Ҳисобдан чиқарилаётган адабиётларнинг (китоб, журнал ва ҳоказо) Ҳисоби


Download 64 Kb.
Sana16.01.2023
Hajmi64 Kb.
#1096457
Bog'liq
ß»¿ßá¡¿´ á¬Ô¿


ҲИСОБДАН ЧИҚАРИЛАЁТГАН АДАБИЁТЛАРНИНГ (КИТОБ, ЖУРНАЛ ВА ҲОКАЗО)
ҲИСОБИ

Одатда, адабиётлар матни хиралашган, эскирган, ёроқсиз ҳолга келган, фойдаланувчи томонидан йўқотилган ёки қайтиб берилмаганлиги сабабли ҳисобдан чиқарилиши мумкин. Мактаб кутубхонаси фонди ҳисобидан чиқарилаётган адабиётлар учун бир нусхада далолатнома тузилади. Ушбу далолатномага матни хиралашган, эскирган, фойдаланувчи томонидан йўқотилган ёки қайтиб берилмаган адабиётлар деб сабаблари ёзиб (китоблар, журналлар ва ҳоказо) киритилади далолатнома тузишда. Мазкур далолатнома директорнинг ўринбосари, 2 нафар мутахассис томонидан тасдиқланади.


Ҳисобдан чиқарилган адабиётларнинг (китоб, журнал ва ҳоказо) индивидуал ҳисоби инвентар китобида олиб борилади. Инвентар китобнинг 11-устуни “Ҳисобдан чиқариш далолатномаси рақами ва санаси” деб номланади. Бунда китобнинг ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисидаги қайдлар (ҳисобдан чиқариш далолатномасининг рақами ва санаси) инвентар китобнинг 11-устунига ёзилади. Масалан, 11-устунга: №7. 25.10.2017 й.
Бундан ташқари, ҳисобдан чиқарилган адабиётларнинг (китоб, журнал ва ҳоказо) умумий ҳисоби ахборот – ресурс маркази адабиётларини жамланма ҳисобга олиш китобида олиб борилади. Мазкур жамланма ҳисобга олиш китобининг 2-қисми “фонддан чиқариш” деб номланади. Бунда ҳисобдан чиқарилган адабиётлар ҳақидаги умумий маълумотлар жамланма ҳисобга олиш китобининг 2-қисмидаги
1-устундан 19-устунгача бўлган устунларга қайд этилади.

Ушбу далолатноманинг намунавий тузилиши қуйидагича:




НАМУНА
7 – СОНЛИ ДАЛОЛАТНОМА
25.10.2017 й.
Биз қуйида имзо чекувчилар, И.Миразимов – директор ўринбосари, Ш.Одилова - услубият бўлими мудири, Ш.Имомова– адабиётларни жамлаш бўлими мудири томонидан ушбу далолатнома шу ҳақида тузилдики, 6 (олти) нусха (дона), умумий қиймати 28 400 (йигирма саккиз минг тўрт юз) сўм бўлган қуйидаги китоблар хиралашганлиги ва эскирганлиги сабабли Жиззах вилоят болалар кутубхонаси фондидан чиқарилди.

Т/р

Инвентар рақами

Китоб номи ва муаллифи

Нархи
(сўм)

1

3150

С.Очил. Бир ҳовуч нур

4000

2

3151

А.Навоий. Хамса. 1-жилд

4500

3

3152

Д.Эрматов ва Б.Аминов. Ватанпарвар

4500

4

3153

Д.Ганиева ва бошқалар. Ўзбекистонда кутубхоначилик тарихи

5400

5

3154

Мўжиза содир бўлмайди

5000

6

3155

Миллий ҳунармандчилик

5000

жами

28 400

Директор ўринбосари И.Миразимов


Услубият бўлими мудири Ш.Одилова


Адабиётларни жамлаш бўлими мудири Ш.Имомова



Download 64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling