Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
-боб. Электрон тендер иштирокчиларининг жавобгарлиги
Download 0.64 Mb.
|
46 31.01.2022
11-боб. Электрон тендер иштирокчиларининг жавобгарлиги
42. Давлат буюртмачиси қуйидагилар учун жавоб беради: экспертиза марказининг ижобий экспертиза хулосасига мос келадиган электрон шаклда тақдим этиладиган қиймат ресурс харажатлари (иш ҳақи, машина ва механизмлар ҳажми, нархи кўрсатилмаган ҳолда) тўғрилиги бўйича; Олдинги таҳрирга қаранг. тендер ғолиби/захира ғолиби томонидан акцепт тасдиқланиши натижасида электрон имзоланган пудрат шартномаси шартларининг бажарилишига. (42-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон) 43. Тендер ташкилотчиси қуйидагилар учун жавоб беради: давлат буюртмачисидан олинган ҳужжатларни кўпи билан 3 иш куни давомида ўрганиб чиқиши ва уларнинг белгиланган тартибда эълонга жойлаштириши; эълонга жойлаштирилган электрон маълумотларнинг тўлиқлигига, тўғрилигига ва бир-бирига мувофиқлигига. Олдинги таҳрирга қаранг. 44. Оператор қуйидагилар учун жавоб беради: оферентлар томонидан таклифларни платформага муаммосиз юкланишига; электрон тендер таклифлари бўйича пудрат шартномаси мажбуриятлари бажарилиши тугаллангандан сўнг белгиланган муддатда сақланишига; оферентлар томонидан киритилган маълумотларнинг эълон амал қилиши муддати давомида ошкор этилмаслигини таъминлашга; оферентларнинг тижорат сирини муҳофаза қилишга бўлган ҳуқуқлари кафолатланишига; тендер тартиб-таомилларининг бошқа белгиланган талабларининг бузилмаслигига. (44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон) 45. Оферент ўзи томонидан тақдим этилган маълумотлар ишончлилиги учун жавоб беради. 46. «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими томонидан ташкил этиладиган электрон тендер савдоларининг ҳаққоний ва шаффоф ўтказилиши юзасидан Қурилиш вазирлиги жавобгар ҳисобланади. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling