«Истихора» сўзи хайр, яхшилик исташ деган маънони англатади


Download 33.63 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/3
Sana18.06.2023
Hajmi33.63 Kb.
#1556072
1   2   3
Bog'liq
ИСТИХОРА (1)

Ҳамду сано ва салавот 
Алҳамдулиллааҳи Роббил ъааламийн. Вассолаату вас-салааму ъалаа Росуулиҳи 
Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн 
Солиҳ, солиҳа жуфти ҳалол сўраб, 
истихора қилишдаги дуонинг намунаси 
Ё Аллоҳ, ё Роббал оламийн. 
Ўзинг менга покиза, солиҳа жуфти ҳалол насиб этгин (Ўзинг менга покиза, 
солиҳ жуфти ҳалол насиб этгин) 
Насиб этадиганинг ўша жуфти ҳалолимни динимнинг ярмига қувват қилиб 
бергин. 
Қолган ярмида ўзим тақво қилиб, ибодатларда бардавом бўлишимни насиб 
этгин. 
Аллоҳим, менга насиб этадиганинг жуфти ҳалолим билан бу дунёда бахтиёр, 
саодатли, гўзал ва намунали ҳаёт кечиришимни насиб айлагин. 
Бу дунёда қурадиган никоҳимиз, жамланишимиз Қиёмат кунида, охиратда ва 
жаннатда ҳам давом этишини насиб қилгин. 
Аллоҳим, Қуръон ўқийдиган, намоз ўқийдиган, диндор, тақволи, ибодатимга 
ёрдамчи бўладиган, солиҳ-солиҳа фарзандларни дунёга келтирадиган жуфти ҳалолни 
ато қилгин. 
Барчаларимизни иймонда, Исломда собитқадам қилгин. 
Гуноҳларимизни мағфират этгин. 
Жуфти ҳалолимнинг хонадонимга босадиган қадамини қутлуғ, муборак айлагин. 
Хонадонимиздаги 
ризқу 
рўзингни, 
нозил 
этаётган 
раҳматларингни, 
баракотларингни яна ҳам зиёда қилгин. 
Барчаларимизни Ўз ҳидоятингдан айирмагин, хотимамизни чиройли қилгин. 
Мени ибодатларга уйғотадиган, ибодатларни эслатадиган, Сени, Ҳабибингни ва 
охиратни ёдга соладиган жуфти ҳалол насиб этгин. 
Бир-биримизга тоат-ибодатда, Сенга ихлос билан садоқатли банда бўлишда 
ёрдамчи бўлишимизни насиб этгин. 
Аллоҳим, Ўзингдан сўрайман, менга Бухорийларни, Мотуридийларни, 
Термизийларни, 
Алишер 
Навоийларни, 
Заҳириддин 
Бобурларни, 
Мирзо 
Улуғбекларни, Салоҳиддин Айюбийларни дунёга келтирадиган жуфти ҳалол насиб 
этгин. 
Ўзимни ҳам ўша солиҳа жуфти ҳалолга муносиб бўлишимни насиб айлагин. 

Download 33.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling