Иқтисод ва молия / экономика и финансы №9, 2012 Турдиқулов Н. Х


Download 1.67 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana22.12.2022
Hajmi1.67 Mb.
#1043184
  1   2
Bog'liq
byudzhetlararo-munosabatlarni-tashkil-etish-masalalari



ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ № 9, 2012
Турдиқулов Н.Х.
 
 
Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлигининг
Наманган вилоятидаги назорат-тафтиш 
бошқармасининг Наманган тумани бўйича 
ҳисобчи-тафтишчиси
БЮДЖЕТЛАРАРО МУНОСАБАТЛАРНИ ТАШКИЛ 
ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ
Республикамизда турли бюджетлар ўртасидаги 
ўзаро муносабатларни тартибга солиш Ўзбекистон 
Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги 
Қонунининг зарурий элементи ҳисобланади. Турли 
даражалардаги бюджетлар ўртасида маблағларни 
қайта тақсимлаш йўллари, усуллари ҳамда қайта 
тақсимлашнинг амалга ошириш мезонлари, шу-
нингдек, турли даражадаги бюджетлар ўртасида 
маблағларни қайта тақсимлаш юқори даражадаги 
бюджет орқали амалга оширилиши белгиланган.
Давлат бюджети маблағларини тақсимлаш 
ва қайта тақсимлаш, турли даражада-
ги бюджетлар даромадларини шаклланти-
риш ва харажатларини молиялаштириш-
да уларнинг ваколатларини аниқ ажратиш 
муҳимдир. Қорақалпоғистон Республика-
си бюджети ва маҳаллий бюджетларга доир 
чекланишларни инобатга олган ҳолда, бюд-
жет тизимини бошқариш, бюджет интизо-
мини мустаҳкамлаш, бюджет маблағларини 
мақсадли тарзда оқилона сарфлашда бир 
қатор амалга оширилиши лозим бўлган иш-
лар мунтазам равишда такомиллаштириб бо-
рилади.
Ўзбекистон Республикасининг Олий Маж-
лиси томонидан 2000 йил 14 декабрда қабул 
қилинган «Бюджет тизими тўғрисида»ги 
Қонуннинг 4-бандида бюджетлараро муно-
сабатлар тўғрисида тўхталиб ўтилган. Бунда 
давлат бюджети маблағларининг турли дара-
жадаги бюджетлар ўртасида қандай йўллар 
билан қайта тақсимланиши, харажатларнинг 
молиялаштириш тартиби йўналишлари ва 
бошқалар батафсил ёритиб ўтилган. Бюджет-
ларни тузиш ва тасдиқлаш жараёнида бюд-
жетлар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоблар пай-
до бўлади. Шунингдек тасдиқланган бюджет-
ларнинг бажарилиши жараёнида ҳам бюд-
жетлар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоблар пай-
до бўлиши мумкин. Бюджетларни тузиш ва 
тасдиқлаш жараёнида, моддий-техника ба-
засининг бир хил бўлмаганлиги учун бюд-
жетларнинг айримларида даромадлари ре-
жалаштирилаётган харажатдан ортиқ бўлса, 
бошқалари эса режалаштирилаётган хара-
жатлари суммаси режалаштирилаётган бюд-
жет даромадларидан ошиб кетган ҳолатларда 
ўзаро ҳисоб-китоблар керак бўлади.
Бюджетлараро муносабатлар Ўзбекистон 
Республикаси “Бюджет тизими тўғриси”даги 
қонунининг 4-бобида белгиланган ва 
“Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар 
ва Тошкент шаҳар бюджетларида кўзда ту-
тилган йиллик режалаштирилган даромадлар 
ва харажатлар ҳажмларини чораклар бўйича 
тақсимлаш, тадбирларини ва ташкилотлар-
ни молиялаштириш бўйича, бюджет ижроси 
жараёнида киритиладиган ўзгартиришларни 
ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги адлия ва-
зирлигидан 1025-сон билан рўйхатдан ўтган 
йўриқномада кўрсатилган тартибларда амал-
га оширилади.

Download 1.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling