Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
-§. Қўмита марказий аппаратининг вазифалар ва функциялари
Download 1.87 Mb.
|
532 27.06.2019 низомии
2-§. Қўмита марказий аппаратининг вазифалар ва функциялари
15. Қуйидагилар Қўмита марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади: ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлаш; Қўмита ҳамда ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичлар, мақсадли индикаторлар, сифатга эришиш ва ривожлантириш дастурларини самарали амалга оширишни таъминлаш; Қўмита фаолияти соҳасига тегишли масалаларда вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсатининг йиғилишларида масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш; Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажариш; Қўмита ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш; Қўмитанинг марказий аппарати ва унинг ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини танқидий таҳлил қилиш, таҳлил натижаларига кўра зарур чора-тадбирларни кўриш; Қўмитанинг марказий аппарати ва унинг ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотлар фаолиятига замонавий иш услубларини жорий этиш; ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлиги, сифати ва эркинлигини таъминлаш; жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни самарали таъминлаш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш; Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилишни, Қўмита раҳбарияти ва ходимларининг улар фаолиятида фаол иштирок этишини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушадиган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш; ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасини ривожлантириш бўйича мақсадли дастурлар, ушбу соҳадаги дастурий-услубий ва бошқа тартибга солувчи ҳужжатларни белгиланган тартибда тасдиқлаш; ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасида халқаро ва давлатлараро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш бўйича халқаро хорижий тадбирларда Қўмитанинг вакилларининг иштирокини таъминлаш; Қўмита ҳайъати қарорлари, Қўмита раисининг қарорлари, буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш; таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг касб маҳорати, чуқур билимга эгалиги, тажрибаси, ишчанлик ва одоб-аҳлоқ ҳамда маънавиятининг юқори даражаси кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, назоратдаги таркибий бўлинмаларда кадрлар заҳирасини шакллантириш; ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасидаги илғор хорижий тажриба ва илмий-техник тараққиётда эришилган натижаларни ўрганишни ташкил этиш, ушбу соҳани ривожлантиришда мазкур тажрибани жорий этиш; ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасида халқаро семинарлар, анжуманлар, кўргазмалар ўтказилишини ташкил этиш ҳамда бошқа ташкилотлар ўтказадиган шу каби тадбирларда иштирок этишни таъминлаш. 16. Қўмита марказий аппарати унга юклатилган вазифаларни бажариш қуйидаги функцияларни амалга оширади: Қўмита ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлил жиҳатидан таъминлайди; ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан соҳага оид Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши устидан тизимли назоратни таъминлайди; Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ва уларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил этади; ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига белгиланган тартибда раҳбарлик қилади, мувофиқлаштиради ва назоратни амалга оширади; Қўмита фаолияти, шу жумладан, норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини ҳуқуқий таъминланишини ташкил этади; Қўмитанинг ваколатига тегишли ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш-хўжалик масалалари ва бошқа масалаларини ҳал этади. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling