Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш услуби


Download 343.24 Kb.
bet4/5
Sana01.04.2023
Hajmi343.24 Kb.
#1314684
1   2   3   4   5
Bog'liq
1- мавзу.бухгалтерия13.03 (1)

Илмий абстракция- таҳлил пайтида ҳодиса ва жараёнларнинг иккинчи даражали белгилари фикрдан четлаштирилиб ҳамда энг асосий белгиларини ажратиб олиш орқали уларнинг моҳиятини очиб беришга ҳаракат қилиш.
Таҳлил ва синтез усули- Тахлил — бу ўрганилаётган воқеа-ҳодисаларни алоҳида қисмларга ажратиб, синтез эса уларни яхлит бир бутун қилиб бирлаштириш орқали моҳиятини очиб бериш.

Мантиқийлик ва тарихийлик усули - Тарихийлик-иқтисодий ҳодиса ва жараёнларни тарихий ривожланиш даврлари нуқтаи -назаридан мантиқийлик эса уларнинг ички қонуний боғланишлари орқали таҳлил қилиш. Эксперимент-Амалга оширилиши лозим бўлган иқтисодий чора-тадбирларни синов тариқасида иқтисодиётнинг алоҳида бўғинларида қўллаш. Бу усул ислоҳотларни амалга ошириш, иқтисодиёт инқироз ва турғунликларга учраган даврларда алоҳида муҳим аҳамиятга эга. Математик ва статистик усул- Иқтисодий ҳодисалар миқдорий ўлчамга эга бўлганлиги сабабли уларни таҳлил қилишда математик амаллардан кенг фойдаланилади. Статистик усул- статистик кузатиш, танлаш, алоқида бслгилари бўйича гурухларга ажратиш ва ўртача миқдорлар чиқариш кабиларни ўз ичига олади.


График-Ўзгарувчи микдорлар ўртасидаги боғлиқликни кўргазмали қилиб тасвирлайди.
Позитив ва норматив усул -Позитив усул воқеа-ҳодисаларни реал ҳаётда қандай бўлса шу ҳолича акс эттириш, норматив усул эса уларнинг ҳақиқатда қандай бўлиши кераклиги тўғрисидаги кишиларнинг фикр-мулоҳазалари.
Фаразлаш усули -иқтисодий таҳлилда «бошқа шароитлар ўзгармай қолганда» ёки «бошқа омиллар таъсир қилмаганда», деган фараздан фойдаланиб, ягона омил таъсирида иқтисодий ҳодисанинг моҳиятини очишга ҳаракат қилинади
ИҚТИСОДИЙ РЕСУРС ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ ТУРЛАРИ
Ресурслар – бу иқтисодий фаолият (ишлаб чиқариш)нинг умумий шарт-шароитлари, моддий асоси ва иқтисодий омилларидир. Уларни умумлаштирилиб ишлаб чиқариш ресурслари ва иқтисодий ресурсларга ажратилади.
Ишлаб чиқариш ресурслари
Жамият ихтиёрида мавжуд бўлган товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишда фойдаланиладиган қимматликлар.

Download 343.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling