Иқтисодиёт — юнонча «νόμος» ва «οἶκος»
Download 140.92 Kb.
|
Иқтисодиётга оид атамалар ва тушунчалар изоҳли луғати
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАКЛИФ
- ТАКЛИФ ЭГИЛУВЧАНЛИГИ
- ТОВАР ХЎЖАЛИГИ
- ТОВАР БЕЛГИСИ
ТАЛАБ – маълум вақтда нархларнинг маълум даражасида сотиб олиш мумкин бўлган товарлар хизматлар миқдоридир.Талаб пул билан таъминланган эҳтиёждир.
ТАЛАБ ҚОНУНИ – маҳсулот нархи билан сотиб олинаётган товар миқдори ўртасида бўладиган тескари ёки қарама – қарши боғлиқликнинг мавжудлигидир. ТАКЛИФ – ишлаб чиқарувчилар маълум вақт ичида ишлаб чиқаришга қодир бўлган нархнинг ҳар бир даражасида бозорга сотишга чиқарадиган маҳсулотлар миқдоридир. ТАКЛИФ ҚОНУНИ – нарх билан сотишга чиқарилаётган товарлар ўртасидаги бевосита яъни тўғридан-тўғри боғлиқликдир. ТАКЛИФ ЭГИЛУВЧАНЛИГИ – нарх ўзгаришига нисбатан таклифнинг ортиб бориши. ТАРИФ СЕТКАСИ – иш тоифалари нисбатига қараб иш ҳақи тўлаш. ТАРИФ СТАВКАСИ – тегишли иш тоифасига эга бўлган ишчининг меҳнатига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаб беради. ТЕНДЕР – бирор бир ишни амалга ошириш учун эълон қилинган танлов. Харидор ёки буюртмачи энг аввало танлов эълон қилиб, танлов шартлари билан таништиради. Танловда иштирок этиш ниятини билдирган фирмалар, корхона ва ташкилотлар ўз таклифларини – тендерларни буюртмачига кўриб чиқиш учун юборишади. ТОВАР ХЎЖАЛИГИ – (бозор) бу товар ишлаб чиқаришга асосланган ва бозор орқали ишлаб чиқариш билан истеъмол ўртасидаги ўзаро алоқадорликни таъминловчи, иқтисодиётни ташкил қилишнинг ижтимоий шаклидир. ТОВАР – бозордаги олди-сотти орқали айирбошланадиган меҳнат маҳсули. Т. ўзини ишлаб чиқарувчиларининг эмас, балки бозорда сотиш орқали бошқаларнинг талаб-еҳтиёжини қондириш учун яратилади. Т. истеъмол қиймати- бу унинг кишиларнинг бирон-бир эҳтиёжларини қондириш хусусиятидир, алмашув қиймати эса унинг бошқа бир товарга алмашина олиш хусусияти, қиймат хусусиятидир. ТОВАР БЕЛГИСИ – муайян фирма товарларига қўйиладиган белги. ТБ (савдо маркаси) фақат маълум фирмага тегишли бўлади ва уни бошқа фирмалар ўз товарларига қўяолмайдилар. ТОВАР БИРЖАСИ – бир ёки бир неча хил товар билан улгуржи савдо-сотиқни амалга оширувчи тижорат корхонаси, бозор иқтисодиёти инфраструктурасининг ажралмас қисми бўлиб, корхона ва ташкилотлар ўртасидаги олди-сотти алоқаларини олиб боради. ТБ икки гуруҳга бўлинади :1) очиқ биржа, бунда унинг аъзолари билан бир қаторда бошқа тадбиркорлар ҳам савдо қила олади ; 2) ёпиқ биржа, бунда фақат биржа аъзоларигина битимлар тузиш ҳуқуқига эга бўладилар. Download 140.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling