Қиссалардан ибратлар
Download 19.1 Kb.
|
Қиссалардан ибратлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аллоҳнинг исмлари
Қиссалардан ибратлар Шифокорлардан бири айтади: Дамашқлик катта бир савдогар ўттиз йиллардан бери ғарб давлатларидан бирида яшар эди. Унинг Дамашқда бир вакили бўлиб унинг Дамашқдаги ишларини юргизар эди. У мазкур вакилга Дамашқнинг янги шаҳарида бир иморат солишни буюрди ва маблағ юборишни бошлади. Вакил унинг иморатини ғарб иморатларига монанд қилиб қура бошлади. Иморат гўёки қаср эди. У уч қаватдан иборат, ҳар бир қаватда ўн иккита хона жойлашган эди. Бу махсус хоналардан ташқари хоналар эди. Ундан ташқари ёзги ва қишги боғчалар, от чоптириш майдони ва ўн олтита машина сиғадиган автотураргоҳ ҳам режалаштирилган эди. Турли хил дарахтлар ва гулларни айтмаса ҳам бўлади. Вакил савдогарга бўлаётган ишларнинг суратларини юбориб турди. Бир неча муддатдан кейин савдогар ўз ватанига қайтиб шу ерда умрининг қолган қисмини ўтказишни хоҳлади. Аеропортда уни яқинлари ва мазкур вакил кутиб олди. У ҳаммадан ҳам аввал ўзининг қасрини кўрмоқчи бўлди ва "Мени дарҳол янги уйимга олиб боринглар" деди. Қаср олдига етиб бордилар. Қаср баланд ва ўта гўзал тошлар билан безатилган эди. Иморат дарвозасига келиб тўхтадилар. У машинадан тушди. Қолганлар ҳам тушдилар. Дарвоза арка шаклида қурилган эди. Унинг юқорисига иймоний бир ибора - "Мулк Аллоҳникидир" деган ибора ёзиб қўйилган эди. Савдогар вакилга ажабланиб қаради ва "Бу нимаси?" деб сўради. Вакил "Бу "Мулк Аллоҳникидир" деган сўз. Тўғри бўлган ва иймонга оид бўлган сўз" деди. Савдогар "Мулк Аллоҳники" дейсанми? Мен бу иморатни солиш қанча йиллар қийналиб ер юзини кездим. Сен бўлса "Мулк Аллоҳники" дейсан. У сўзни ўчириб "Мулк менинг мулким. Қаср менинг қасрим" деб ёзиб қўйинглар" деди. Бу воқеани айтиб бераётган шифокор айтади: " Ўша ерда бўлган кишилардан бири менга қасам ичиб айтганки, шу заҳоти у савдогар беҳуш бўлиб йиқилди. Атрофида турган одамлар бу ҳолатдан таажжжубга тушдилар ва унга ёрдам бермоқчи бўлдилар. Лекин у на туришга, на қимирлашга ярарди. Ерга улоқтирилган латта каби беҳуш ётарди. Уни зудлик билан бутун Шом даражасидаги шифохонага олиб бордилар. У ердаги шифокорлар унга "икки тарафлама фалаж" ташхисини қўйдилар. Яқинлари Иорданиядан, Байрутдаги АҚШ тиббий олийгоҳидан шифокорларни олиб келдилар. Улар ҳам юқоридаги ташхисни қўйдилар" Шифокор сўзини давом эттириб айтади: Мен у оиланинг дўстларидан эдим. Уни кўргани бордим. Унинг аҳволини кўрдим. Ҳеч ким ёрдам бера олмаяпти. Унинг болаларига "Отангиз Подшоҳ билан мулк талашиб қолди. Агар уни оёққа туришини истасангиз ПОДШОҲни рози қилинглар" дедим. Улар нима қилишни сўрадилар. Мен "Фақирларга, етимларга садақа қилинглар. Толиби илмларга ёрдам беринглар. Бева-бечораларни ҳолидан хабар олинглар" дедим. Болалар шундай ишларни қила бошладилар. Лекин билишимча савдогар ҳалигача ўз қилмишини сезмаётган эди. Қачон сал тузалса "Мени ўша жойга олиб боринглар" дер эди. Бир марта олиб ҳам бордилар. Лекин иморат эшигига борганда яна ҳушидан ажралди. Яна шифохонага қайтариб олиб келдилар. Учинчи марта ҳам бормоқчи бўлди. Лекин... бора олмади ва "менинг мулким"деган жойининг эшигидан ҳам киролмасдан бу дунёдан ўтиб кетди... "Мулк кимники? Ягона бўлган Қаҳҳорники!" (Ғофир сураси, 16-оят). "Аллоҳнинг ризқидан енглар ва ичинглар" (Бақара сураси, 60-оят). Меники деб ўйлаганингиз барчаси Аллоҳнинг ризқидир. Аллоҳга қасамки, битта зайтун уруғини ҳам уйингизга олиб киролмайсиз, агар Раззоқ сизга битмаган бўлса.. Жўмракдан оқаётган ҳар бир томчи тоза сув Аллоҳнинг бизга лутфидир. У лутф қилмаса балчиқ сувидан ичаётган бўлар эдик. Ҳеч қачон Подшоҳ билан мулк талашма. Сен қул, У Подшоҳ. Сен фақир, У Бой. Сен муҳтож, У Ато қилувчи. Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор тайёрлади Аллоҳнинг исмлари Аъроф сурасининг 180-оятида: «Аллоҳнинг гўзал исмлари бор, улар билан дуо қилинглар», дейилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта – бир кам юзта исми бор. Ким уларни санаса, жаннатга киради. Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўрур», дедилар. Бу ҳадисни Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган. Имом Термизий ва бошқа муҳаддислар ҳадиснинг давомида Аллоҳ таолонинг исмларини келтиришган: 1) Аллоҳ. 2) ар-Раҳмон. 3) ар-Раҳийм. 4) ал-Малик. 5) ал-Қуддус. 6) ас-Салом. 7) ал-Мўмин. 8) ал-Муҳаймин. 9) ал-Азиз. 10) ал-Жаббор. 11) ал-Мутакаббир. 12) ал-Холиқ. 13) ал-Бориъ. 14) ал-Мусаввир. 15) ал-Ғаффор. 16) ал-Қаҳҳор. 17) ал-Ваҳҳоб. 18) ар-Раззоқ. 19) ал-Фаттоҳ. 20) ал-Алийм. 21) ал-Қобиз. 22) ал-Босит. 23) ал-Хофиз. 24) ар-Рофеъ. 25) ал-Муъизз. 26) ал-Музилл. 27) ас-Самийъ. 28) ал-Басийр. 29) ал-Ҳакам. 30) ал-Адл. 31) ал-Латийф. 32) ал-Хабийр. 33) ал-Ҳалийм. 34) ал-Азийм. 35) ал-Ғафур. 36) аш-Шакур. 37) ал-Алий. 38) ал-Кабийр. 39) ал-Ҳафийз. 40) ал-Муқийт. 41) ал-Ҳасийб. 42) ал-Жалийл. 43) ал-Карийм. 44) ар-Рақийб. 45) ал-Мужийб. 46) ал-Восеъ. 47) ал-Ҳакийм. 48) ал-Вадуд. 49) ал-Мажийд. 50) ал-Боъис. 51) аш-Шаҳийд. 52) ал-Ҳақ. 53) ал-Вакийл. 54) ал-Қавий. 55) ал-Матийн. 56) ал-Валий. 57) ал-Ҳамийд. 58)ал-Муҳсий. 59) ал-Мубдиъ. 60) ал-Муъийд. 61) ал-Муҳйи. 62) ал-Мумийт. 63) ал-Ҳайй. 64) ал-Қаййум. 65) ал-Вожид. 66) ал-Можид. 67) ал-Воҳид. 68) ас-Сомад. 69) ал-Қодир. 70) ал-Муқтадир. 71) ал-Муқаддим. 72) ал-Муаххир. 73) ал-Аввал. 74) ал-Охир. 75) аз-Зоҳир. 76) ал-Ботин. 77) ал-Волий. 78) ал-Мутаъолий. 79) ал-Барр. 80) ат-Таввоб. 81) ал-Мунтақим. 82) ал-Афувв. 83) ар-Ра`уф. 84) ал-Моликул мулк. 85) Зул жалоли вал икром. 86) ал-Муқсит. 87) ал-Жомеъ. 88) ал-Ғаний. 89) ал-Муғний. 90) ал-Монеъ. 91) аз-Зорр. 92) ан-Нофеъ. 93) ан-Нур. 94) ал-Ҳодий. 95) ал-Бадийъ. 96) ал-Боқий. 97) ал-Ворис. 98) ар-Рашийд. 99) ас-Сабур. Азизлар Аллоҳнинг исмларини яқинларизга ҳам эслатиб, уларни ҳам ушбу исмлар ила қилган дуоларини қабул бўлишига сабабчи бўлинг. Аллоҳ барчамизни жаннатга киришимизни насиб этсин. Амийн! Қарийсан, кетасан, устингдан бир тупроқ тортишади, кейин эса таҳминан 20-30 йил сени кўмган фарзандларинг келишади зиёратингга, кейинги насл эса сени яхши танимайди ва сенинг қабринг ортиқ зиёрат қилинмайдиган қабрлар қаторига киради. Эсга олинмайдиган бир инсонга айланасан. Бобомизни эслаймиз улар ҳақида баъзан оилавий суҳбатларда гаплашамиз аммо, бобомизнинг бобосини танимаймиз, у ҳақида суҳбат ҳам қилмаймиз. Хаа, ана шундай ўчиб кетамиз ҳаммамиз бир кун. Инсоннинг қиймати қаерда? Аллоҳнинг ҳузурида! Аллоҳ бизга қиймат беради. Аммо сен Унга бу дунёда қиймат бермас экансан... Вой ҳолингга... Download 19.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling