История медицины
Download 2.13 Mb. Pdf ko'rish
|
Tibbiyot tarixi (X.Rustamova, N.Stojarova) (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Огзаки(фолклор) манбал
- Лингвистик манбалар
- Кино ва фотохужжатлар
- Фоно хужжатлар
Этнографик манбалар – бу утган замонлардан бошлаб аникланган, хотирада
сакланган ва хозирги даврда янги шаклда давом этаётган маданий ва оммавий хаёт манбаи. Бу маълум бир даражада халкнинг касаллик тугрисида дунёкарашини ифодаловчи, уларни одатий булмаган даволаш усуллари, тозалаш йулларини ифодаловчи ишонч, одатлар, удумлардир. Огзаки(фолклор) манбалар - бу, халк томонидан яратилган ва огзаки йул билан етиб келган реал яшаш тартиблари(эртак, афсоналар). Мазкур манбалар шахслар, фактлар, саргузаштлар вакти хакида аник маълумотларни сакламайди, аммо қадимги одатлар, удумлар, биринчи шифокорлар ва даволаш усуллари хакида маълумотлар беради. Лингвистик манбалар – бу аник тарихий фаолият хакида огзаки шаклдаги тасвирлар. Мисол сифатида касалликлар, операция ёки дорилар номланишида грек ва лотн тиллариниг ишлатилиши. Кино ва фотохужжатлар – бу пайдо булиши расм ва кинематографияни, кейинчалик компютер технологиянинг ривожланиши билан боглик бўлган манбалар. Бу буюк олимлар портретлари, утказилган операциялар билан боглик бўлган вокеалар, жарохатланганларни саклаб колиш, уларга ёрдам курсатишдаги махоратлар, ўша вактдаги одамлар хаётини мухрлаш, шифохоналар, госпитал, лаборатория ва бошкаланинг холати ва жихозланганлиги хакида малумотларга эга булишга имкон беради. Фоно хужжатлар тарихий далилларнинг овозли томонларини ва жараён мобайнида килинган фонограммаларни ифодалайди. Тиббиёт тарихини ўрганиш мобайнида асосий мажбуриятлардан бири даврий – аник томонларни ифодаловчи вактларни ажратиш хисобланади. Бу даврларда тиббиёт ривожланишининг характери ва ривожланиш даражаси умумий тузилиш, ишлаб чикарилаётган кучлар ва мулокатлар, фан сохасидаги билимлар даражаси аникланади. 17 Тиббиёт ривожланишида куйидагилар ажратилади: илк даврлардаги тиббиёт тарихи(эрамиздан аввлги 2 мил. йилдан IV асргача),қадимги давр тиббиёт тарихи(эрамиздан аввлгиIV-Vасрлар), ўрта асрлардаги тиббиёт тарихи(эрамиздан аввлгиV- XVасрлар), янги давр тиббиёт тарихи(эрамиздан аввлги XVI- XIX асрлар), хозирги давр тиббиёт тарихи(XX-XIXаср). Download 2.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling