И+тисодиётга оид атамалар


Download 64.45 Kb.
bet13/19
Sana20.12.2022
Hajmi64.45 Kb.
#1037748
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19
Bog'liq
iqtisodiyotga oid atamalar va tushunchalar izohli lugati

МИЛЛИЙ ВАЛЮТА - муайян мамлакатнинг пул бирлиги.
МИЛЛИЙ ҲИСОБЛАР ТИЗИМИ - ялпи миллий маҳсулот, ички миллий маҳсулот ва миллий даромадни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, фойдаланишни қиймат шаклида ифодалайдиган ўзаро боғлиқ ҳисоблаш тизимидир.
МОЛИЯ - пул фондларининг шаклланиши, тақсимланиши ва фойдаланишини тартибга солиш билан вужудга келадиган муносабатлардир.
МОЛИЯ ТИЗИМИ - турли даражадаги молиявий муассасалар бўлиб, молиявий муносабатларга хизмат қилади.
МОНОПОЛИЯ - 1) яккаҳокимлик; 2) ишлаб чиқаришни марказлаштириш оқибатида юзага келадиган катта бирлашма (картель, синдикат, трест, концерн, консорциум конглометрат ва шу кабилар). Ушбу бирлашма ўз ичига ишлаб чиқаришни, хизмат кўрсатишни, маҳсулот сотишнинг кўп қисмини мужассамлаштиради, шу соҳада ўзини ҳукмрон мавқеини ўрнатади.
МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ - давлат томонидан тармоқ бозорида рақобат муносабатларини ривожлантиришга кўмаклашувчи тартиб-қоидаларини жорий этилиши.
МУЛК - турли-туман объектларнинг муайян субъектга тааллуқли эканлигини англатади.
МУЛКЧИЛИК - кишилар ўртасида ишлаб чиқариш воситалари ва меҳнат натижаларини ўзлаштириш бўйича пайдо бўлган ва тарихан аниқ бир шаклда намоён бўлувчи иқтисодий муносабатлар. М.- нинг асосий бўғини ишлаб чиқариш воситаларига бўлган мулкчилик. У учта иқтисодий унсур яъни эгалик қилиш, фойдаланиш (ишлатиш) ва тасарруф этишни мужассамлаштиради.

  • Эгалик қилиш - мулкка расмий ва ҳуқуқий эгалик қилишдир.

  • Фойдаланиш (ишлатиш) - мулк бўлган бойликни иқтисодий фаолиятда қўллаб, хўжалик жараёнига киритиб, ундан натижа олиш.

  • Тасарруф этиш- мулк бўлган бойлик тақдирини мустақил ҳал

этиш.
МУЛКЧИЛИК ШАКЛЛАРИ - бу давлат, жамоа, хусусий ва аралаш мулклардир.
Н
НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАР - бу фойда олишни ва уни иштирокчилар ўртасида тақсимлашни ўз олдига мақсад қилиб қўймаган муассасалардан иборат. М: жамоатчилик ёки диний ташкилотлар, хайрия фондлари ва ҳоказо.Одатда ихтиёрийлик асосида, ягона мақсад билан маънавий ва бошқа номоддий эҳтиёжларни қондириш мақсадида ташкил этилади. О
ОБЛИГАЦИЯ - қимматбаҳо қоғознинг бир тури, қарз мажбурияти. қарз олган шахсни О.ни сотиб олган шахсга тўлаши лозим бўлган ёзиб қўйилган қийматга олдиндан белгиланган фоиз ҳисобидаги йиллик тўловининг миқдорини белгилаб беради. О.лар бўйича даромад ютуқлар кўринишида махсус тираж ўйинларида ёки купон кўринишида тўланиши мумкин.

Download 64.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling