Иқтисодиётнинг давлат томонидан тартибга солиниши мундарижа кириш


II.2. Давлат иқтисодий сиёсатининг тамойиллари ва йўналишлари


Download 1.27 Mb.
bet6/8
Sana18.02.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1210803
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Иқтисодиёт давлат1

II.2. Давлат иқтисодий сиёсатининг тамойиллари ва йўналишлари.

Давлатнинг иқтисодий стратегияси унинг сиёсий стратегиясини амалга ошириш учун иқтисодиётга давлатнинг аралашуви механизмлари ва устуворликларининг трансформациялашувини белгилаб беради. Иқтисодий стратегия узоқ муддатли давр ичида давлат фаолиятининг йўналиши ва унинг амалга ошириш принципларини ифодалайди. Давлатнинг иқтисодий стратегиясининг муҳим турлари қуйидагилардан иборат:


1) Ривожланишнинг ижтимоий самарали стратегияси;
2) Корпоратив стратегия маълум гуруҳ кишиларнинг бойлик орттиришга қаратилган тор эгоистик манфаатларини амалга оширишга қаратилади;
3) Либерал-иқтисодий стратегия товар ва капиталнинг эркин ҳаракати учун очиқ бўлган иқтисодиёт учун қўлланилади;
4) Тартибга солувчи иқтисодий стратегия давлат товар ва капитал ҳаракати учун назорат ўрнатганида қўлланилади;
5) Мобилизацион иқтисодий стратегия давлатнинг мавжудлигига таҳдид кучайганида, фавқулодда ҳолатлар шароитида давлатнинг ишлаб чиқариш ва ташқи иқтисодий алоқаларга тўғридан-тўғри аралашуви кучаяди;
6) Давлатнинг иқтисодий интеграция стратегияси;
7) Самарали миллий стратегия.
Давлатнинг ижтимоий самарали иқтисодий стратегияси фуқаролар учун оптимал таркибдаги пировард маҳсулотнинг юқори ўсиш суръатининг барқарорлигини таъминлашни, тўлиқ самарали иш билан бандликка, инфляцияни жиловлашга ва даромадларнинг одилона тақсимланишига эришишини ифодалайди. Давлат иқтисодий стратегияси сифатининг критерияси (мезони) унинг ижтимоий самарали иқтисодиётга мувофиқлиги даражаси ҳамда унга мамлакат ичидаги ва жаҳон ҳамжамияти томонидан билдирилган ишонч даражасини ифодалайди. Давлатнинг иқтисодий сиёсати унинг стратегик вазифаларидан келиб чиқиб жамиятда ишлаб чиқариш, даромад ва неъматларни тақсимлаш жараёнларини тартиблаш учун давлат томонидан жорий давр ичида қўлланиладиган чора-тадбирлар тизимини ифодалайди.
Давлат сиёсатининг муваффақияти жамият эҳтиёжлари ва уларни қондириш воситаларини аниқлаш учун реал ҳолатни аниқ белгилаш ва иқтисодий билимлар даражасига боғлиқдир.
Давлат иктисодий сиёсатининг принциплари қуйидагиларда ифодаланади: Иқтисодиётнинг самарадорлик принципи. Мавжуд ресурслар ҳисобига кўп миқдорда неъматлар ёки кам сарф-харажатлар эвазига кўп миқдорда маҳсулотлар ишлаб чиқариш. Неъматларнинг одилона тақсимланиши принципи. Мамлакат фуқаролари даромадларидаги тенгсизликни камайтириш ва иқтисодиёт самарадорлигига қўшган ҳиссаларига мувофиқ ҳар бир фуқаро даромадларининг кўпайиб боришини таъминлаш. Барқарорлик принципи: иқтисодий ўсишнинг барқарорлиги; инфляция ўсиши суръатининг пастлиги; ишсизлик даражасининг юқори эмаслиги.
Давлат иқтисодий стратегияси сифати индикаторлари қуйидагилар билан белгиланади: Иқтисодий индикаторлар давлат иқтисодий хавфсизлиги шарти бузилишининг асосий белгиси – ЯИМ таркибида ишлаб чиқариш инвестициялари улушининг камайишидир. Ижтимоий индикаторлар хавф ва таҳдиднинг бош сигнали меҳнат унумдорлиги рағбатларининг сусайиши ва жамиятда аҳоли ижтимоий табақаланишининг кучайиши. Молиявий индикаторлар молиявий хавф сигнали – ишлаб чиқаришнинг қисқариши ва ишлаб чиқариш инвестициялари ҳажмининг пасайиши шароитида давлат қарзининг ўсиб бориши. 2020 йилда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури қабул қилинган бўлиб, рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат ташкилий-институционал асосларини танқидий қайта кўриб чиққан ҳолда соҳада давлат бошқарувини такомиллаштириш;
«Электрон ҳукумат» тизимини такомиллаштириш йўналишида идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш, кўрсатилаётган электрон давлат хизматлари сифатини ошириш ва рўйхатини кенгайтириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан бевосита алоқасиз ўзаро муносабатларни амалга ошириш шаклларини кенг қўллаш;
иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларига ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни кенг жорий қилиш йўналишида молия-хўжалик фаолияти, маъмурий тартиботлар, ишлаб чиқариш, технологик ва бошқарув жараёнларида рақамли технологиялар ва автоматлаштирилган тизимларни яратиш;
телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш йўналишида Интернет тармоғидан кенг полосали фойдаланишни кенгайтириш, мобиль алоқа тармоғи ва бошқа замонавий телекоммуникация хизматларини ривожлантириш ва модернизация қилиш;
рақамли иқтисодиёт соҳасидаги лойиҳаларнинг амалга оширилишини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш15.
Бозор муносабатларига ўтиш шароитида давлат ва ҳукуматнинг вазифалари қуйидагилардан иборат бўлди16:
- хусусий мулкни эркинлаштириш ва ҳуқуқий жихатдан кафолатлаш; - бозор иқтисодиёти учун маъмурий ва молиявий инфратузилмаларни яратиш;
- нархларни эркинлаштириш;
- саноат сиёсатини асослаш ва амалга ошириш, инвестициялар,
иқтисодиётни янгилаш, модернизация қилиш ва таркибий ўзгартириш учун бозор шароитларини яратиш;
- жаҳон бозори учун иқтисодиётнинг очиқлигини таъминлаш;
- макроиқтисодий аҳволни бошқариш, оқилона бюджет-солиқ ва пул-кредит сиёсатни амалга ошириш;
ХУЛОСА.
Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида давлатнинг миллий иқтисодиётга аралашуви унинг бозор воситасида ўзини-ўзи тартибга солиш орқали бажариш мумкин бўлмаган ёки самарали равишда амалга ошириб бўлмайдиган вазифаларни ўз зиммасига олиши; бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг хусусий тавсифи келтириб чиқарувчи салбий оқибатларни бартараф этиш зарурлиги; истеъмолчиларнинг манфаатларини ҳимоялаш; бозорнинг табиатидан келиб чиқадиган айрим ҳолатларни қисман енгиллаштириш, жумладан, аҳолининг кам таъминланган қатламининг турмуш даражаси ҳақида ғамхўрлик қилиш, бепул (ёки имтиёзли) билим бериш, тиббий хизмат кўрсатиш ва шу кабиларни ўз зиммасига олиши; ҳозирги шароитда барқарор, изчил иқтисодий ўсишни рағбатлантириш вазифасини ҳам ўз зиммасига олиши орқали изоҳланади. Бизнинг мавзуимиз бўлган иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш бу давлатнинг жамият аъзолари эҳтиёжларини қондириш даражасини ошириш учун чекланган ишлаб чиқариш ресурсларидан янада самарали фойдаланишни таъминловчи, умумий иқтисодий мувозанатга эришишга йўналтирилган, ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш бўйича фаолияти тушунилади.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг мақсади унинг вазифалари орқали ифодаланиб, улар асосан бозор тизимининг амал қилишини енгиллаштириш ва ҳимоя қилиш, иқтисодиётни тартибга солишнинг умумий тамойилларидан келиб чиқади. Яъни, бозор тизимининг самарали амал қилишига имкон туғдирувчи ҳуқуқий асос ва ижтимоий муҳитни таъминлаш; рақобатни ҳимоя қилиш; даромад ва бойликни қайта тақсимлаш; ресурсларни қайта тақсимлаш; иқтисодиётни барқарорлаштириш, иқтисодий тебранишлар вужудга келтирадиган инфляция ва бандлилик даражаси устидан назорат қилиш ҳамда иқтисодий ўсишни рағбатлантириш.
Иқтисодиётни билвосита тартибга солишда иқтисодий дастак ва воситаларга устунлик берилади. У давлатнинг пул-кредит ва буджет сиёсатида ўз ифодасини топади. Пул-кредит сиёсатининг асосий воситалари қуйидагилардан иборат бўлади: ҳисоб ставкасини тартибга солиш; молия-кредит муассасалаларининг Марказий банкдаги захиралари минимал ҳажмини ўрнатиш ва ўзгартириш; давлат муассасаларининг қимматли қоғозлар бозоридаги операциялари (давлат облигацияларини чиқариш, уларни сотиш ва тўлаш). Давлат бюджет сиёсати унинг даромадлар ва ҳаражатлар қисмини ўзгартиришга қаратилиб, бу усулнинг энг асосий дастаги солиқлар ҳисобланади.
Жаҳон иқтисодиётида сўнгги ўн йилликлар, айниқса, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида давлатнинг иқтисодиётни тартибга солишдаги роли, иқтисодий барқарорликни таъминлашда давлат иштироки борасидаги назарий қарашлар тубдан ўзгармоқда. Жаҳон амалиётининг кўрсатишича, одатда давлат сектори етарли даражада самарали фаолият кўрсатмаганлиги сабабли иқтисодиёт пасайиш тенденциясига эга бўлади. шу билан бирга, молиявий-иқтисодий инқироз шароитида хусусий сектор муаммоларини ҳал этиш учун етарли кучга эга бўлмайди. Шу сабабли, давлат томонидан бозор механизмини қўллаб-қувватлаш йўналишларини такомиллаштириш долзарб масала ҳисобланади. Мамлакатда давлат ва хусусий сектор ўртасида оптимал нисбатга эришиш иқтисодиётнинг барқарор суръатларда ривожланишини таъминлайди. Давлатнинг иқтисодиётга аралашуви меъёрий даражаси шундан иборатки, давлатнинг фаолияти бозор механизмининг амал қилишига ҳалақит бермаслиги, зарур бўлганда бу механизмни тўлдириб туриши зарур. чунки “фақат капитал, товарлар, пуллар ва инсонларнинг эркин ҳаракатлари” шароитидагина жамият ресурсларидан оптимал равишда фойдаланиш мумкин.
Юқоридаги берилган манбалар ва маълумотлар асосига қуйидаги таклифларни бериб ўтишни афзал деб хисобладик.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш қуйидаги қоидаларга асосланади:
– давлат иқтисодиётни тартиблаганда жамият манфаатларини кўзлаши, умумиқтисодий аҳамиятга эга бўлган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаши зарур;
– давлат иқтисодиётни тартиблашда маъмурий воситалардан эмас, балки хилма-хил иқтисодий воситалар мажмуидан фойдаланиши зарур;
– давлат тадбиркорларнинг эркин, ўзаро рақобат қилишлари учун шароит яратиши талаб қилинади, давлат рақобат кураши иштирокчиси эмас, балки унинг олий ҳаками вазифасини бажаради;
– давлат сиёсати мамлакатда ижтимоий барқарорлик, ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш орқали иқтисодий ўсиш ва оммавий фаровонликни таъминлашга қаратилиши зарур.
2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси Консолидациялашган бюджетининг жамланма параметрлари ҳамда 2023-2024 йилларга давлат бюджет сиёсати унинг даромадлар ва ҳаражатлар қисмини хисобланиши бу борада олиб борилаётган ислохотларимизга пойдевор бўлади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, бугунги кунга келиб давлат томонидан иқтисодиётни тартибга солиш зарурлиги деярли барча иқтисодчи олимлар ва мутахассислар томонидан эътироф этилмоқда. Миллий тараққиёт моделимизнинг асосий тамойилларидан бири – давлат бош ислоҳотчилик роли ҳисобланиб, мавжуд иқтисодий салоҳиятдан тўлиқ фойдаланган ҳолда барча кучларни ягона мақсад сари йўналтиришда давлатнинг тартибга солувчи вазифасидан самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling