Иқтисодиётни рақамлаштиришнинг меҳнат бозори субъектларига таъсири
Download 43.89 Kb.
|
Иқтисодиётни рақамлаштириш
ИҚТИСОДИЁТНИ РАҚАМЛАШТИРИШНИНГ МЕҲНАТ БОЗОРИ СУБЪЕКТЛАРИГА ТАЪСИРИ Бабакулов Бахранкул Маматқулович – Самарқанд давлат университети “Тармоқлар иқтисодиёти” кафедраси доценти Мирзаходжаев Алишер Ботирович – Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Инвестиция ва инновациялар” кафедраси катта ўқитувчиси Аннотация. Рақамлаштириш шароитида меҳнат бозорининг амал қилиши хусусиятларини аниқлаш долзарб ҳисобланади. Чунки, меҳнат бозорида рақамлаштиришнинг таъсирини аниқлаш, унинг ижобий ва салбий жиҳатларини ёритиш, меҳнат муносабатлари учун хавфни бартараф этиш рақамлаштириш оқибатида вужудга келадиган ишсизликни бартараф этиш имкониятини беради. Аннотация. В контексте цифровизации важно определить характеристики рынка труда. Это связано с тем, что определение влияния цифровизации на рынок труда, выявление его плюсов и минусов и устранение риска для трудовых отношений дает возможность решить проблему безработицы, вызванной цифровизацией. Annotation. In the context of digitalization, it is important to determine the characteristics of the labor market. This is because identifying the impact of digitalization on the labor market, highlighting its pros and cons, and eliminating the risk to labor relations provide an opportunity to address the unemployment caused by digitalization. Калит сўзлар: меҳнат бозори, меҳнат мносабатлари, рақамлаштириш, рақамалаштириш сегменти, ходим, иш берувчи, сунъий интеллект, роботлаштириш., рақамли иқтисодиёт. Ключевые слова: рынок труда, трудовые отношения, цифровизация, сегмент цифровизации, сотрудник, работадатель, искуственный интеллект, робототехника, цифровая экономика. Keywords: labor market, labor relations, digitization segment, employee, employer, artificial intelligence, robotics, digital economy. Ҳозирги даврда глобал иқтисодиётни ривожланиши характери ижтимоий-иқтисодиёт ҳаётни рақамлаштириш жараёни билан, хусусан, инсониятнинг барча ҳаётий фаолиятига турли-туман ахборот-компьютер техникалари, технологиялар, интернет тармоғи ва бошқа вертуал технологияларни кириб келиши билан чамбарчас боғлиқ. Бу ҳолат ижтимоий-иқтисодий тизимнинг барча соҳалари сингари меҳнат бозорининг амал қилиш тартибига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда . Хусусан, меҳнат бозори бандликнинг масофавий шаклларини кириб келиши унинг имкониятлари, хусусий ва давлат бандлик хизматларини интернет тизими орқали амалга оширилиши, молиявий хизматларни виртуаллашуви ва ҳоказолар таъсирида жамиятда рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий алоқалар ва ўзаро ҳамкорликлар характерини ўзгартириб бормоқда. Рақамли иқтисодиётни қарор топиши бу нафақат илмий-техник тараққиёт ёки жамиятнинг табиий эволюцияси натижаси, балки жаҳон иқтисодиётида “етакчи” мамлакатларнинг давлат бошқарув тизимидаги “рақамлаштириш” дастурларини босқичма-босқич амалга ошириши билан боғлиқдир. Етакчи мамлакатлар биринчи навбатда меҳнат бозорини рақамлаштиришга эътиборини қаратишмоқда, чунки иқтисодиётни рақамлаштириш ишчи кучининг миқдорий ва сифатий таркибига қўйилган талабни аниқлаб, унга бўлган талаб ва таклифни тартибга солиб туради. Демак, рақамлаштириш шароитида меҳнат бозори ишчи ва хизматчиларни талаб ва таклифини тартибга солувчи институт бўлиб хизмат қилади. Ҳозирги вақтда иқтисодиётни рақамлаштиришнинг меҳнат бозорига таъсири масаласида татқиқотчи олимларнинг нуқтаи назари турлича бўлиб, улар ушбу жараённи меҳнат бозори учун ижобий ва салбий оқибатларини ажратиб кўрсатишади. Меҳнат ва технология, бандлик ва инвестицион фаолликнинг иқтисодий динамикасини тушунтириш нуқтаи назаридан ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро таъсирига замонавий иқтисодий назариянинг Кейнсчилик йўналиши намоёндалари кўпроқ эътибор қаратишган. Хусусан, Ж.М.Кейнс ўзининг назариясида янги саноат инқилоби, яъни машиналашган ишлаб чиқаришнинг кенгайиши оқибатида технологик ишсизликни кенг қўллашда авж олишини эътироф этган. Кейнсчилик йўналиши вакиллари бўлмиш К.Шваб, Флориан А.Шмидтлар ўз асарларида ишлаб чиқариш ва меҳнатнинг технологик ўзгаришини ифодалаб берувчи омил ахборот-коммуникация технологиялари эканлигини рақамлашган меҳнат бозори алоҳида рақамли иқтисодиёт сегменти сифатида амал қилиши хусусиятларини очиб беришга эътибор қаратишган . Меҳнат бозоридаги “рақамли” сегментни баҳолашда меҳнат ҳуқуқларини мавжудлиги, уларга амал қилиниши, иш билан бандларнинг ижтимоий таъминланиши каби ҳолатлар иқтисодиётдаги инновацион ўзгаришлар даврида йўқолиб бориши мумкин. Бундан ташқари, жаҳондаги эксперт агентликлари фикрига кўра, иш ўринларини “рақамлаштириш” натижасида 47% иш ўринларини компьютер дастуралар ва роботлар эгаллайди. Шунингдек, ривожланган мамлакатларда рақамли технологиялар ва роботлаштириш натижасида яқин беш йилда 5 млн. иш ўринлари йўқолиб боради . Фикримизча, бу ҳолат меҳнат бозорида ўзига хос ижтимоий-иқтисодий тангликни келтириб чиқаради. Бундай негатив ҳолатлар жумласига қуйидагиларни киритишимиз мумкин: иш ўринларини қисқариши, жонли меҳнатни машиналар, роботлар томонидан сиқиб чиқарилиш; интернет-шахс ва интернетсиз-шахс ўртасида рақамли тафовутни кучайиши; бандлик, даромадлар бўйича ишчи кучини табақаланишини кучайишини, “рақамли” тенгсизликни кучайиши, рақамли технологияларга кириш ҳуқуқи мезони бўйича ижтимоий ҳолатни табақаланиши; автоматлаштириш, роботлаштиришни кучайиши, сунъий интеллект тизимини жорий этилиши натижасида технологик ишсизликни ўсиши; ишчи ва хизматчиларни ижтимоий кафолатларни сусайиши ижтимоий ҳимоя тизимини пасайиши; меҳнат бозори, ишчи кучига талаб сиғимини пасайиши; меҳнат бозорини прогнозлаштириш ва рақамлаштиришни мураккаблашуви ва бошқалар. Аммо юқорида эътироф этилган салбий ҳолатлар билан биргаликда меҳнат бозорини рақамлаштиришнинг ижобий жиҳатлари ҳам бўлиб, буларга қуйидагиларни киритиш мумкин: меҳнат унумдорлигини ўсиши, иш вақтини қисқариши; юқори малакали ва паст малакали ишчи-ходимларнинг иш ҳақи даражасини бир хилда ошиши; юқори малакали меҳнатга талаб ўсиши натижасида кадрларнинг квалификацияси ва малака даражаси талабни ошиши; меҳнат шароити қулай ва яхши бўлган янги иш ўринларини яратиш, янги касбларни пайдо бўлиши; иш ўринларини эгилувчанлигини ўсиши, ностандар шаклларини бандликни кенгайиши ва унинг асосида меҳнат бозорида трансакцион харажатларни камайиши; ишчиларни янги иш ўрнини қидиришга сарфланадиган вақтни қисқариши ва бошқалар. Меҳнат бозорини рақамлаштириш натижасида вужудга келадиган ижобий ва салбий ҳолатларни қиёсий таҳлил этиш асосида қуйдагича хулоса қилишимиз мумкинки, меҳнат бозорида пайдо бўладиган ҳар бир салбий ҳолатни бартараф этувчи ижобий ҳолатлар вужудга келади ҳамда, иккинчидан уларни узоқ вақт давомида амал қилиши оқибатида меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи субъектларнинг меҳнат шароити, кўникмаси, турмуш даражаси ҳамда сифати яхшиланиб боради. Меҳнат бозорида “рақамлаштириш” сегментларини тобора тўлиқроқ амал қилиб бориши оқибатида меҳнат муносабатларининг табиати ҳам ўзгариб, мураккаблашиб боради . Хусусан, меҳнат муносабатлари субъектлари алохида шахслар, ишчи ва иш берувчиларнинг ўзаро муносабатларида таваккалчиликни (хавфни) кучайишига сабаб бўлади. Аксарият иқтисодий адабиётларда хавф, таваккалчиликни билим натижаси ҳақидаги ахборотларни, маълумотларни етишмовчилиги оқибатида шаклланади деб эътироф этишади. Бизнинг фикримизча, таваккалчилик (хавф) бу хўжалик юритувчи субъектлар, алохида шахслар фаолиятида иқтисодий йўқотишларни юзага келиши эҳтимолидир. Иқтисодий йўқотишлар, зарарлар ёки харажатлар субъектнинг ўз олдидаги мақсадидан қанчалик катта фарқ қилса, таваккалчилик (хавф) даражаси ҳам шунчалик юқори бўлади. Меҳнат муносабатларида ходим ва иш берувчиларнинг таваккалчиликлари субъектларнинг ҳатти-харакатларини дастлабки тахмин қилинганидан фарқ қилишга боғлиқ. Субъектларнинг у ёки бу турдаги ҳатти-харакатларининг барқарорлиги ёки мақсадга мувофиқлиги меҳнат соҳасида амал қиладиган институционал дастаклар, яъни меъёрлар, қоидалар, анъаналарга боғлиқ. Меҳнат бозорини амал қилишида ташқи таваккалчиликка (хавфга); сиёсий (яъни амал қилаётган сиёсий тузим тури, амалдаги қонунчилик , жумладан меҳнат қонунчилиги , ижтимоий сиёсат, жамият миқёсида меҳнатни бошқариш , бошқарув назорати субъектлари ёндашуви ) ; иқтисодий, (яъни макроиқтисодий ривожланиш ва барқарорлик кўрсаткичлари ); иқтисодий сиёсат , (яъни солиқ, бюджет, ташқи , таркибий сиёсат ); табиий ва иқлимий (яъни экологик нуқтаи назардан меҳнат шароитларининг яхшилиги ёки ёмонлиги); ижтимоий (яъни меҳнат фаолиятининг ижтимоий қадрияти , аҳоли турмуш сифати ва даражаси); демографик ( яъни меҳнат ресурслари миқдори, ишчи кучи сифати) ; бозор ( яъни ишчи кучи билан шартнома тузиш шартлари, бандлик даражаси, талаб ва таклиф хусусиятлари , бозор сегментлари) каби турларини киритиш мумкин. Уларнинг барчаси меҳнат бозори иштирокчиларига, яъни ишчи ва иш берувчиларнинг фаолиятига ўзининг ижобий ёки салбий таъсирини ўтказади. Ички таваккалчилик корхона, ташкилот ёки фирмалар ўртасидаги меҳнат бозорининг (меҳнат муносабатларининг) фаолияти билан боғлиқ бўлиб, иқтисодий шароитлар ва жараёнларнинг ноаниқлигидан келиб чиқади. Хусусан, хужалик юритувчи субъектлар фаолиятида фавқулотда вазиятларнинг мавжудлиги, етказиб беришдаги узилишлар, шартнома шартларини бузилиши, моддий рағбатлантириш тизимининг самарасизлиги, ходимлар бўйича қабул қилинадиган қарорларнинг самарадорлигини хаётлиги ва ҳоказолар ички хавф (таваккалчиликни) даражасини ошишига олиб келади. Рақамлаштириш натижасида меҳнат бозорида вужудга келадиган хавфни (таваккалчиликни) қуйидагиларга бўлиш мумкин: иш берувчиларнинг, ишчининг хавфи ёки таваккалчилиги; кутилаётган ёки кутилмаётган хавф ёки таваккалчилик; аниқ ва яшириш хавф; меҳнат муносабатларининг объектига яъни, меҳнат шароити ва хавфсизлиги, меҳнатга ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш, меҳнатни ташкил этилиши ва тартибга солиниши кабиларга боғлиқ хавфларга ажратиш мумкин. Бизнинг фикримизча, ходимнинг (ишчининг) таваккалчилиги ичида касбий вазифаларини бажариш натижасида соғлигига зарар етказиши билан боғлиқ профессионал хавфлар алоҳида гуруҳни ташкил этади, чунки бундай хавф натижасида ишчи ўзининг меҳнат қилиш қобилиятини буткул йўқотади. Рақамлаштириш шароитида меҳнат муносабатларида иш берувчиларнинг таваккалчилиги (риски) мутахассис-кадрларни танлаш ва меҳнат шартномаларини тузиш билан белгиланади. Иш берувчи дастлаб ишчи кучи сифати, бўлажак ходимнинг меҳнат салоҳияти тўғрисида маълумотларни тақдим этган ҳужжатларни рақамланиши оқибатида ички меҳнат бозорида хавфлар (таваккалчилик) ортади. Меҳнат муносабатларини амалга ошириш жараёнида иш берувчи ходимнинг меҳнат унумдорлигини пастлиги, меҳнат мажбуриятларини бажармаслиги , унинг бажарилишини назорат қилишда, айниқса масофавий банд бўлган ходимлар фаолиятини назорат қилишдаги мураккабликлар натижасида таваккалчилик даражаси ортади. Юқорида эътироф этилган холатлар натижасида иш берувчиларнинг ишчи кучидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган харажатларни ошишига сабаб бўлади. Оқибатда, чегаравий маҳсулот меҳнати қиймати ўртача меҳнат унумдорлигидан паст бўлади. Иш берувчилар ишчи кучидан фойдаланиш билан боғлиқ таваккалчиликни минималлаштириш учун қуйдаги усуллардан фойдаланишлари мақсадга мувофиқ. 1) Янги техника ва технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш орқали жонли меҳнат миқдорини камайтириш, кадрлар танловини кучайтириш. 2) Таваккалчиликни трансплантация қилиш , яъни уларни ишчи кучига ёки жамиятга ўтказиш. 3) Таваккалчиликни қайта тақсимлаш , мисол учун иш берувчи томонидан ходимларни мотивациялаш ва рағбатлантириш тизимини рационализациялаш орқали уларнинг оппортунистик хатти-ҳаракатлари хавфи бирмунча даражаси пастроқ , харажатлар хавфига айланади, бир сўз билан айтганда, рақамлашган меҳнат бозори шароитида иш берувчи доимо ишчи кучини танлаш имкониятини кенгайтиришдан, меҳнат бозорида ишчи кучини ортиқча бўлишдан манфаатдордир. Ходимнинг таваккалчилиги кўпроқ, иш берувчи томонидан шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажармаслик ёки расмий меҳнат муносабатларини узилиш билан боғлиқ , бу ерда иш берувчи меҳнат қонунчилигини бузган ҳолда ёлланувчи ишчи билан боғлиқ харажатларни маълум қисмини жамиятга ёки ишчининг(ходимнинг) ўзига ўтказади. Мисол учун , иш берувчи шартномаларни тузишда ходимнинг соғлиғини сақлаш ёки малакасини ошириш билан боғлиқ муоммоларни ҳал этишда ишловчининг даромадини йўналтиришга мажбур бўлади. Бу ҳолат норасмий меҳнат муносабатларида янада яққол намоён бўлади. Ушбу ҳолатда , фикримизча, ходимларнинг ҳуқуқларини бузулиши иш берувчининг нуфузини пасайиши хавфини ошириб, меҳнат муносабатларининг норасмийлигини кучайтиради. Ҳозирги замон меҳнат бозори шароитида ишсизлик меҳнат ресурсларининг асосий хавфи ҳисобланади. Шу билан бирга, ишчи ходимларнинг хавф-хатари (таваккалчилиги) рақамлаштириш ва ахборот-коммуникация технологиялари таъсири остида ортиб боради. Хусусан ишчи ходимлар компетенциясига қўйилган талабларни ўзгартириш натижасида даромадларни йўқотиш, ёки иш ўринларини йўқотиш хавфи ортиб боради. Рақамлаштирилаётган меҳнат бозори шароитида иш берувчилар асосий эътиборини рақамли технологияларни ривожланиш даражасига мос келадиган, кўпроқ даромад келтирадиган интеллектуал салоҳияти юқори бўлган ишчи кучини ёллашга ҳаракат қилади. Бу ҳолат нафақат ташқи меҳнат бозорига хос, балки ички меҳнат бозорига хос бўлган хусусият бўлиб бормоқда. Натижада, рақамли меҳнат бозори субъекти шароитида иш берувчи инсон капиталининг бир қатор компонентларига, яъни ишлаб чиқариш шартларига тезда мослашадиган, қайта тайёрланиш қобилияти юқори, яъни ғоялар ижодкорлиги каби компонентларига асосий эътиборни қаратади. Бу холатдан шуни хулоса қилишимиз мумкинки, меҳнат бозорини рақамлашиб бориши билан ишчи кучининг жамоага мослашувчанлиги, корпаратив қадриятларни бирламчи бўлими, меҳнат вазифаларига содиқлик коммуникатив ва ижтимоий капиталнинг устуворлиги каби жиҳатлари уларнинг меҳнат бозорида рақобатбардошлик устуворлигини таъминлайди. Инсон капиталининг ўзига хослиги (интелектуал нуқтаи-назардан) унинг меҳнат бозорида рақобатбардошлигини белгилайдиган асосий жиҳат хисобланади.Шунингдек, рақамлашаётган иқтисодиёт шароитида иш берувчилар ва ишлашга хохиш билдирувчилар ўртасида норасмий меҳнат муносабатларининг салмоғи ортиб боради.Бундан хулоса қилишимиз мумкинки, меҳнат бозорининг мазкур сегментида давлатнинг меҳнат бозорини тартибга солиш кўлами бирмунча камаяди, хамда талаб ва таклифнинг ўзаро боғлиқликдаги харакатида меҳнат бозорининг ўзини-ўзи тартибга солиш механизмини роли ортиб боради. Иш қидирувчилар ўртасида рақобатчилик қанчалик юқори бўлса ишсизлик ёки иш жойини йўқотиш хавфи ҳам шунчалик юқори бўлади.Айниқса, меҳнат бозорининг паст малакали ишчилар сегментида рақобат курашининг юқори бўлиши хавфнинг (таваккалчилик) хам юқори бўлишига сабаб бўлади. Шуни хам эътироф этишимиз лозимки, иш берувчиларнинг талабларига мувофиқ рақамли,ахборот ва компьютер хамда коммуникация кўникмаларига эга бўлиш, ишчи-ходимнинг мулоқот қилиш ва ишлаб чиқариш жараёнларига тезда мослашиши, уларни меҳнат бозорида таваккалчилигини ( хавфини) камайтиради. Аммо тўлиқ бартараф этмайди. Ишлаб чиқаришни ташкил этувчиларнинг ишчи кучи сифатига нисбатан турли хил талабларни тоборо ошиб бориши сабабли уни индивидуаллашуви кучаяди. Бу эса иш берувчи ва ишчи ўртасида тузиладиган меҳнат шартномаси билан тартибга солинади.Шунингдек, ишчи ходимнинг хизмат мартабасини ошиши уларнинг меҳнат бозорида асосий хаётий стратегиясига айланади. Меҳнатбозорини индивидуаллашувини кўчайиши ижтимоий-иқтисодий оқибатлари чуқурроқ бўлган хавфларни келтириб чиқаради.Рақамлаштиришшароитида ишжтимоий-иқтисодий хавфлар масофавий меҳнат фаолияти, масофавий бандлик ижтимоий алоқаларни йўқолиши каби холатлар таъсирида ортиб боради. Ёлланма ишчи-ходимларнинг бундай шароит яратади. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ-6079 сонли фармони. Lex.uz Шваб К., Четвертая промышленная револьюция. М.Экемо, 2016.138с. Одегов Ю.С., Павлова В.В. Новые технологии и их влияние на рынок труда. Уровень жизни населения регионов России. 2018. №2. С60-70. Кознов А.Б. Влияние цифровизации на рынок труда. Международный журнал гуманитарных и естественных наук. 2019. №4-2. С.177-179. Кашепов А.В. Трансформация занятости в цифровой экономике. Вестник Российского нового университета. 2018 №2. С.12-16. Download 43.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling