Иқтисодиёт — юнонча «νόμος» ва «οἶκος»


РЕСТРИКЦИЯ – ишлаб чиқарувчи томонидан маҳсулотнинг нархларини ошириш, кўп фойда олиш мақсадида ишлаб чиқаришни, олди-сотдини, экспортни чеклаш. С


Download 140.92 Kb.
bet19/25
Sana18.06.2023
Hajmi140.92 Kb.
#1586273
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   25
Bog'liq
Иқтисодиётга оид атамалар ва тушунчалар изоҳли луғати

РЕСТРИКЦИЯ – ишлаб чиқарувчи томонидан маҳсулотнинг нархларини ошириш, кўп фойда олиш мақсадида ишлаб чиқаришни, олди-сотдини, экспортни чеклаш.
С
САВДО АГЕНТИ – бир ёки бир қанча корхоналар товарларини шартнома асосида сотадиган вакил.
САВДО УЙИ – савдо корхонасининг махсус тури, ихтисослашган ёки сертармоқ бўлади. Ихтисослашган СУ айрим товарлар билан, масалан, уст кийим, оёқ кийими, газлама ва ҳоказолар билан универсал (сертармоқ) СУ ҳар хил товарлар билан савдо қилади.
САЛЬДО – (итал.салдо-ҳисоб.қолдиқ)- қолдиқ, маълум бир муддатда кирим ва чиқим орасида вужудга келган фарқ; бухгалтерияда- дебет ва кредит, умумий актив ва пассив ўртасидаги тафовут, фарқ; халқаро савдода- экспорт ҳамда импорт ўртасидаги фарқ.
САНАЦИЯ – давлат ёки йирик банк ёрдамида катта корхона ва фирмалар синишининг олдини олиш чора-тадбирлари.
СЛИП – биржа фаолиятида акцияга қўшиб жўнатиладиган ҳужжат (сертификат). Ушбу ҳужжатда акцияга тегишли тор доирадаги баъзи маълумотлар (сиркуляцияга рухсат олинган, акция конкурент томонга тегишли эмас ва бошқалар) келтирилган бўлади.
СЕРТИФИКАТ – (фр.sertificat-тасдиқлайман, гувоҳлик бераман) – бу гувоҳлик берувчи ҳужжатдир. М : аудитор сертификати- эълон қилинган фирма балансининг тўғрилигини тасдиқловчи ҳужжат. Суғурта сертификати- бу суғурта шартномасининг шартлари қайд этилган ҳужжат. Акционерлик сертификати- бу ўз эгасининг жамият (компания) капиталининг бир қисмига эгалигини тасдиқловчи ҳужжат. Ташқи иқтисодий алоқаларда товар сифати гувоҳномаси ва ҳ.к.
СОЛИҚЛАР – давлатнинг корхоналар, ташкилотлар ва аҳолидан ундирадиган пул маблағлари, миллий даромадни иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт вазифаларига мувофиқ тақсимлаш ва қайта тақсимлашни таъминловчи молия механизмининг муҳим воситаларидан бири, давлат томонидан тартибга солинади.
СОФ ФОЙДА – корхона молиявий фаолияти натижасида кўрилган даромаддан маҳсулот таннархи ва солиқлар ҳисобланганидан сўнг корхона ихтиёрида қолдирилган фойда.

Download 140.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling