Ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича ЙЎРИҚнома 1-§. Умумий қоидалар
Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Download 1.71 Mb.
|
21бхмс
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дебет Кредит
- 7-§. Ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар (2300)
7-§. Ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар (2300) 123. Корхонанинг асосий ишлаб чиқаришига ёки асосий фаолиятига ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ҳисобланган ишлаб чиқариш харажатлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счётида амалга оширилади. 124. Ушбу счёт қуйидагиларни таъминлайдиган, ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш учун қўлланилади: а) энергиянинг турли хиллари (электр энергияси, буғ ва бошқалар) билан хизмат кўрсатиш; б) транспорт хизматини кўрсатиш; в) асосий воситаларни таъмирлаш; г) асбоблар, тўртбурчак муҳрлар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш деталлари ва конструкцияларини тайёрлаш ёки қурилиш материлларини бойитиш (асосан қурилиш корхоналарида); д) тош, шағал, қум ва бошқа руда бўлмаган материалларни қазиб олиш; е) ёғоч материалларни тайёрлаш ва тахта қилиш; ж) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тузлаш, қуритиш ва консерва қилиш (асосан савдо корхоналарида). Бундан ташқари ушбу счётларда корхона балансида турувчи илмий текшириш ва тажриба конструкторлик бўлинмаларининг харажатлари акс эттирилиши мумкин. 125. 2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счётининг дебети бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизмат кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган тўғри харажатлар, шунингдек ёрдамчи ишлаб чиқаришни бошқариш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган эгри харажатлар ва яроқсиз маҳсулот ҳисобига йўқотишлар акс эттирилади. Маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш билан бевосита боғлиқ тўғри харажатлар 2310 "Асосий ишлаб чиқариш" счётига, ишлаб чиқариш захиралари, меҳнат ҳақи тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар, асосий воситаларга эскириш ва номоддий активларга амортизация ҳисоблаш ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредитидан ҳисобдан чиқарилади. Ёрдамчи ишлаб чиқаришни бошқариш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган эгри харажатлар 2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счётига 2510 "Умумишлаб чиқариш харажатлари" счётидан ҳисобдан чиқарилади. Ёрдамчи ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар айрим ҳолларда бевосита 2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счётида ҳисобга олиниши мумкин. Яроқсиз маҳсулот ҳисобига йўқотишлар 2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счётига 2610 "Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар" счётидан ҳисобдан чиқарилади. 2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счётининг кредитида тугалланган маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш ҳақиқий таннархининг суммалари акс эттирилади. Ушбу суммалар 2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счётининг кредитидан 2010 "Асосий ишлаб чиқариш", 2510 "Умумишлаб чиқариш харажатлари", 2810 "Омбордаги тайёр маҳсулотлар", 9130 "Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи", 9420 "Маъмурий харажатлар" счётларига ва бошқа счётлар билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади. 2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счёти бўйича аналитик ҳисоб харажат элементлари ва моддалари бўйича ва маҳсулот турлари бўйича юритилади. 2010 "Асосий ишлаб чиқариш" счёти бўйича ой охиридаги қолдиқ тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг таннархини кўрсатади. 2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счёти бўйича ой охиридаги қолдиқ тугалланмаган ишлаб чиқариш қийматини кўрсатади. 126. Ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар (2300)нинг боғланиши:
Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling