Иқтисодиёт / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Download 49 Kb.
|
254 26.03.2019
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Олдинги таҳрирга қаранг. (1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 январдаги 37-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 09/21/37/0067-сон) 2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июлдаги 302-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 57-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги низомда: а) 52-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳани бошқариш миллий агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК» сўзлари билан алмаштирилсин; б) 89-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги қошидаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК» сўзлари билан алмаштирилсин; в) 92-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин; г) 95-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги қошидаги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин; д) 96-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «96. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумотномани таклифлар билан бирга тақдим этади». Олдинги таҳрирга қаранг. (3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 321-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/321/0479-сон) 4. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 184-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 45-модда) билан тасдиқланган Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисидаги низомнинг 23-бандидан «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказининг директори ва ходимлари,» сўзлари чиқариб ташлансин. 5. Вазирлар Маҳкамасининг «Қадимий Бухоро» туризм зонасини қуриш» лойиҳасини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 14 октябрдаги 825-сон қарорининг 5-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК» сўзлари билан алмаштирилсин. Олдинги таҳрирга қаранг. (6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 январдаги 37-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 09/21/37/0067-сон) 7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 22 октябрдаги 847-сон қарорининг 4-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 мартдаги 254-сон қарорига 2-ИЛОВА Download 49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling