История медицины


Салих ибн Мухаммад Кандахарий


Download 2.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/56
Sana06.10.2023
Hajmi2.13 Mb.
#1693951
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   56
Bog'liq
Tibbiyot tarixi (X.Rustamova, N.Stojarova) (1)

Салих ибн Мухаммад Кандахарий – узбек хонликларидаги кузга 
ташланарли табиблардан бири хисобланади. У Хиротда тугилган ва амир 
Шах-Мурада Маъсумий (1785-1800) даврида Бухорода табиблик билан 
шугулланган. Салих ибн Мухаммад купрк балалар касалликлари билан 
шугулланган ва уни ишларининг асосий кисми педиатрияга багишланган. 
Унинг кузга куринарли ишларидан бири «Тухфат ал-шоиста» (Арзигулик 
совга). Бу асар педиатриянинг муаммоларига багишланган. Асар кириш ва 
икки бобдан иборат. Биринчи бобда бола организмининг узига хос 
хусусиятлари келтириб утилган. Кандахарий шундай деб ёзади: бола 
организми ташки мухит таъсирига (иссик, совукка) берилувчан бўлади, 
шунинг учун хам улар шамоллаш билан тез огрийдилар. Автор болалар 
касалликлари хакида ёзар экан, уларни икки гурухга ажратади. Биринчиси 
бола тугилганидан бошлаб беш ёшгача бўлган даврда учрайдиган 
касалликлардир, иккинчи гурухга эса олти ёшдан бошлаб валогатгача бўлган 
даврда учрайдиган касалликлар киради.
130 


Салих ибн Мухаммад Кандахарийнинг иккинчи асари «Тухфат-ал-маъсумин» 
(Бегунохларга совга) деб номланади. Бу асар кириш, икки боб хамда хулоса 
кисмларидан иборат. Бу китобда болалар касалликларидан ташкари, аёллар 
организми физиологияси ва патологияси хакида хам маълумот бор. Кириш 
кисмида автор сув, хаво, яшаш тарзи яъни гигиенани согликга ахамияти 
хакида гапириб утган. Биринчи бобда хомиладорликни физиологик ва 
патологик холатлари хакида маълумот берилган. Хомиладор ва эмизувчи 
аёлларга керакли овкатланиш хамда яшаш шароити хакида ёзилган. Иккинчи 
бобда маълум бўлган болалар касалликлари ва уларни давоси хакида ёзилган. 
Китобнинг хулоса кисмида автор болаларда захарли хашоратлар чикишини 
олдини олиш хакида махлумот беради.
Салиха Кандахарийнинг учинчи китоби «Амал ас-солихин» деб номланади. 
Бу китобни фармакология буйича кулёзма деса хам бўлади. Унда 
касалликларни даволаш йуллари ёзилган. Унда алифбо кетма-кетлигида 
турли хил дориларни тайёрлаш усуллари, микдори ва кулланилиш тартиби 
ёзилган.
Уша даврнинг машхур табиблари куйидагилардир: Джунайдулло Хозык, 
Джафар Ходжа Хазараспий, Махмуд Яйпаний, Турсунходжа Хаким, Абдулла 
Ходжа, Баядоглик Хаким, Хакимча табиб, Абдулва-хаб Ибодий, Ахмад 
Ходжа Табиб, Кодир Табиб, Атаулло Табиб, Ходжи Табиб ва бошкалар. 
XVIII аср охири ваXIX аср бошларидаги машхур табиб ва олимлардан бири 

Download 2.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling