Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар


Download 233.79 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/7
Sana09.10.2023
Hajmi233.79 Kb.
#1696067
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
19 Salimov


1/2018 
(

 
00033)
 
www.iqtisodiyot.uz
 
экологик таъсирини баҳолаш ҳам зоналарни ташкил этилишини асослашда 
муҳим кўрсаткичлардан ҳисобланади. Бу ерда янги иш ўринларини яратиш, 
аҳолини даромад билан таъминлаш, атроф-муҳитга салбий таъсирини минимал 
даражада бўлишига эришиш назарда тутилади. КСЗларнинг иқтисодий 
самарадорлигини баҳолаш қуйидаги босқичлар бўйича амалга оширилиши 
мумкин: 

Ҳудудни тайёрлаш, ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини 
яратишга қилинган харажатларни аниқлаш, яъни, сув, газ, электроэнергия 
таъминоти ва автомобиль йўлларини яратиш сарфлари

ҳар бир тадбиркорлик субъекти лойихасининг самарадорлигини унинг
бизнес режасига кўра аниқлаш; 

КСЗда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишдан тушган тушум, фойда 
ва хизматлар кўрсатишдан тушган фойдани ҳисоблаш; 

зоналарда кичик бизнес субъектларига умумий хизмат кўрсатувчи 
тузилмаларни ташкил этилиши билан боғлиқ харажатларни ҳисоблаш; 

КСЗнинг умумий самарадорлигини бахолаш. 
КСЗларнинг самарадорлигини баҳолшда маьлум бўлган қуйидаги 
кўрсаткичлардан 
фойдаланиш 
мумкин: 
соф 
жорий 
қиймат 
(NPV), 
рентабелликнинг ички меъёри, қоплаш ёки самарадорлик коэффициенти(IRR), 
лойихаларни рентабеллигини ҳисоблаш(PI). 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 10 
августдаги 3194-сонли қарорига мувофиқ Тошкент вилояти, туманларда 17 та 
кичик саноат зоналари ташкил этилди. Қарорга кўра, кичик саноат зоналари 
худудида жойлашган кўчмас давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара 
тўлови ноль ставкасида белгиланади ва импорт ускуналар ва бутловчи қисмлар 
харидига йўналтириш учун Ўзбекистон реконструкция ва ривожланиш 
фондидан 50 миллион АҚШ доллари ҳажмдаги кредит линиясини очиш кўзда 
тутилган. Бухоро вилоятида 20 та кичик саноат зоналари ташкил этиш учун ер 
майдонларини ажратиш бўйича танлов эълон қилинган. Худди шундай 
мамлакатимизнинг бошқа вилоятларида ҳам бўш майдонларда ва бинолар 
ўрнида кичик саноат зоналарини ташкил этишга катта эътибор қаратилмоқда. 
Хусусан, Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Сергели ва Яккасарой туманларидаги 
фойдаланилмаётган корхоналар негизида барпо этилган кичик саноат зоналар 
муваффақиятли фаолият юритмоқда. Уларнинг ҳудудида тўқимачилик, кимё, 
озиқ-овқат, электротехника маҳсулотлари, мебель, замонавий қурилиш 
материаллари ҳамда бошқа рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб 
чиқарувчи 513 та кичик корхоналар фолият юритмоқда. 2016 йилнинг ўзида 
ушбу корхоналар томонидан 1,1 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган, 
140 миллион АҚШ долларидан ортиқ қийматдаги товарлар экспорт қилинган, 
11 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилган. 
Бугунги кунда республикамизда бўш ер участкалари ва ишлаб чиқариш 
майдонларида ташкил этилган КСЗларининг сони, Ўзбекистон Республикаси 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2018 йил 

Download 233.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling