«Иқтисодий хавфсизлик» фанидан тақдимот мавзу: Корхона (фирма)нинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш Маърузачи: проф. Алиев Я


Download 1.93 Mb.
bet1/3
Sana08.05.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1445139
  1   2   3
Bog'liq
4-мавзу 14.11.2022 й


“ИҚТИСОДИЁТ” КАФЕДРАСИ
«Иқтисодий хавфсизлик» фанидан
ТАҚДИМОТ
Мавзу: Корхона (фирма)нинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш
Маърузачи: проф. Алиев Я.
ТОШКЕНТ – 2022
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
Р Е Ж А:
  • Корхонанинг иқтисодий манфаатлари ва фаолияти қоидалари.
  • Корхонанинг иқтисодий манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдидлар.
  • Корхона (фирма) иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш.

1. Корхонанинг иқтисодий манфаатлари ва фаолияти қоидалари.
Корхонани бошқариш мақсади хўжалик фаолиятининг асосий манфаатларидан келиб чиқади. Бунда корхона ўз ходимларининг моддий ва интеллектуал даражасига салбий таъсир кўрсатувчи ички ва ташқи таҳдидларни бартараф этиш, ривожланишнинг салбий тенденцияларига барҳам бериш, иқтисодий хавфсизликни таъминлашга ҳаракат қилади. Бу мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади:
хўжалик субъектларининг давлат, нодавлат ташкилотлари, мамлакат ичидаги ва хориждаги ҳамкорлари ҳамда рақобатчилари билан бўладиган ўзаро муносабатларда қонун билан белгиланган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
корхонанинг моддий ва молиявий базасини сақлаш ва кўпайтириш, меҳнат жамоаси, тадбиркорнинг ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган ресурслардан самарали фойдаланиш;
маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлигини ошириш, ички ва ташқи бозорларда уларни сотиш учун қулай бозор конъюнктурасини яратиш;
хўжалик тузилмалари фаолиятининг ички ва ташқи ташкилий барқарорлиги, иқтисодий алоқаларнинг ишончлилигига эришиш ва тасодифий ҳамда ноинсоф, виждонсиз ҳамкор ва шерикларга қарам бўлиб қолишдан сақланиш;
хўжалик тузилмалари фаолиятини тўлиқ, аниқ ахборотлар билан таъминлаш, ишлаб чиқариш ва тижорат сирлари ҳамда интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқни сақлаш;
реклама ахборотидан фойдаланиш самарадорлиги ва корхона нуфузини ошириш.
Корхона иқтисодий хавфсизлигининг асосий мақсади
Айни пайтда барқарор ва максимал даражада самарали фаолият олиб бориш
Келажакда корхонанинг юқори ўсиш ва ривожланиш салоҳиятини яратиш
Корхоналар худудий жидатдан миллий, трансмиллий, халдаро компанияларга бўлинади. Миллий корхона мамлакат доирасида амал қилади. Трансмиллий компания чет элларда ўз филиалларига эта бўлган корхоналардир. Халқаро корхоналар эса бир неча мамлакатлар миллий компанияларининг бирикишидан хосил бўлади. Бунинг натижасида қўшма корхоналар вужудга келади.
Корхона (фирма) фаолиятининг асосий мақсади фойда (даромад) олиш хисобланади. Шунингдек, корхонанинг манфаатларига ишлаб чикаришни кенгайтириш, персоналнинг касбий маҳоратини ошириш, фан-техника тараққиёти ютуқлари асосида технология ва меҳнатни ташкил этишни такомиллаштириш, ишлаб чиқарилаётган ва таклиф этилаётган маҳсулотнинг истеъмолчилари, мижозлари ва инсофли шерик, ҳамкорларнинг сонини кўпайтириш ҳам киради.
Корхона ўзининг фойда олиш мақсадини амалга ошириши учун мунтазам равишда махсулот ишлаб чиқариш ва хизмат курсатиш технологиясини такомиллаштиришга, маҳсулотларнинг истеъмол хусусиятларини оширишга, уларни сотиш жараёнларига кўпроқ эътиборни қаратишга мажбур бўлади. Шунингдек, ундан айланма маблағлар харакатини тезлаштириш, барча турдаги захираларни камайтириш, реклама, хамкорлар билан икки томонлама шартномалар тузиш, келишув мажбуриятларига риоя этиш талаб этилади.
Корхонанинг иқтисодий манфаатлари фойдали ишни юритиш, турли эҳтиёжлар мавжуд шароитда талабни қондириш, яшаш ва ривожланиш учун рақобат кураши кучайган шароитда ҳимоя қилинади.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling