Истеъмол ва жамғариш, уларнинг графиклари ва функсиялари


Download 71.28 Kb.
bet1/5
Sana11.02.2023
Hajmi71.28 Kb.
#1188836
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Iste’mol va jamg’arish, ularning grafiklari va funksiyalari 1


. Истеъмол ва жамғариш, уларнинг графиклари ва функсиялари.
Уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари (бундан буён истеъмол деб юритилади), ялпи талаб, ёки ЯИМнинг якуний истеъмолга кўра таркибида енг катта улушга ега бўлган компонентдир. 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитасининг маълумотларига кўра республикамизда бу улуш 51,7 %ни ташкил етган. Шунингдек, ривожланган мамлакатларда истеъмол харажатлари шахсий тасарруфдаги даромаднинг 90 фоиздан ортиқ қисмини ташкил етади. Шу туфайли ҳам истеъмол харажатларига таъсир етувчи омилларни, унинг ўзгариш қонуниятларини ўрганиш муҳим аҳамиятга ега.
Уй хўжаликлари тасарруфидаги даромаднинг истеъмол қилинмасдан қолган қисми уларнинг жамғармаларини ташкил етади. Классик мактаб вакиллари жамғариш ҳажми фоз ставкасининг функцияси деб қарашса Ж.М. Кейнс уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари ва жамғаришлари ҳажмини белгиловчи асосий омил уларнинг ишлаб чиқаришда иштирок етишдан олинган даромадлари деб ҳисоблайди. Янада аниқлик кирицак истеъмол ва жамғариш ҳажмини белгиловчи асосий омил уй хўжаликларининг ишлаб топган даромадлари, олган трансферт тўловлари ва тўлаган солиқлари билан белгиланадиган тасарруфидаги даромади (ДИ – диспосабле инcоме, ёки Йд ) кўрсаткичидир. Макроиқтисодий назарияда истеъмол ва жамғармалар, миллий даромад ёки шахсий даромадларнинг функцияси сифатида ҳам тадқиқ қилинади.
Ихтиёрдаги шахсий даромад истеъмол ва жамғариш учун ишлатилади, яъни қанча кўп истеъмол қилинса, шунча кам жамғарилади ва аксинча. Истеъмол ва жамғариш ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ҳар хил даромадга ега бўлган шахсларда бир хил емас: кам даромадга ега бўлганлар одатда кўпроқ истеъмол қилиб, камроқ жамғаради, лекин даромадлари ошиб бориши билан бу нисбат жамғариш улушининг ўсиши томонга ўзгаради.
Истеъмол бу ихтиёрдаги даромаднинг истеъмолчи томонидан жорий даврдаги еҳтиёжларини қондириш учун сарфлаган қисми бўлиб, у пировард ҳамда оралиқ истеъмолга ажратилади. Оралиқ истеъмолда товар ва хизматлар истеъмол жараёнида тўлиқ йўқ бўлиб кетмайди, пировард истеъмолда еса улар истеъмол жараёнида тўлиқ ишлатилади. Жамғариш еса истеъмолдан фарқли равишда келгусидаги еҳтиёжларни қондириш учун хизмат қилади ва ихтиёрдаги даромаднинг истеъмолдан кейин қолган қисмини акс еттиради.
Кўрсаткичлар ўртасидаги бундай боғлиқликни қуйидагича ифодалаш мумкин:
3-жадвал

Download 71.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling