Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш услуби


Иқтисодиётнинг асосий муаммосини ҳал қилиш йўллари


Download 343.24 Kb.
bet2/5
Sana01.04.2023
Hajmi343.24 Kb.
#1314684
1   2   3   4   5
Bog'liq
1- мавзу.бухгалтерия13.03 (1)

Иқтисодиётнинг асосий муаммосини ҳал қилиш йўллари
иқтисодий ресурслар микдорини кўпайтириш
ресурслар унумдорлигини ошириш
ресурслардан фойдаланишнинг турли хил муқобил вариантларидан энг самаралисини танлаш
эҳтиёжларини чеклаш
Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва вазифалари
Фаннинг предмети- Иқтисодиёт назарияси иқтисодий ресурслар чекланган шароитда жамиятнинг чексиз эҳтиёжларини қондириш мақсадида моддий неъматларни (ва хизматларни) ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айрибошлаш ва истеъмол қилиш жараёнида вужудга келадиган иктисодий муносабатларни ҳамда ижтимоий хўжаликни самарали юритиш қонун-қоидаларини ўрганади.
Иқтисодий муносабатлар - бу моддий ва маънавий неъматларни такрор ишлаб чиқариш жараёнида кишилар ўртасида вужудга келадиган турли хил муносабатлардир.
ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ФАНИНИНГ МАҚСАДИ:
Чекланган иқтисодий рссурслардан фойдаланишнинг турли муқобил вариантларидан энг самаралисини топиш орқали жамиятнинг чексиз эхтиёжларини тўлароқ қондириб боришнинг назарий ва амалий муаммоларини тадқиқ қилишдан иборат.
ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ФАНИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Амалий вазифаси- хўжалик юритишнинг оқилона усуллари, асосий қоидаларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий қилади.
Башорат қилиш вазифаси— жамият ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг истиқболларини илмий асослаб беради.
Илмий билиш вазифаси – иқтисодий ҳодиса ва жараён-ларнинг туб мазмунини, улар ўртасидаги алоқа ва боғланишларни, шакл ва мазмун ўзгаришларни ўрганишга қаратилади.
Иқтисодиёт назарияси фанининг вазифалари
Кишиларда янгича иқтисодий фикрлашни шакллантириши, уларнинг дунёқарашлари ўзгариши вазифаси иқтисодиётни ислоҳ қилиш соҳасидаги стратегик мақсадларни амалга оширишга хизмат қилади.
Методологик асос вазифаси – бошқа иқтисодий фанлар ўз предметини иқтисодиёт назарияси асослаб берган қонун ва категорияларга таянган ҳолда ўрганади. Айни вақтда бу фан бошқа фанлар чиқарган хулосаларни назарий жиҳатдан умумлаштиради.

Download 343.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling