Ислом каримов номидаги
Download 5,89 Mb.
|
Тўплам конф 06.01.2022-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланилган адабиётлар
Калит сўзлар: таълим, таълим сифати, менежмент, тизим, олий таълим, бошқариш тизими, модель, метод.
Кейинги йилларда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йуналишларига ҳамда халкаро стандартлар талабларига мос келадиган олий таълим тизимини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмокда. Ҳудудларда янги олий таълим муассасаларининг ташкил этилиши, кадрлар тайёрлашнинг замонавий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ҳамда сиртқи ва кечки бўлимларининг очилиши, олий таълим муассасаларига қабул квоталарининг оширилиши мазкур йўналишдаги муҳим ислоҳотлар ҳисобланади. Шу билан бирга олий таълим муассасаларида таълим сифатини оширишга, республикада амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги янгиланишларда ушбу муассасаларнинг фаол иштирокини таъминлашга тўсиқ бўлаётган бир қатор муаммолар сақланиб қолмоқда, хусусан:
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолади [2]. Концепция доирасида 2030 йилгача эришилиши режалаштирилаётган 70 дан зиёд максадли кўрсаткичлар тасдикланди. Хусусан битирувчиларни олий таълимга камраб олишни хозирги 20 фоиздан 50 фоизга ошириш, нодавлат ОТМлар сонини, жумладан давлат-хусусий шерикчилик (ДХШ) ҳисобига 5 тадан 35 тага етказиш, кредит-модул тизими камровини 2 фоиздан 85 фоизга чикариш режалаштирилмокда. Олий таълим соҳасида ДХШни ривожлантириш, худудларда давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш асосида олий таълим билан қамров даражасини 50 фоиздан ошириш, соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш концепциянинг асосий мақсадларидандир. Олий таълим муассасаларида ўкув жараёни босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказилади. Халкаро тажрибалардан келиб чиқиб, олий таълимнинг илғор стандартларини жорий этиш, жумладан, ўкув дастурларида назарий билим олишга йўналтирилган таълимдан амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим тизимига босқичма-боскич ўтилади. Олий таълим муассасаларида таълим, фан, инновация ва илмий-тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш фаолиятининг узвий боғлиқлигини назарда тутувчи "Университет 3.0” концепцияси босқичма-босқич жорий этилади [3]. Хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, пуллик хизматлар кўламини кенгайтириш ва бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига олий таълим муассасаларида технопарк, форсайт, технологиялар трансфери, стартап, акселератор марказларини ташкил этиш ҳамда уларни тегишли тармоқ, соҳа ва ҳудудларнинг ижтимоий-иктисодий ривожланишини тадқиқ қилувчи ва прогнозлаштирувчи илмий-амалий муассасалар даражасига олиб чиқиш мақсад қилинган. Замонавий таълимнинг кўп даражали тузилмасини ўрганишга бўлган сифат ёндашувларининг ўзгариши замонавий институционал ва глобал ўзгаришлар билан боғлиқ янги усул ва методларни ишлаб чиқишни талаб қилади [4]. Бугун таълим тизимини бир бутун ҳолда ўрганиш, таҳлил қилиш ва оптимал даражада бошқариш лозим. Мана шундай илмий ёндашув таълим тизимидаги мураккаб масалаларни ечишда ёрдам беради. қисқа қилиб айтганда, келажакда таълим бошқарувида социал механизмлар ва технологияларни яратиб, улар орқали оптимал бошқарувга эришиш лозим. Олий ўкув юртларида сифат менежменти тизими - таълим сифатини доимий бошқариш, режалаштириш, таъминлаш орқали амалга ошириш учун зарур бўлган ташкилий тузилма, методологиялар, жараёнлар ва манбалар мажмуидир. Сифат тизимининг асосий хужжати сифат менежменти тизимини яратиш ва унинг мақсади, шунингдек, юқори рахбарият томонидан ушбу мақсадларга эришиш мажбуриятини белгилайди. Сифат менежменти тизими олий ўқув юртлари фаолиятининг педагогик, илмий, маъмурий ва иктисодий соҳаларини қамраб олади. Ушбу соҳалар бир-бири билан боғлик бўлиб, кўп ҳолатларда ўзаро кесишади. Сифат менежменти тизимининг фаолияти бутун олийгоҳ ходимларининг ушбу жараёнга жалб этилиши билан амалга оширилади, бунда албатта, рахбарият сифат сохасидаги мақсадларга эришиш учун тўлик жавобгарликни ўз зиммасига олиши лозим. Олий ўқув юртидаги сифат тизими тушунчасининг асосини қуйидаги қоидалар ташкил этади:
Ушбу ёндашувга кўра, яратилган сифат тизимининг энг мухим хужжати олийгохнинг стратегик режаси - таълим муассасасини ривожлантириш концепциясидир. Ушбу концепция кўп босқичли бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:
Концептуал ёндашувни аниқлаш бизга олий ўқув юртларида сифат менежменти тизимини яратиш ва такомиллаштириш тамойилларини шакллантиришга имкон беради. Олий ўқув юртларида сифат менежменти тамойилларига асосланган универсал сифат Олийгоҳнинг ахборот технологик мухити менежменти тизими еттита стратегик бошқарув тизимидан: менежмент тизими, ўқитиш, илмий, молиявий, ижтимоий, иктисодий тизим ва ахборот технологик мухитдан иборат модели 1- расмда келтирилган [5]. Ушбу барча тизимлар бир-бирига боглик булиб, олийгох ахборот-технологик мухитининг хомийлиги остида умумий стратегик максадларга эришишга қаратилгандир. Бирлаштирувчи ва йуналтирувчи булган менежмент тизими бошқа барча тизимлар учун харакатга келтирувчи бошқарув тизимидир: "топширик - келажакни кўра билиш - стратегия - режалаштириш - натижалар кўрсаткичи - бошқарув". 1-расм. Таълим сифатини стратегик бошқариш тизими Тизимларни яратилиши ва тузилишига ёндашув туфайли олий таълимнинг сифат менежменти моделларининг хилма-хиллиги, фойдаланилган баҳолаш хусусиятларининг ўзига хос таркибига қараб, ҳар бир модел доирасида тулдирилиб, кенгайтирилмокда. Ушбу узига хослик сифат назорати ва баҳолаш тартиб- коидаларининг таркиби ва мазмуни билан белгиланади. Баҳолаш усулларини танлашда турли хил ёндашувлар мавжуддир. Россия олимларидан В.Н.Нуздин, Г.Г.Кадамцева, Э.Р.Пантелеев, А.Тихонов, кўп ўлчовли сифат тушунчаси нуктаи назаридан, ҳисоблаш формулалари тизими [6] ёрдамида олийгоҳнинг сифат даражасини ўлчашни таклиф киладилар. Олий ўқув юртларининг таълим сифати даражасини куйидаги формула билан улчаш таклиф этилади: Q(сиф) = Qс(бош) + О(мут) + О(маҳ) + Q(илм.) + Q(хизм.) + Q(ИЖТ) + 0(тех))/7 (1) бу ерда: Qс(бош) - таълим сифатини бошқариш жараёнларининг самарадорлиги; Q(мут) - олийгоҳ мутахассисликлари сифати йигиндиси; Q(маҳ) - олийгоҳ томонидан ишлаб чикарилган ўқув максадлари учун маҳсулотлар сифати йигиндиси; Q(илм) - олийгоҳ илмий ишлари сифати йигиндиси; Q(хизм.) - олийгохнинг бошқа хизматлари ва товарлари йигиндиси; Q(ИЖТ) - олийгохнинг ижтимоий тизими сифати йигиндиси; Q(Tex)- олийгохнинг техник тизими сифати йигиндиси. Олийгохнинг сифатини баҳолаш формуласининг ҳар бир омили, ўз навбатида, унинг сифатини шакллантирадиган омилларга асосланган формула билан ҳам белгиланади. Масалан, мутахассисликлар сифати (Q(мут)) куйидаги формула орқали аниқланади: Q(мут)j = (Q(кир)j + Q(ўқит.жар)j + Q(чик)j + Q(рeсурслар)j)/4 (2) бу ерда: Q(мут)j - олийгохринг j-чи мутахассислик сифати; Q(кир)j - мутахассислик маълумотларини киритиш сифати; Q(ўқит.жар)j - j-чи мутахассислик буйича укитиш жараёнлари сифати; Q(чиқ)j - j-чи мутахассислик буйича ўқитиш натижалари сифати; Q(рeсурслар)j - j-чи мутахассислик ресурслари сифати. Сифатни бошқариш тизимлари мослашувчан бўлиши керак, бу нафакат бутун олийгоҳ фаолияти, балки факультетлар, мутахассисликлар, алоҳида таълим дастурлари сифатини бахолашга имкон беради. Бундай "модуллилик" олийгохнинг алоҳида таркибий булинмаларини аттестациядан ёки аккредитациядан ўтказиш имконини беради, агар у умуман бундай бахолашга тайёр бўлмаса ва бошқа бўлимларда сифатни бошқариш тизимларини такомиллаштириш буйича тажрибаларни қўллаш имконини беради [7]. Таълим соҳасидаги дунё етакчиларининг тажрибаси шуни кўрсатадики, ракобатбардош стратегиянинг асоси ИСО 9001 сериясининг халкаро стандартлари талабларига жавоб берадиган сифат менежменти тизими оркали сифатга йуналтирилган. Шу муносабат билан олий ўқув юртларининг таълим хизматлари сифатини ошириш давлат вазифалари доирасида стратегик максад сифатида ҳамда олийгоҳнинг вазифалари доирасида ҳаётий фаолияти, ривожланиши ва фаровонлигини таъминлаш воситаси сифатида каралади. Бугунги кунда олийгоҳ ўз мавкеини "бозор субъекти" сифатида тан олиши керак ва шу сабабли бозор иктисодиётининг барча конунлари, яшаш учун кураш конунлари ва "табиий танлов" таълим хизматлари бозорида ҳам амал қилишини эътироф этиши керак. Олийгоҳлар сифат менежменти тизимининг такомиллаштирилиши оркали куйидагилар амалга оширилади:
сифат менежменти тизимининг асосий муаммоларини ҳал килиш - умумий сифат менежменти (TQM) жараёнининг ёндашуви ва мафкурасини жорий килиш оркали узаро функционал тусикларни бартараф этиш ва олийгозда сифат жамоасини тузиш [8]. Таълим сифати ва кадрларни малакавий тайёргарлиги - таълим тизимининг асосий кириш параметрларидир. Унинг ичига куйидагилар киради:
Сифатни бошқаришнинг олий ўқув юрти ички моделлари турли сифат тушунчаларини бирлаштиришга (келиштиришга), давлат назорат тизимидаги "нуксонларни ямашга" уринишмокда. Ушбу моделларнинг зохирий куплиги сифатни бошқаришнинг учта услубидан (ёндашувидан) бирига асосланади:
Хулоса килиб айтганда, бугун япон муъжизасини таълим ва илмга асосланганлигини урганиш, глобал тараккиёт шароитида ракобатлашувга мос келадиган касбий махорати ва маънавий кудрати юкори булган кадрларни тайёрлаш тизимини кайта куриб чикиш, айникса, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг бошқарув тизимини кибернетик ёндашув йули билан такомиллаштириш, аникроги Ўзбекистонда таълим тизимининг бир бутун автоматлаштирилган тизимини яратиш ва жорий этиш давр талабидир. Бу тизим асосан иктисодий, социологик, математик, хусусий алгоритм, модуллар хамда дастурлар мажмуасидан иборат булади. Бу тузилмани "Узбекистон Республикасининг инновацион таълим модели" деб атаса, макрадга мувофик булади. Бундай муъжизалар таьлим-тарбия моделини яратишда комплекс лойщалар ишлаб чикилиши ва унда Президент Девони, Вазирлар Махдамаси хамда барча тармоклар-соҳалар-ташкилотлар хамкорлигида фундаментал, амалий тадкикотлар олиб бориш ва уларни жорий этиш талаб этилади. Фойдаланилган адабиётлар
концепцияси" туррисида"ги Фармони. - Тошкент, 2019.
Download 5,89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling