Ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича ЙЎРИҚнома 1-§. Умумий қоидалар


-§. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар (7000)


Download 1.71 Mb.
bet65/96
Sana28.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1070488
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   96
Bog'liq
21бхмс

1-§. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар (7000)

309. Корхонанинг мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар, шунингдек юк ташиш бўйича олинган хизматлар учун вужудга келган узоқ муддатли мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:


7010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар”;
7020 “Берилган векселлар”.

310. 7010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар” счётининг кредитида ҳақиқатда келиб тушган ТМЗ ва бошқа активлар, қабул қилинган иш ва хизматларнинг қиймати ушбу қийматликлар ёки тегишли харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда кўрсатилади.


7010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир мол етказиб берувчилар ва пудратчилар бўйича алоҳида юритилади.

311. 7020 “Берилган векселлар” счётининг кредитида сотиб олинган ТМЗ ва бошқа активлар, қабул қилинган иш ва хизматлар учун векселлар билан таъминланган узоқ муддатли мажбуриятлар ҳисобга олинади ва улар қопланиш давригача ҳисобда туради.


7020 “Берилган векселлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб берилган векселларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида юритилади.

312. Мол етказиб берувчиларга тўланадиган узоқ муддатли мажбуриятлар жорий қисмга ўтказилганда 6010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар”, 6020 “Берилган векселлар” счётлари кредитланиб, 7010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар”, 7020 “Берилган векселлар” счётлари дебетланади.


313. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар (7000)нинг бошқа счётлар билан боғланиши:






Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling