20.
|
Биржа ходимлари ва аъзоларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.
|
1. Мутахассисларни тайёрлаш, малакасини ошириш, қайта тайёрлаш режаларини шакллантириш.
2. Тегишли йўналишлар бўйича ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича онлайн ва доимий курслар ташкил этиш.
3. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида машғулотлар ўтиш учун олий таълим муассасалари ва марказларнинг етакчи ўқитувчиларини, шунингдек, хорижлик юқори малакали ўқитувчи ва мутахассисларни, ўқув-методик ходимларни ва амалиётчи-мутах�ссисларни шартнома асосида жалб қилиш.
4. Юқори сифатли ва профессионал даражада машғулотлар ўтказиш учун керакли бўлган ўқув, моддий-техник ва методик базани яратиш.
5. Қайта тайёрлаш йўналишлари бўйича зарур ахборот-маълумот базасини шакллантириш, қайта тайёрлаш жараёнига педагогика, мультимедиа ва ахборот-коммуникация бўйича замонавий инновацион технологияларни жорий қилиш.
6. Товар-хом ашё биржалари аъзолари-трейдерларининг малакасини ошириш.
7. Дунёнинг етакчи биржаларида ва биржа соҳаси ташкилотларида биржа фаолиятининг барча йўналишлари бўйича ўқишлар ва стажировкалар ташкил қилиш.
|
Йил давомида
|
Монополияга қарши курашиш қўмитаси, «ЎзРТХБ» АЖ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
|