиқ ҳаво) таъсирида ишлайдиган асбобларга ажратиш мумкин. Иситиш асбобларидан фақат конвекторларгина иссиқ ҳаво таъсирида ишлайди.
Бундан ташқари, иситиш асбобларини тайерланишида қандай хом ашё ишлатилганлигига қараб ҳам уларни қуйидаги турларга ажратиш мумкин: металлардан, нометалл ва комбинациялаштирилган иситиш асбоблари.
Комбинациялаштирилган иситиш асбоблари учун иссиқлик утказувчан хом ашёлар бетон ёки сополлар танланиб, уларнинг ичига пулат ва чуяндан ясалган иситувчи элементлар урнати­лади. Бундай иситиш асбобларини панелли иситиш асбоблари дейилади.
Металл булмаган иситиш асбоблари сопол, шиша, фаянс ва пластмассалардан тайерланиши мумкин булиб, бундай иситиш асбоблари алоҳида урин тутадиган ва юқори даражали талаблар қуйиладиган биноларга урнатилиши мумкин.
Металлдан иборат иситиш асбоблари асосан қунғир чуян ва пулатдан ясалади. Бундан ташқари мис қувур, қуйма алюминий ва бошқа металлар ҳам ишлатилади.
Иситиш асбобларининг баландлигига кура ҳам уларни қуйи­даги турларга ажратиш мумкин: баланд буйли (650 мм дан баланд), уртача буйли (400 дан 600 мм гача) ва паст буйли (200 мм дан 400 мм гача). Агар буйининг баландлиги 200 мм ва ундан кичик булса бундай баландликка эга булган иситиш асбобларини плинтусли иситиш асбоблари дейилади.
Иситиш асбобларини урнатишда, асбоблар билан девор оралиғи уртасидаги масофага қараб, кичик чуқурликка жойланувчи (120 мм гача), урта чуқурликка жойланувчи (120 мм дан 200 мм гача) ва катта чуқурликка жойланувчи (200 мм дан ортиқ) иситиш асбоблари деб айтилади.
Ниҳоят иссиқлик инерциясининг катталик миқдорига қараб ҳам иситиш асбоблари икки турга булинади: кичик ва катта инерцияларга эга булган иситиш асбоблари.
Кичик инерцияга эга булган иситиш асбобларига иссиқ сув сиғими ва массаси кичик булган иситиш асбоблари киради. Бундай кичик диаметрли иситувчи қувурларга урнатилган иссиқлик берувчи элементлари эса металл пластинкалардан ясалиб (конвекторлар) улар иссиқликни тез қабул қилиш билан биргаликда тезлик билан совиш қобилиятига эга, яъни берилаётган иссиқ­ликни бошқариш қулай ҳисобланади.
Катта инерцияга эга булган иситиш асбоблари катта вазнга эга булиб, сиғими ҳам анча катта булади (бетон ёки чуян радиаторлар).
Download 24.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling