Исследование в XXI веке август, 2022 г 1


FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/190
Sana02.06.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1837962
TuriИсследование
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   190
Bog'liq
嵁徕╛酄М颻ㄡ岖イ牠ē XXI ⅴ 鐮徕靇1

FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR: 
1. Маркова А.К. Формирование мотивация учения в школьном возрасте. 
Пособие для учителя. –М.: Просвещение, 1983 г. 96 с. 
2. Маркова А.К., Матис Т.А., Орлов А.Б., Формирование мотивации учения: Кн. 
Для учителя. –М.: 1990 г. 192 c. 
3. Маслоу А. Мотивация и личность.3-е. Изд. Пер. С англ. – Спб.: Питер, 2008. – 
352 с. 
4. Матюхина М.В. Мотивация учения младших школьников. –М.: 1984 г. 
5. Немов Р.С. Общая психология: Краткий курс. – СПб.:Питер, 2008. 304 с. 
6. Ochil S., Hoshimov K. , O‘zbek pedagogikasi antologiyasi. 2-jild, -T.: “O‘qituvchi” 
nashriyoti, 1999y. 478b. 
7. Qosimova K., Fuzailov S., Ne’matova A. Ona tili. 2-sinf uchun darslik. –T.: 
“Cholpon”. 2010-yil, 128 bet. 
8. Рубинштейн С. Л. Основы общей психологии.-СПб.: питер, 1999 г. 


Международный научный журнал № 1 (100), часть 1 
«Новости образования: исследование в XXI веке» август, 2022 г
19 
ТАЪЛИМ МEТОДЛАРИ ВА ВОСИТАЛАРИ 
ФИО автора: Араббой Юсупов Баҳодиржон ўғли 
Учебное заведение (населенный пункт): Фарғона давлат университети 
ҳарбий таълим факультети талабаси 
ФИО автора: Убайдуллаев Саидакбар Сайдалиевич 
Учебное заведение (населенный пункт): Фарғона давлат университети 
ҳарбий таълим факультети талабаси 
Таълим жараёнининг муваффақияти унинг шаклигагина эмас, балки 
қўлланилаётган методлар ва воситалар самарадорлигига боғлиқ бўлиб, у таълим 
назариясида асосий ўринлардан бирини эгаллайди. 
"Метод" — юнонча "методос" - "йўл" деган сўздан пайдо бўлиб, у, тадқиқ қилиш 
маъносини англатади. Таълим методи таълим жараёнида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг 
аниқ мақсадга эришишига қаратилган биргаликдаги фаолиятдир. 
Таълим методлари - ўқитишнинг ўз олдига қўйган мақсадларига эришиш 
усулларини ҳамда ўқув материалини назарий ва амалий йўналтириш йўлларини 
англатади. Фқитиш методлари таълим жараёнида таълим берувчи ва таълим олувчи 
фаолиятининг қандай бўлиши, ўқитиш жараёнини қандай ташкил этиш ва олиб 
бориш кераклигини ҳамда шу жараёнда таълим олувчилар қандай иш-ҳаракатларини 
бажаришлари кераклигини белгилаб беради. Шунингдек, таълим методи ўқитувчи ва 
таълим олувчиларнинг ўқиш вазифаларини бажаришга қаратилган назарий ва амалий 
билиш фаолияти йўлидир. 
Таълим 
методлари 
теварак-атрофдаги 
дунёни 
билишнинг 
умумий 
қонуниятларини тушунишга боғлиқдир, яъни улар фалсафий методологик асосга эга 
ва таълим жараёнидаги қарама-қаршиликларни, таълим жараёнининг моҳиятини ва 
тамойилларини тўғри англаш натижасидир. Таълим материали таълим мазмунида 
ифодаланган илмий фикр мантиғига боғлиқ. Педагогик қарашларда назария қанча 
кам ифодаланган бўлса, таълим методлари бу назарияга шунча кам боғлиқ бўлади. 
Педагогика фани мактаблар ва таълим берувчиларнинг илғор иш тажрибаларини 
умумлаштиради, анъанавий таълимнинг илмий асосларини кўрсатиб беради, 
ўқитишнинг замонавий, самарали методларини ижодий равишда излаб топишга 
ёрдам беради. 
Шу сабабли ҳам таълим методлари олдига қуйидаги асосий талаблар қўйилади: 
1. Фқув материалини ўрганиш йўли фикр юритишнинг дидактик-материалистик 
усулларини, миллий мафкурага ҳамда миллий қадриятларга асосланган ахлоқ, хулқ-
атворнинг иродавий сифатларини шакллантиришга олиб келиши керак. 
2. Таълим методи илмий далиллар билан аниқ ва равшан асосланган бўлиши 
лозим. 


Международный научный журнал № 1 (100), часть 1 
«Новости образования: исследование в XXI веке» август, 2022 г
20 
3. Таълим методларининг тизимлилиги уларнинг самарадорлик даражасини 
белгилайди. 
4. Таълим методлари олдига муқаррар суръатда қўйиладиган яна бир талаб - 
уларнинг тушунарли бўлиши. 
5. Болани сезги органлари орқали билишга ўргатиш ва ўқув жараёнида 
кўрсатмали қуроллардан иложи борича кўпроқ фойдаланиш. 
6. Таълим методлари олдига қўйиладиган талаблардан яна бири - бу 
билимларнинг асосли ва пухта бўлиши. Таълим методлари яхши натижа берадиган 
бўлиши лозим. Таълим берувчининг тушунтириш ва таълим олувчиларнинг 
ўзлаштириш усули режалаштирилган ёки мўлжалланган натижани бериши керак. 
Педагогика фанида, ўқитувчиларинг амалий тажрибасини ўрганиш ва 
умумлаштириш асосида таълим методларини танлашда ўқув-тарбия жараёни 
кечаётган шарт-шароитлар ва аниқ ҳолатларга боғ1иқ муайян ёндашувлар вужудга 
келади. Таълим методларини танлашда қуйидаги ҳолатлар инобатга олиниши лозим: 
Таълимнинг умумий мақсадлари. 
Фаннинг ва ўргани1аётган мавзунинг мазмуни ҳамда ўзига хосликлари. 
Бирор фанни ўқитиш методикасининг ўзига хосликлари. 
Материални ўрганишга ажратилган вақт. 
Фқув машғулотининг мақсади, вазифалари ва мазмуни. 
Фқувчиларнинг ёши ва билиш имкониятлари. 
Фқувчиларнинг тайёргарлик даражаси. 
Таълим муассасасининг моддий таъминланганиги. 
Фқитувчининг назарий, амалий ва методик тайёргарлиги, педагогик маҳоратни 
эгаллаганлик даражаси. 
Таълим методлари таълим воситалари билан биргаликда қўлланилади. Таълим 
воситалари — бу янги билимларни ўзлаштириши учун ўқитувчи ва ўқувчилар 
томонидан фойдаланиладиган обект. Таълим воситалари педагогикада катта 
аҳамиятга эга. 
Таълимнинг барча воситалари таълим мақсадларини мувафаққиятли амалга 
оширади. Таълим воситалари ўзида ўқув-тарбиявий мақсадга эришиш учун зарур 
бўлган моддий ёки маънавий қадриятларни акс эттиради. Одатда улар таълим 
методларига мос ҳолатда фойдаланилади. Бироқ агар методлар "қандай ўқитиш?" 
саволига жавоб берса, воситалар эса "унинг ёрдамида нимани ўқитиш?" саволига 
жавоб беради. 
Анъанавий равишда қўлланиладиган таълим воситаларига дарслик, расмлар, 
жадваллар, нутқ, ўқув-устахонаси жиҳозлари, лабораториялар, ўқув жараёнини 
ташкил этиш ва бошқариш воситалари киради. Ҳозирги кунга келиб замонавий 
ахборот техника воситалари, компютер ва интернетни ҳам ўқув жараёнининг ташкил 
этишида бевосита иштирокини кўришимиз мумкин. 


Международный научный журнал № 1 (100), часть 1 
«Новости образования: исследование в XXI веке» август, 2022 г
21 
Дидактик 
воситалар 
методлар 
сингари 
таълимий, 
тарбиявий 
ва 
ривожлантирувчи функцияларни бажаради. Бундан ташқари ўқувчиларнинг ўқув-
билиш фаолиятини ҳосил қилиш, бошқариш ва назорат қилиш вазифаларини 
бажаради. Дидактик воситалар аудивизуаллик тафсилотида мотивацион, ахборот, 
таълим жараёнини бошқариш, оптималлаштириш функцияларини бажаради. 
Таълим воситаси фанни ўқитиш билан боғлиқ ҳолда танланади. Фқитувчи 
ўзининг ихтиёри бўйича кўргазмали материал, ўқув қўлланмадан фойдаланиши 
мумкин. Таълим воситасини қўлланилишининг яна бир жиҳати, албатта, таълим 
жараёнининг таркибий қисми сифатида акс эттиришидир. Таълим воситасини танлаб 
олиш таълим методини танлаш билан боғлиқ. 
Ҳозирги вақтда таълим жараёнида ўқитишнинг замонавий методлари кенг 
қўлланилмоқда. Фқитишнинг замонавий методларини қўллаш ўқитиш жараёнида 
юқори самарадорликка эришишга олиб келади. Бу методларни ҳар бир дарснинг 
дидактик вазифасидан келиб чиқиб танлаш мақсадга мувофиқ. Анъанавий дарс 
шаклини сақлаб қолган ҳолда уни таълим олувчилар фаолиятини фаоллаштирадиган 
турли-туман методлар билан бойитиш таълим олувчиларнинг ўзлаштириш даражаси 
ўсишига олиб келади. 
Бугунги кунда бир қатор ривожланган мамлакатларда таълим-тарбия 
жараёнининг самарадорлигини кафолатловчи замонавий педагогик технологияларни 
қўллаш борасида катта тажриба асосларини ташкил этувчи методлар интерфаол 
методлар номи билан юритилмоқда. Интерфаол таълим методлари ҳозирда энг кўп 
тарқалган ва барча турдаги таълим муассасаларида кенг қўлланаётган методлардан 
ҳисобланади. Шу билан бирга, интерфаол таълим методларининг турлари кўп бўлиб, 
таълим-тарбия жараёнининг деярли ҳамма вазифаларини амалга ошириш 
мақсадлари учун мослари ҳозирда мавжуд. Амалиётда улардан муайян мақсадлар 
учун мосларини ажратиб тегишлича қўллаш мумкин. Бу ҳолат ҳозирда интерфаол 
таълим методларини маълум мақсадларни амалга ошириш учун тўғри танлаш 
муаммосини келтириб чиқарган. 
Бунинг учун дарс жараёни оқилона ташкил қилиниши, таълим берувчи 
томонидан таълим олувчиларнинг қизиқишини орттириб, уларнинг таълим 
жараёнида фаоллиги муттасил рағбатлантириб турилиши, ўқув материалини кичик-
кичик бўлакларга бўлиб, уларнинг мазмунини очишда ақлий ҳужум, кичик гуруҳларда 
ишлаш, баҳс-мунозара, муаммоли вазият, йўналтирувчи матн, лойиҳа, образли 
ўйинлар каби методларни қўллаш ва таълим олувчиларни амалий машқларни 
мустақил бажаришга ундаш талаб этилади. Интерфаол метод бирор фаолият ёки 
муаммони ўзаро мулоқотда, ўзаро баҳс-мунозарада фикрлаш асносида, ҳамжиҳатлик 
билан ҳал этишдир. Бу усулнинг афзаллиги шундаки, бутун фаолият ўқувчи-талабани 
мустақил фикрлашга ўргатиб, мустақил ҳаётга тайёрлайди. Фқитишнинг интерфаол 
усулларини танлашда таълим мақсади, таълим олувчиларнинг сони ва имкониятлари, 


Международный научный журнал № 1 (100), часть 1 
«Новости образования: исследование в XXI веке» август, 2022 г
22 
ўқув муассасасининг ўқув-моддий шароити, таълимнинг давомийлиги, ўқитувчининг 
педагогик маҳорати ва бошқалар эътиборга олинади. 
Интерфаол методлар деганда - таълим олувчиларни фаоллаштирувчи ва 
мустақил фикрлашга ундовчи, таълим жараёнининг марказида таълим олувчи бўлган 
методлар тушунилади. Бу методлар қўлланилганда таълим берувчи таълим олувчини 
фаол иштирок этишга чорлайди. Таълим олувчи бутун жараён давомида иштирок 
этади. Таълим олувчи марказда бўлган ёндашувнинг фойдали жиҳатлари 
қуйидагиларда намоён бўлади: таълим самараси юқорироқ бўлган ўқиш-ўрганиш; 
таълим олувчининг юқори даражада рағбатлантирилиши; илгари орттирилган 
билимларнинг ҳам эътиборга олиниши; 
таълим 
жараёни 
таълим 
олувчининг 
мақсад 
ва 
эхтиёжларига 
мувофиқлаштирилиши; таълим олувчининг ташаббускорлиги ва масъулиятининг 
қўллаб-қувватланиши; амалда бажариш орқали ўрганилиши; икки тарафлама фикр-
мулоҳазаларга шароит яратилиши. 
Шундай қилиб, фанларни ўқитиш жараёнида интерфаол методлардан 
фойдаланиш ўзига хос хусусиятга эга. Таълим амалиётида фойдаланилаётган ҳар бир 
интерфаол методни синчиклаб ўрганиш ва амалда қўллаш ўқувчи-талабаларнинг 
фикрлашини кенгайтиради ҳамда муаммонинг тўғри ечимини топишларига ижобий 
таъсир кўрсатади. Фқувчи-талабаларнинг ижодкорлигини ва фаоллигини оширади. 
Турли хил назарий ва амалий муаммолар интерфаол методлар орқали таҳлил 
этилганда ўқувчи-талабаларнинг билим, кўникма, малакалари кенгайиши ва 
чуқурлашишига эришилади. 
Юқорида айтилганлардан интерфаол таълим методларини тегишлича таҳлил 
қилиш ва шу асосда уларни таснифлаш зарурати маълум бўлади. Қуйида ушбу масала 
юзасидан умумий мулоҳазаларни келтирамиз. 
Бу методларни таснифлашда уларни интерфаол методлар, интерфаол таълим 
стратегиялари, интерфаол график органайзерларга ажратиш мумкин. 
Энг жиддий дидактик муаммолардан бири таълим методларини танлаш 
нималарга боғлиқ, деган масаладир. Дидактикага оид адабиётларда таълим 
методларини тўғри танлаш ва уларни қўллаш самарадорлигининг турли омиллар 
билан 
боғлиқликлари 
қуйидагича 
қайд 
қилинади: 
биринчидан, 
ўқув 
машғулотларининг дидактик мақсадлари ва вазифаларига боғлиқ; иккинчидан, баён 
қилинадиган материалнинг ҳарактерига боғлиқ; учинчидан, таълим олувчиларнинг 
билими ва ривожланиш даражасига боғлиқ; тўртинчидан, ўқув жараёнида 
ўрганилаётган фан асосларининг муайян (ҳозирги) даврдаги методларига боғлиқ; 
бешинчидан, ўқув жараёнининг моддий-техник таъминоти билан боғлиқ; 
олтинчидан, ўқитувчининг педагогик маҳорати, унинг тайёргарлиги ва ўқув 
жараёнини ташкил этиш даражаси ҳамда ўқитувчининг ҳозирги замон методлари 
бўйича билимларига боғлиқ. Бунда ҳар бир шакл ўз олдига қўйган вазифаларни 
бажаради, лекин шакл ва методлар тўплами ягона дидактик мажмуани ҳосил қилади. 


Международный научный журнал № 1 (100), часть 1 
«Новости образования: исследование в XXI веке» август, 2022 г
23 
Бу дидактик мажмуанинг амалга оширилиши эса, ўқув жараёнининг психологик-
педагогик қонуниятлари билан белгиланади. 
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, таълим олиш жараёнида таълим методлари, 
воситалари ва уларни тўғри ва ўринли қўллаш муҳим аҳамиятга эга. Ва улар таълим 
самарадорлигини оширишга хизмат қилади. 


Международный научный журнал № 1 (100), часть 1 
«Новости образования: исследование в XXI веке» август, 2022 г
24 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling