Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
-§. Электр қурилмаларини таъмирлаш
Download 0.84 Mb.
|
712- сон ПТЭ и ПТБ ўзбексада
6-§. Электр қурилмаларини таъмирлаш
84. Электр қурилмаларини ишга яроқли ҳолда сақлаб туриш, тиклаш ва ушбу Қоидалар ва бошқа НТҲ талабларига мос ҳолга келтирилиши учун ҳар бир корхонада техник хизмат кўрсатиш, капитал ва жорий таъмирлаш, шунингдек, профилактик синовларни ўтказиш ташкил этилиши керак. Ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига таъсир кўрсатувчи электр қурилмаларини таъмирлаш иш жадвали корхона раҳбари томонидан тасдиқланиши шарт. Корхоналар, шунингдек, узоқ муддатга мўлжалланган техник қайта жиҳозлаш ва электр қурилмаларни реконструкция қилиш режаларини ишлаб чиқишлари лозим. 85. Электр ускунани капитал таъмирлаш, унинг ишга яроқлигини тиклаш ва таъмирлаш орасидаги даврда ишончли ҳамда тежамли ишлашини таъминлаш мақсадида амалга оширилади. Ускунани капитал таъмирлашда уни қисмларга ажратиш, диққат билан кўздан кечириш, текшириш, ўлчаш, синаш, ростлаш, аниқланган носозликларни бартараф қилиш, емирилган узел ва деталларни тиклаш ва алмаштириш амалга оширилади. Капитал таъмирлашни ўтказишда электр ускунанинг узлуксиз ишлаш вақтини узайтиришга, техник-иқтисодий кўрсаткичларни яхшилашга қаратилган тадбирлар ва йўл-йўриқ кўрсатмалар талаблари бажарилиши, шунингдек, керак бўлганда илғор эксплуатация тажрибаси ҳисобга олинган ҳолда алоҳида узеллар модернизация қилиниши шарт. 86. Жорий таъмирлаш кейинги режали таъмиргача электр ускуна ва аппаратларнинг ишлаш қобилиятини таъминлаш учун ўтказилади. Ускунани жорий таъмирлашда қуйидагилар бажарилиши шарт: эксплуатация қилиш давомида юзага келган нуқсонларни бартараф этган ҳолда уни кўздан кечириш, тозалаш, зичлаш, ростлаш, алоҳида узел ва деталларини таъмирлаш. 87. Техник хизматлар кўрсатиш ва режали огоҳлантирувчи таъмирлашларнинг ҳажми бош муҳандис ёки электр ҳўжалигига жавобгар шахс томонидан электр қурилмаларининг ишлаш қобилиятини сақлаб туриш зарурати мақсадида уларни даврий равишда тиклаш ва ўзгарувчан ишлаш шароитига мослаштиришдан келиб чиқиб белгиланиши шарт. 88. Барча таъмирлаш турларининг даврийлиги ва давомийлиги, шунингдек. электр ускуналарининг алоҳида турлари учун ҳар йили таъмир даврида ишламай туриш давомийлиги ушбу Қоидаларга, соҳанинг амалдаги меъёрларига ва ишлаб чиқарувчи завод кўрсатмаларига биноан белгиланади. Меъёрий муддатларга нисбатан таъмирлаш даврийлигининг ортишига ёки камайишига, таъмир вақтининг ортишига электр ускуналар ва аппаратларнинг ҳолатидан ва юқори намунавий ишларни ўтказиш ҳажмидан келиб чиқиб ҳамда тегишли техник асосланган ҳолда, фақат юқори турувчи ташкилотнинг рухсати билан йўл қуйилади. Таъмирлашлар орасидаги давр қисқартирилганда, таъмирлашлар орасидаги даврни меъёрий ҳолатга келтириш учун тадбирлар ишлаб чиқилади ва кўриб чиқиш учун юқори ташкилотга тақдим этилади. 89. Бевосита технологик агрегатлар билан боғлиқ бўлган электр ускуналар ва аппаратларни таъмирлаш технологик агрегатларни таъмирлаш билан бир вақтда бажарилиши шарт. Энергияни кўп истеъмол қилувчи ускуналарни таъмирлаш, одатда куз — қиш даврида ўтказилиши керак. 90. Электр ускуналар ва аппаратларни конструктив ўзгартириш фақатгина тасдиқланган лойиҳалар бўйича амалга оширилади. Таъмирларни бажаришда электр схемаларни ўзгартириш белгиланган тартибда тасдиқланган техник ҳужжатлар бўйича амалга оширилади. 91. Электр ускунани капитал таъмирлашга чиқаришдан олдин қуйидагилар тайёрланиши шарт: ускунани очиб ва кўздан кечиргандан кейин аниқлаштириладиган носозликлар рўйхати ва ишлар ҳажми сметаси, шунингдек, таъмирлаш ишлари графиги тузилган бўлиши керак; нуқсонлар рўйхати ва ишлар ҳажми сметасига кўра, зарур материаллар ва эҳтиёт қисмлари тайёрланган бўлиши керак; капитал таъмирлаш даврида бажарилиши кўзда тутилган реконструкция ишларига техник ҳужжатлар тузилган ва тасдиқланган бўлиши, уларни бажариш учун материаллар ва ускуналар тайёрланган бўлиши керак; асбоблар, мосламалар, такелаж ускуналари, юк кўтариш-транспорт механизмлари бутланган ва ишга яроқли ҳолга келтирилган бўлиши керак; таъмирлаш учун иш жойлари тайёрланган, қисмлар ва деталларнинг жойлашиши кўрсатилган ҳолда майдонча режалаштирилган бўлиши керак; таъмирлаш бригадалари жамланган ва йўриқ олган бўлишлари керак. 92. Корхонада таъмирлаш — эксплуатация қилиш ишларини бажариш учун ўрнатилган электр ускуналар эҳтиёт қисмлар ва материаллар билан таъминланган бўлиши керак. Омборда, цехларда ва участкаларда мавжуд эҳтиёт қисмлар ва ускуналар ҳисобга олинган бўлиши керак. Рўйхат ва эҳтиёт қисмларнинг мавжудлиги электр хўжалигига жавобгар шахс томонидан даврий равишда текшириб турилиши керак. Электр ускуналарини капитал таъмирлаш бўйича ҳужжатларни корхона электр хўжалигига жавобгар шахс тузади. Корхонанинг техник раҳбари (бош муҳандис) томонидан тасдиқланади ва таъмирлаш марказлаштирилган ҳолда бажарилаётган бўлса, ҳужжатлар таъмирловчи корхонанинг жавобгар раҳбари билан келишилади. 93. Эҳтиёт қисмлар, захира электр ускуналари ва материаллари бузилишдан сақланиши ҳамда улар тўғридан-тўғри мақсад бўйича ишлатилиши таъминланиши керак. Атмосфера шароити таъсирида сақлаганда бузиладиган ускуна, эҳтиёт қисмлар ва материаллар ёпиқ омборларга жойлаштирилиши керак. 94. Ускунани капитал таъмирдан қабул қилаётганда, кўзда тутилган барча ишларнинг бажарилганлиги текширилиши, ускунанинг ташқи ҳолати (иссиқлик изоляцияси борлиги, тозалиги, бўялганлиги, панжаралар ва майдончалар ҳолати ва бошқалар), таъмирлаш-ҳисобот-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги ва сифати текширилиши шарт. 95. Ускуналар таъмирдан кейин ишга туширишда «Электр ускуналарни синаш қоидалари ва меъёрлари»га (кейинги ўринларда — электр ускуналарни СҚ ва М) мувофиқ синалиши шарт. Эксплуатация қилинаётган ускуналарнинг махсус синовлари электр хўжалигига жавобгар шахс тасдиқлаган схема ва дастурлар бўйича ўтказилади. Синаш меъёрлари тўғрисида маълумотлар бўлмаганда, ишлаб чиқарувчи завод маълумотларидан фойдаланилади. 96. Электр қурилмаларининг асосий ускуналари капитал таъмирлашдан дастлабки қабул қилиб олинганидан кейин ишлаб чиқарувчи завод кўрсатган, лекин 24 соатдан кам бўлмаган муддатда юклама остида ишлатиб текширилади. Ушбу вақт мобайнида ишлаганда носозликлар бўлмаса, ускуна эксплуатацияга қабул қилинади. Носозликлар топилса, улар бартараф этилмагунча ва агрегат юкланиш остида кейинги 24 соат мабойнида шундай текширилмагунга қадар капитал таъмир тугалланган ҳисобланмайди. 97. Асосий электр ускуналарини капитал таъмирлашда бажарилган барча ишлар далолатнома бўйича қабул қилинади. Унга таъмирлаш бўйича техник ҳужжатлар илова қилиниши керак. Далолатномалар барча иловалари билан бирга ускуналарнинг паспортида сақланади. Қолган электр ускуна ва аппаратларни капитал таъмирлашда бажарилган ишлар ҳақида электр ускуналарининг паспортида ёки махсус таъмирлаш журналида батафсил ёзиб қўйилади. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling