Ислом ҳуқуқи оралиқ


Download 58.29 Kb.
Pdf ko'rish
Sana27.03.2023
Hajmi58.29 Kb.
#1299568
Bog'liq
37566 Dy2HR



Ислом ҳуқуқини ўрганишнинг ҳозирги кундаги аҳамияти
Ислом ҳуқуқни Оллоҳ томонидан тарихий бир даврда инсониятга
Муҳаммад пайғамбар орқали нозил этилган деб билади. Жамият доимо
ўзгарувчан ижтимоий шароит таъсири остида ўз ҳуқуқини яратмасдан,
балки Оллоҳ томонидан бир маротаба ва абадий берилган ушбу ҳуқуқ
орқали бошқарилиши лозим. Ҳақиқатан, мусулмон ҳуқуқи назарияси
Оллоҳнинг инояти шарҳлар ва изоҳларга муҳтожлигани тан олади, шунинг
учун ҳам асрлар давомида бунга мусулмон ҳуқуқшуносларининг
машаққатли меҳнатлари сарфланган. Ушбу хатти-ҳаракатлар янги ҳуқуқни
яратишга йўналтирилмасдан, балки Оллоҳ томонидан берилган ҳуқуқдан
фақатгана амалиётда фойдаланишга кўмак берди. Мусулмон ҳуқуқи Оллоҳ
эркини ўзида қанчалар акс эттирмасин, нафақат одатдаги ҳуқуқий соҳага
тегишли бўлмай, балки ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб
олган. Шундай қилиб, мусулмон ҳуқуқи мусулмон билиши шарт бўлган
мақсадларни, амал қилиши талаб қилинган рўзани, бериши фарз бўлган
закотни, зиёрат қилиши керак бўлган ҳажни кенг маънода ёритиб беради.
Ислом динининг Ўзбекистон тарихида ва ҳозирги кунида тутган ўрни
беқиёсдир. Аҳолисининг кўп қисми анъанавий равишда ислом динида
бўлган Ўзбекистонда маърифий ислом ғоялари ижтимоий қўллаб –
қувватлаш амалиёти мавжуд бўлиб, бу тенденциянинг сабаби, тарихан
ислом нафақат дин сифатида намоён бўлган, шунингдек, одамларнинг
турмуш тарзи, тафаккури, давлат тузилиши, ҳуқуқи, маданиятининг асоси
ҳисобланиб урф – одат сифатида сақланиб қолган. Ислом ўз моҳиятига
кўра илм-фанни тарғиб қилувчи ва улуғловчи диндир. Илм туфайли
кишиларнинг жаҳолатдан халос бўлиб, маърифий жамият қура олишлари
исломда яққол баён этилган. Ислом ҳамма даврларда, айниқса, «Ислом
Уйғониш даври»да барча фанларнинг ва соҳаларнинг, жумладан, ислом
ҳуқуқи равнақига замин яратган ва ҳомийлик қилган. Шундай қилиб,


мусулмон ҳуқуқи инсоннинг барча зарурий ҳуқуқ ва эркинликларига
асосланади. Мусулмонлар ўртасидаги муносабатларда мусулмон ҳуқуқини
қўллаш ҳам худди шунга асосланади. Мазкур ҳуқуқ асосланадиган айрим
диний принциплар эса томонлардан бири бошқа диннинг вакили бўлган
ҳолатларда қўлланмайди. Исломда теократик жамиятнинг таълимоти
ҳукмрон бўлиб, унга кўра давлатга дин йўл-йўриқларини бажарувчи
хизматкор мақоми берилган. Ислом дини ва маърифатига асосланган
мусулмон ҳуқуқи мазкур дин ва маърифийликдан озроқ бўлсада,
тасаввурга эга кишиларга тушунарли бўлиши мумкин. Мусулмон ҳуқуқи
мусулмон халқларнинг ижтимоий ҳаётини шакллантиришнинг энг
ҳаракатчан омилидир. У ҳаётдаги турли сиёсий қийинчиликларга қарамай,
исломнинг ягона ва қатъий таркибини сақлаб қолган ва ижтимоий
ҳаётнинг барча соҳаларига таъсир эта олади. Таъкидлаганимиздек,
мусулмон ҳуқуқи ҳуқуқнинг бошқа тизимларидан моҳиятига кўра тамоман
фарқ
қилади.
Мусулмон
ҳуқуқининг
тамойилларини
замонавий
қонунчилигининг тушунчалари ва тамойиллари асосида муҳокама қилиб
бўлмайди. Мусулмон ҳуқуқи билан танишиш учун исломнинг диний
ақидалари тўғрисида қисқа бўлса ҳам, лекин аниқ маълумотга эга бўлиш
лозим. Мусулмон фуқаролик қонунлари диний принципларга бўйсунади.
Мусулмон ҳуқуқида Ғарбий Европа кодексларида мавжуд бўлмаган
(масалан, вақф ва закот тўғрисидаги) қоидалар учрайди. Шундай қилиб,
мусулмон ҳуқуқи асосларини ўрганишга киришган ҳар қандай шахс энг
аввало ҳозирги (Еврипа)
замонавий қонунчилик тушунчаси ва
тамойиллари мусулмон қонунчилиги тизимига мувофиқ келмаслигини
ёдда тутиши зарур.
“Б-3„ гуруҳи талабаси: Жаҳонгир Искандаров


Download 58.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling