Иқтисодиёт — юнонча «νόμος» ва «οἶκος»


КАМОМАД – мол; пул ва шу кабиларнинг тегишли миқдоридан кам чиққан қисми. КАРТЕЛ


Download 140.92 Kb.
bet13/25
Sana18.06.2023
Hajmi140.92 Kb.
#1586273
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   25
Bog'liq
Иқтисодиётга оид атамалар ва тушунчалар изоҳли луғати

КАМОМАД – мол; пул ва шу кабиларнинг тегишли миқдоридан кам чиққан қисми.
КАРТЕЛ – (фр.cartel, итал.cartello cарта-қоғоз, ҳужжат)- монополистик бирлашманинг бир кўриниши : йирик корхона эгаларининг бозорда танҳо ҳукмдорлик қилиш, кўп фойда олиш мақсадида тузган уюшмаси. Уюшмага кирувчилар маҳсулот ҳажми, нархи, ишчилар ёллаш шарти, патентлар айирбошлаш, бозорларни бўлиш, умумий маҳсулот ишлаб чиқаришдаги ҳар бир қатнашчининг квотаси ва шу кабилар бўйича келишиб олишлари. К.нинг бошқа уюшмалардан (консерн, трест) фарқи унга кирувчилар хўжалик юритиш мустақиллигини сақлаб қоладилар.
КАССА – 1) пул, қимматбаҳо қоғозлар сақланадиган пўлат сандиқ, қути, шкаф; 2) муассаса, корхоналарнинг пул қабул қилиш, пул бериш, билет сотиш ва шу кабилар билан иш юритувчи, муомала қилувчи бўлинмаси; 3) муассаса, корхона ва шу кабилардаги бор пул.
КВОТА – давлат ва халқаро ташкилотлар томонидан товарларни ишлаб чиқариш, уларни экспорт ва импорт қилиш юзасидан чекланишларни жорий этилиши. К. шартларини бузган мамлакат ёки корхона иқтисодий жиҳатдан жазоланади. К. ўрнатишдан мақсад бозордаги нарх-навони тартибга солиб туришдир.
КИЧИК БИЗНЕС – бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда ўзига мустақил майда корхоналарнинг даромад олиш мақсадида амалга оширадиган фаолияти.
КЛИРИНГ – (ингл.clearing. clear- тозалаш, равшанлаштириш)-ўзаро талаб ва мажбуриятларни ҳисобга олиб, амалга ошириладиган нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизими. Мамлакат ичидаги К. банклар ўртасидаги тўловларни, нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ўз ичига олади. Халқаро ҳисоб-китобларда К. келишувлар (клиринг келишувлари, валюта К.) кўринишида амалга оширилади. Давлатлараро ўзаро қарзларини тилла ва валютага ўтказмасдан савдо-сотиқ талабларига кўра амалга оширадилар. Масалан, пахта толаси ўрнига унинг қийматига тенг миқдорда машина, асбоб-ускуна олиш.
КОМПАНИОН – бирор мулкка биров билан биргаликда эга бўлган киши ёки ташкилот.
КОНВЕРЦИЯ – (лот.conversio-ўзгариш)- ҳарбий ишлаб чиқариш ва бошқа хил ҳарбий фаолият соҳаларининг тинчлик мақсадларига кўчирилиши.
КОНТРАКТ – (лот. contractus-битим, келишув) -мамлакатлар, фирма, корхона ва бошқалар ўртасида ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгилаш, ўзгартириш ёки тўхтатиш тўғрисидаги икки томонлама ёзма келишув, шартнома.
КОНТРАКТАЦИЯ – 1) бирор нарсани муайян муддатга олиш ва маълум шароитда фойдаланиш учун тузилган шартнома; 2) тайёрлаш ташкилотлари билан ишлаб чиқарувчилар, деҳқончилик маҳсулотларини тайёрлаш юзасидан ҳар йили тузиладиган шартнома.

Download 140.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling