«iskandar max construction» мчж


Download 98.67 Kb.
bet4/6
Sana07.02.2023
Hajmi98.67 Kb.
#1175049
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Справка -13 кв

Хурматли инвестор!

Х А Б А Р Н О М А


Қурилиши тугалланган Турар-жой биносининг қурилишни якунлаш ва фойдаланишга топшириш тўғрисида
“ISKANDAR МАХ CONSTRUCTION” масъулияти чекланган жамияти Cизга Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 19-мавзе, Увайсий маҳалласида жойлашган пастги қаватларида мактабгача таълим муассасаси бўлган кўп қаватли турар жой биносининг қурилиши якунланганлиги ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Юнусобод филиалига Кадастр хужжатларини шакллантириш учун ариза топширганлиги ва агар Инвестор томонидан “Қурилишида улушбай иштирок этиш шартномасининг” шартларига мувофиқ кўп қаватли турар жойининг қурилишига ивестиция хиссасини қўшиш мажбуриятларини тўлиқ бажарган тақдирда, Қурувчи ушбу инвестиция объектини “Топшириш-қабул қилиш Далолатномаси” асосида топширишга тайёр эканлиги тўғрисида хабар беради.
Агар Сиз томондан инвестиция хиссасини қўшиш бўйича, шунингдек электр энергияси, совуқ сув, маиший чиқиндилар олиб ташлаш хизматлари ва бошқалар учун қарздорлик мавжуд бўлса, Сиздан ушбу ҳабарномани олган кундан бошлаб 10 (ўн) кун ичида, мавжуд қарзларни сўндиришни сўраймиз, акс ҳолда, қарз тўлиқ тўланмагунча, Қурувчи объектни топширишни тўхтатишга ёки шартнома шартларига мувофиқ шартномани бир томонлама бекор қилишга ҳақли.
Кўп қаватли турар жой биноси қурилиши тугалланганлиги ва фойдаланишга топширганлиги хақида Қурилиш назорати инспекцияси, кадастр органлари, буюртмачи ва бош пудратчи вакиллари иштирокида тузилган ва “Қурилиши тугалланган биноларни фойдаланишга қабул килиш ва ишга тушириш Рухсатномаси” билан тасдиқланади.
Сиз ва Қурувчи ўртасида тузилган шартнома шартларига мувофиқ сизга қуйидагиларни бажаришингиз керак:
- Кадастр органлари хизматининг назорат ўлчовлари натижаларига кўра, агар хонадоннинг умумий майдони ва якуний (ҳақиқий) умумий майдонида фарқ чиқса, яъни юқорига ёки пастга қараб ўзгарса - қўшимча шартнома тузиш;
- Қурувчининг вакилидан хонадонни “Топшириш-қабул қилиш тўғрисидаги” далолатномасига асосан кабул қилиш;
(Хонадонни топшириш-қабул қилиш ва нотариал тартибда олди-сотди шартномасини тузиш кунининг аниқ санасини сизга “Дебитор қарздорликни ундириш бўлими” ходимлари томонидан телефон орқали хабар қилинади).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.05.2020 йилдаги 4732-сонли фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Қонунчилик ва норматив ҳужжатларига мувофиқ, кўп қаватли турар жой мажмуасининг қурилишда улушбай иштирокчи бўлиб ҳисобланган фуқаро, мулкни асоссиз сабабларга кўра объектини қабул қилиш ва ўтказиш тўғрисида хабар берилган кундан бошлаб 2 (икки) ой мобайнида қабул қилишдан бош тортган ёки рад этган тақдирда, Қурувчи кўчмас мулкни топшириш ва қабул қилиш бир томонлама далолатнома тузиш ҳуқуқига эга. Бир томонлама Далолатнома тузган кундан бошлаб кўчмас мулк учун жавобгарлик ва хонадонни сақлаш билан боғлиқ барча хатарлар инвесторга ўтган бўлиб ҳисобланади.
Томонлар ўртасидаги алоқа усуллари, шу жумладан: ёзишмалар ва ҳужжатлар алмашинуви учун электрон воситаларидан (хусусан телеграмм иловадан) фойдаланадилар. Ушбу иловадан юборилган барча хатлар ва билдиришномалар, хабарноманинг асл нусхасини почта алоқаси орқали олгунига қадар, қоғоздаги асл ҳужжат билан тенг ҳақиқий ҳисобланади.

Қўшимча шартнома тузиш учун қуйидаги телефон рақамларига мурожат қилишингизни сураймиз: +998 90 003 14 00





Download 98.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling