Иқтисод ва молия / экономика и финансы 018, юсупов равшанбек Аминбаевич


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ


Download 61.14 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana31.01.2024
Hajmi61.14 Kb.
#1828114
1   2   3   4   5
Bog'liq
i-tisodiyotni-davlat-tomonidan-tartibga-solishning-nazariy-uslubiy-zhi-atlari

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2018, 5
«Иқтисодиётни у ёки бу механизмсиз
бошқариш – бир қўлда қарсак чалиш
билан баробардир».
 П.Самуэльсон
Ҳозирги замон ривожланган бозор иқтисодиёти шароитида 
миллий иқтисодиётда давлатнинг роли масаласи муҳим аҳамиятга 
эга. Айниқса, глобаллашув шароитида бозор тизимини давлатнинг 
иқтисодий жараёнларга таъсирисиз тасаввур қилиб бўлмайди. 
Лекин давлатнинг иқтисодиётга таъсир кўрсатиши маълум бир 
меъёрда бўлиши талаб қилинади, унинг мазкур меъёрдан ошиб 
кетиши бозор жараёнларига салбий таъсир кўрсатиши, натижада 
ишлаб чиқариш самарадорлигини пасайтириши мумкин. 
Давлат томонидан бозор механизмини издан 
чиқарувчи ҳар қандай ҳатти-ҳаракатларга йўл 
қўйиб бўлмайди
1
. чунки ишлаб чиқариш жараё-
нида давлат бошқаруви усуллари ва бозор усул-
ларини мувофиқлаштириш орқали иқтисодий 
тараққиётга эришилади.
Давлатнинг иқтисодиётни тартибга солиш 
масаласига узоқ йиллар давомида иқтисодчи 
олимлар томонидан эътибор қаратиб келинган. 
Мазкур муаммога нисбатан турли илмий мактаб-
лар ва йўналишлар амалиётчиларнинг ўзаро 
кескин, зиддиятли қарашлари, ёндашувларининг 
тадрижий кураши асосида шаклланган. Иқтисодиёт 
ривожланишида давлатнинг роли масаласида 
ҳозирги замон иқтисодиёти назарияси асосчилари 
ҳисобланган олимлар А.Смит (1723-1790) ва 
Д.Рикардо (1772-1823)ларнинг қарашлари дав-
латнинг ҳар қандай аралашуви натижада иқти-
содий тараққиётни секинлаштиради, деган фикр-
лар билан изоҳланади. Масалан, А.Смит ғояси 
қуйидагича: «Бозор иқтисодиёти ўзини-ўзи 
бошқаришга мослашган, унинг асосида кўпроқ 
фойда олишга ҳаракат қилиш билан боғлиқ 
«кўринмас қўл», яъни шахсий манфаат ётади». 
А.Смит хулосасига кўра, иқтисодиётни тартибга 
солишда давлат аралашуви камайтирилса, иқти-
содиёт самарали амал қилади ва бозор бутунлай 
эркин бўлиши зарур, деб таъкидлайди.
Инглиз иқтисодчиси Ж.М.Кейнс (1883-1946) 
таклиф этган концепция иқтисодиётни тартибга 
солишда давлатнинг роли ҳақидаги қарашлар 
ривожланишида янги ва муҳим босқич ҳисоб-
ланади. У тартибга солишнинг бозор механизми 
билан мувофиқлаштирилган иқтисодиётда давлат 
1
проблемы и ограничения государственного вме-
шательства в экономику. // http://econtool.com/
gosudarstvennoe-vmeshatelstvo-v-ekonomiku.html 
аралашувисиз иқтисодиёт самарали ривожлана 
олмаслигини кўрсатиб беради, бандлик даражаси 
ва иқтисодий ўсишни фақат давлатнинг иқтисо-
диётга фаол аралашуви таъминлай олади, деган 
ғояларни илгари суради. 
Кейнс таълимоти иқтисодиётга давлатнинг 
фаол аралашувини зарур, деб ҳисоблайди, неоли-
бералистлар (неолиберализм (ингл. neoliberalism
– иқтисодий назариянинг асосий йўналиши, 1930- 
йилларда пайдо бўлган ва 1980-1990 йилларнинг 
асосий мафкураси сифатида шаклланган йўналиш) 
давлатнинг нисбатан нофаол тартибга солишини 
қўллаб-қувватлайдилар.
Неолибералистлар иқтисодиётни либераллаш-
тириш, эркин нарх шаклланиши, иқтисодиётда 
хусусий мулк ва нодавлат тузилмалар етакчи 
бўлишини қўллаб-қувватлайдилар. Давлатнинг 
иқтисодиётни бошқаришдаги ролини «тунги 
қоровул» ёки «спорт ҳаками» қабилида бўлиши 
кўзда тутилади.
Неоклассик йўналишдаги иқтисодчилар фик-
рича, бозорнинг нарх механизми, тартибга солиши 
кўп ҳолларда ресурсларнинг оптимал, самарали 
ишлатилишини таъминлайди. Аммо, баъзи ҳол-
ларда бозор улардан самарали фойдаланишга 
эришишни таъминлай олмайди. Худди ана шундай 
ҳолларда давлат тақсимлаш механизмини йўлга 
қўйиши, иқтисодий ресурслардан самарали фой-
даланишни таъминлашда ижобий роль ўйнаши 
мумкин экан.
АҚш иқтисодчи олими пол Энтони Самуэльсон 
(1915-2009) эса кўплаб муаммоларга бозор меха-
низми ечим топа олмайди, деб ҳисоблаган. 
Қўшимча оқибатлар, соғлиқни сақлаш, таълим, 
экологик муаммоларга талаб ва таклиф қонуни 
таъсир этмайди. Бинобарин, давлат иқтисодиёт 
учун мақсадларни аниқлашни ўз зиммасига олиши 
3
ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ / 
ЭКОНОМИчЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА



Download 61.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling