Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш услуби


Иқтисодий қонунлар ва категориялар (илмий тушунчалар)


Download 343.24 Kb.
bet3/5
Sana01.04.2023
Hajmi343.24 Kb.
#1314684
1   2   3   4   5
Bog'liq
1- мавзу.бухгалтерия13.03 (1)

Иқтисодий қонунлар ва категориялар (илмий тушунчалар)


Иқтисодий қонунлар -- иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги ички, барқарор, доимий такрорланиб турадиган сабаб-оқибат боғлиқликларини ва алоқадорликларини ифодалайди.
Бу тўғридан-тўғри ёки тескари боғликлик бўлиши мумкин. Масалан, талаб қонуни нарх билан сотиб олинадиган маҳсулот миқдори ўртасидаги тескари, таклиф қонуни эса маҳсулот нархи билан унинг чиқариладиган миқдори ўртасидаги тўғридан-тўғри боғлиқликни ифодалайди.
Иқтисодий қонунларнинг объектив характери -Уларнинг амал қилиши кишиларнинг хохиш-иродасига боғлиқ эмаслигини билдиради. Шу билан бирга, улар инсоният жамияти мавжуд бўлганда ва такрор ишлаб чиқариш рўй берганда амал қилади ҳамда кишиларнинг мақсадли иқтисодий фаолияти орқали намоён бўлади.

Иқтисодий қонунлар тизими


Махсус иқтисодий қонунлар - алоҳида олинган иқтисодий тизим шароитида амал қилади. Масалан, қулдорлик,феодал, «капиталистик», «социалистик» тақсимот қонунлари, қўшимча қиймат қонунлари ва ҳ.к
Оралиқ ёки даврий иқтисодий қонунлар -инсоният жамият тараққиётининг маълум босқичларида амал қилади. Масалан, бозор иқтисодиётига хос қонунлар (талаб қонуни, таклиф қонуни ва х.к.
Умумий иқтисодий қонунлар—кишилик жамияти ривожланишининг барча босқичларида амал қилади. Масалан, эҳтиёжларнинг ўсиб бориш қонуни, вақтни тежаш қонуни ва ҳ.к.

-


Илмий категориялар (илмий тушунчалар)
    • Иқтисодий воқеликнинг илмий ифодаси бўлиб, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг туб моҳиятини акс эттиради. Масалан, талаб, таклиф, баҳо, рақобат, бозор, пул ва ҳк. 

Иқтисодий таҳлил услуби ва тамойиллари


Услуб - бу илмий билишга ёндашиш йўллари, тамойиллари, қонун-қоидалари ва аниқ ходисалар тизими.
Илмий билиш усуллари
Диалектик усул- иқтисодиёт турли бўғинлардан, бўлаклардан иборат яхлит бир организм деб ҳисобланади;
-иқтисодий жараёнлар доимий ўзгаришда (оддийдан мураккабликка, қуйидан юқорига) ва ривожланишда деб ҳисоблайди.

Download 343.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling