Иқтисод вА молия / экономика и финансы №3, 2011 ИҚтисодий назария / экономическая теория №3, 2011


Download 0.67 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/7
Sana21.04.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1376694
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
zbekiston-respublikasi-i-tisodiy-rivozhlanishining-asosiy-tendentsiyalari



ИқТИСОД вА мОЛИЯ / ЭКОНОмИКА И ФИНАНСы №3, 2011
ИҚТИСОДИЙ НАЗАРИЯ / ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ
№ 3, 2011
54
дарҳақиқат, мустақиллик қўлга киритил-
ган давр мураккаб давр бўлиб, у пайтда собиқ 
иттифоқ парокандаликка юз тутган, мамлакати-
мизда сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий вазият 
тобора кескин тус ола бошлаган эди. Шун-
дай мураккаб вазиятда ўзлигимизни англаш 
ва топталган миллий ғуруримизни тиклашга 
қаратилган интилиш янада кучайди. респу-
блика раҳбари и.А.Каримов босиқлик, чидам 
ва бардош билан иш тутиб, қатъий сиёсий иро-
дани намоён этиб, мамлакатни чуқур таназзул-
дан олиб чиқишга қаратилган, барқарор ижти-
моий йўналтирилган бозор иқтисодиётини 
барпо этишнинг ҳар томонлама пухта ўйланган 
ислоҳотлар стратегиясини ишлаб чиқди ва уни 
амалга оширишга раҳнамолик қилди. Юртбо-
шимиз раҳбарлигида ижтимоий йўналтирилган 
бозор иқтисодиётига асосланган очиқ демо-
кратик давлат барпо этиш ва фуқаролик жами-
ятини шакллантириш мақсадида машаққатли 
тараққиёт йўли босиб ўтилди.
Ўзбекистонда бозор муносабатларига 
ўтиш йўли ижтимоий йўналтирилган бозор 
иқтисодиётини шакллантиришга қаратилган. 
Бу йўлни амалга оширишга, иқтисодиётни 
тубдан ислоҳ қилишга президентимиз томо-
нидан ишлаб чиқилган қуйидаги бешта муҳим 
тамойил асос қилиб олинди:
иқтисодиётни мафкурадан холи қилиш, 
унинг устуворлигини таъминлаш;
ўтиш даврида давлатнинг бош ислоҳотчи 
бўлиши;
бутун янгиланиш ва тараққиёт жараёни 
қонунларга асосланиши, қонунлар устувор-
лигининг таъминланиши;
бозор муносабатларига ўтиш билан бир 
қаторда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш соҳасида 
кучли чора-тадбирларни амалга ошириш;
бозор муносабатларини босқичма-босқич 
қарор топтириш. 
Ушбу тамойилларга асосланган ҳолда 
бозор иқтисодиётига ўтишнинг иқтисодий 
масалаларни ва иқтисодий ислоҳотлар 
йўналишларини мақсадли ҳал қилиш вазифа 
қилиб белгиланди. Бунда тоталитар тизимнинг 
оғир оқибатларини енгиш, тангликка барҳам 
бериш, иқтисодиётни барқарорлаштиришга, 
республиканинг ўзига хос шароити ва хусуси-

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling