ИСТЕЪМОЛ БОЗОРИ - аҳоли истеъмоли учун зарур бўлган товарлар ва хизматларнинг айирбошланиши.
ИСТЕЪМОЛ САВАТИ - муайян озиқ-овқат, саноат моллари ва хизматларнинг тирикчиликни таъминлаш учун етарли бўлган миқдори.
ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КУЧЛАР - ишчи кучи ёки бошқача айтганда, маълум малакага, тажрибага эга бўлган кишилар ҳамда ишлаб чиқариш воситаларидан ташкил топган.
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МУНОСАБАТЛАРИ - ҳаётий неъматларнинг ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнида кишилар ўртасида пайдо бўладиган иқтисодий муносабатлардир.
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИ - жамият ихтиёридаги барча ресурслардан фойдаланиб, жамият аъзолари учун зарур бўлган товар ва хизматларни яратиш.
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ - товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб беришда қилинадиган барча сарфлардан иборат.
ИШ ҲАҚИ - ишчи ва хизматчиларнинг меҳнати миқдори, сифати ва унумдорлигига қараб миллий маҳсулотдан олинадиган улушини пулдаги ифодасидир.
ИШ КУЧИНИНГ ХАЛҚАРО МИГРАЦИЯСИ - меҳнат ресурсларининг анча қўлай шароитда иш билан таъминланиши мақсадида бир мамлакатдан бошқасига кўчиб ўтишини билдиради.
ИШСИЗЛИК - аҳоли меҳнатга яроқли қисмининг ўзига иш топа олмай қолиши, меҳнат заҳира армиясига айланиши.
ИПОТЕКА - (юнон.hypotheke-гаров)- қарз, кредит олиш учун бирор-бир муайян кўчмас мулкни (ер, иморат ва ҳоказо) гаровга қўйиш.
ИҚТИСОДИЁТ - чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, инсонлар учун зарур бўлган ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва етказиб беришга қаратилган ва чамбарчас боғлиқликда амал қиладиган фаолиятлар бирлигидир.
ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ - кишилик жамияти ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни ва уларга хос бўлган қонунларни ўрганадиган фан.
ИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ - ҳаётий неъматларни ишлаб
чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш соҳасидаги давлатнинг аниқ мақсадга йўналтирилган тадбирлари тизимидан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |